СЎЗ
Эсда қолмайдиган лаҳзалар мисол,
Ногаҳон қўнғироқ чалади кимдир.
Бўрон тургандайин туюлди висол,
Совуқ ҳаволардек кўпчилик жимдир.
Қўллари ёрилиб кетди отамнинг,
Онамнинг сочлари оқарди шундай.
Мазмуни биттадир барча мотамнинг,
Кўзгудан қайгадир боқарди шундай.
Ҳали эримади бурунги қорлар,
Тайрилиб кетяпман, маҳкумдай ҳолим.
Юрибди, дилимни ўртаган ёрлар,
Товон тўлайвериб тугади молим.
Эсда қолмайдиган лаҳзалар мисол,
Ногаҳон қўнғироқ чалади кимдир.
Бўрон тургандайин туюлди висол,
Совуқ ҳаволардек кўпчилик жимдир.
Қўллари ёрилиб кетди отамнинг,
Онамнинг сочлари оқарди шундай.
Мазмуни биттадир барча мотамнинг,
Кўзгудан қайгадир боқарди шундай.
Ҳали эримади бурунги қорлар,
Тайрилиб кетяпман, маҳкумдай ҳолим.
Юрибди, дилимни ўртаган ёрлар,
Товон тўлайвериб тугади молим.