ЧЕЛАК
Қолган ичимликни олиб қайтгунча,
Сочу-соқолларим ўсиб кетибди.
Дилни яйратувчи ҳикмат айтгунча,
Куннинг адоғига фурсат етибди.
Жуда ўринлидир ёрдаги ҳиддат,
Шунчалар берилдим кайфу-сафога.
Эҳтиёж сезгунча синяпти шиддат,
Қандайин чидайман жабру-жафога...
Шаҳвоний ҳислардек бурқсиб боряпман,
Ёлғон талашади барча сўзимда.
Дунёни жойимдан жилмай қоряпман,
Чақалоқ исини туйдим ўзимда
Қолган ичимликни олиб қайтгунча,
Сочу-соқолларим ўсиб кетибди.
Дилни яйратувчи ҳикмат айтгунча,
Куннинг адоғига фурсат етибди.
Жуда ўринлидир ёрдаги ҳиддат,
Шунчалар берилдим кайфу-сафога.
Эҳтиёж сезгунча синяпти шиддат,
Қандайин чидайман жабру-жафога...
Шаҳвоний ҳислардек бурқсиб боряпман,
Ёлғон талашади барча сўзимда.
Дунёни жойимдан жилмай қоряпман,
Чақалоқ исини туйдим ўзимда