Forward from: Ibratli dunyo 🍀 Uyda qoling
#Ибрат
Бир аёл турмушга чиқди. Янги ҳаёт остонасида турган аёл турмуш ўртоғининг айтган барча шартларига бир оғиз сўз айтмасдан рози бўлди. Ва шундан сўнг эрига: “Сизнинг барча айтганларингизга розиман, аммо менинг ҳам бир шартим бор, мен ҳар уч йилда бир марта чиройли кийиниб бир жойга бораман, сиз эса ҳеч қачон менинг ортимда кузатиб бормайсиз, қаерга кетаётганимни ҳам сўрамайсиз ва қайтганимдан кейин ҳам савол бермайсиз менинг шартим шу”, деди аёл.
Эр рози бўлди ва янги турмуш ана шу шаклда бошланди. Кунлар кетидан кунлар ўтаверди. Бир йилдан сўнг улар фарзандлик бўлди. Аёлнинг сабрлилиги ва ақллилигига турмуш ўртоғи қойил қолар эди. Орадан 3 йил ўтди ва аёл чиройли кийинган ҳолда уйдан чиқиб кетди. Кечга яқин яна кўтаринки кайфият билан кириб келди.
Эр ўз аёлидан қаерга борганини, нима қилганини ҳақида сўрай олмади. Шу зайлда кейинги уч йил ҳам ўтди, аёл яна чиройли кийинган ҳолда уйдан чиқиб кетди, орадан бир неча соатлар ўтиб аёл уйга келди. Эр шунчалик қизиқди, лекин аёлига берга ваъдасини буза олмади.
Кейинги уч йиллик келди, аёл уйдан чиқди, эр ҳам чидай олмади ва аёлини ортидан кузатиб борди. Аёл уйдан чиқди, бир ғорга бориб, у ерга кириб кетди ва бир неча муддатдан сўнг уйга қайтди.
Эр ғорга кириб, у ердаги тошларни майда кукунларга айланганини кўриб нима бўлганини тушуна олмади. Уйга бориб чидай олмасдан аёлга бўлган воқеани айтиб, аёлидан “У ерда нима қилдингиз”, деб сўради. Шунда аёл хотиржамлик билан жавоб қайтарди:
“Ҳаётда яшар эканман, турли хил зиддиятлар бўлади. Сиз мен билан тортишганингизда, хафа қилганингизда, қўл кўтарганизда мен сукут сақлаб гап қайтармасдан барчасини ичимга ютаман.
Сизнинг бу хатти-ҳаракатларингиз менинг қалбимга бир томчидан заҳар каби тушади, булар уч йил ичида димоғимга етади ва ғорга бориб, ана шу заҳарларни барчасини чиқариб сочиб келаман. Агар шундай қилмасам, сизни ёки фарзандларимизни захарлаб қўйишим мумкин бу эса мен учун жуда оғир...”
https://t.me/joinchat/AAAAAE19W3qntcSTbSaLDg