Жамият ислоҳ бўлиши учун, аввал ўзимизни ислоҳ қилишимиз керак, сўнгра оиламизни. Кейин навбати билан қўни-қўшни, қариндош-уруғ деганларидек. Лекин бир муаммо борда, қўни-қўшнинга насиҳат қилиб, хатосини айтсанг борми, бошинга ғалва ортириб олганинг қолади. Демократия, инсон ҳуқуқлари - ўз эркинлиги ўз қўлида.
Қизингни рўмол ўратиб ўқишга юборсанг, ҳуқуқинг тугул арзингни кимга айтишни ҳам билмайсан. Хақ-ҳуқуқлар бирдек амалда бўлмаса.
Демократия бўлганми йўқми билмайман, лекин Анзират бувиларни пайтида ҳаммаси бошқача бўлган, бир болага етти маҳалла кўз-қулоқ бўлган. Айни дамда фақат "қулоқ"лик қилишябди.
Ўзингни ислоҳ қилдингми, жамият ислоҳ бўлмаса сан ҳам жамиятга сингиб кетасан.
Ҳаммамиз ўзимизни ислоҳ қилайлик.
#тунгиўйлар
@mulohazalarim