#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ‼️
🤔🤷♀️ Шахс вафот этганда уни дафн этиш учун қанча миқдорда ва қандай тартибда нафақа пули тўланади❓
✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарори билан тасдиқланган “Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 10-бандида давлат пенсияси олувчи пенсионер, давлат ижтимоий нафақаси олувчи фуқаро, ходим ёки унинг қарамоғидаги оила аъзоси, бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси мобайнида вафот этганда ёки ўлик бола туғилганда (перинатал ўлим), иш билан банд бўлган ёки банд бўлмаган шахс, фуқароларнинг айрим тоифаларига тегишли бўлган шахс ёки бола ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этилган Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс вафот этган тақдирда дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахсга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг тўрт баравари миқдорида нафақа тўланиши белгиланган.
👉Мазкур Низомнинг 8-бандида дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган юридик шахсларга нафақа тўланмаслиги кўрсатилган.
👉Бундан кўринадики, юқорида кўрсатиб ўтилган шахслар вафот этганда мазкур нафақа фақатгина дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган жисмоний шахсга тўланади.
👉Юқоридаги Низомнинг 2-бандида нафақа марҳумнинг эрига (хотинига), ота-онасига, фарзандларига ва бошқа қариндошларига ёки марҳумнинг қонуний вакилига, бундай шахс бўлмаган тақдирда эса — дафнни амалга ошириш мажбуриятини зиммасига олган бошқа шахсга тайинланиши ва тўланиши белгиланган.
👉Бунда ушбу нафақани олувчи шахс мазкур нафақа учун унга бўлган ҳуқуқ юзага келгандан кейин 6 ой мобайнида мурожаат қилиши мумкин.
👉Агарда ходим ёки унинг қарамоғидаги оила аъзоси вафот этган тақдирда нафақа уни тайинлаган ташкилот томонидан тўланади ва ушбу сарф-харажатлар кейинчалик қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади. Қолган ҳолатларда эса мазкур нафақа бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади.
👉Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, мазкур нафақа миқдори ўлим содир бўлган кундаги, асосли сабабларга кўра марҳум ўлими аниқланган кундан кеч дафн этилган ҳолларда — ушбу ҳолатни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида дафн этиш кунида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.
✍️👤Саволга Наманган шаҳар адлия бўлими ходими Сиддиқов Зуҳриддин жавоб берди.
Ботга мурожаат:http://t.me/onlinemurojaatbot