Нурафшон шаҳар адлия бўлими


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified



Channel's geo and language
not specified, not specified
Statistics
Posts filter


Forward from: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
ЎҚИТУВЧИ НАВБАТЧИЛИКДА ТУРИШГА МАЖБУРМИ?

📥 Юристга мурожаат:
Ассалому алайкум юристлар жамоаси. Менинг саволим қуйидагича. Мактаб ўқитувчиларини ишдан ташқари вақтда навбатчиликка қўйиш мумкинми? Жавоб учун олдиндан рахмат.

📌 ЖАВОБ:
Йўқ, мажбур эмас.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 124-моддасига асосан ходим учун белгиланган кундалик иш муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади. Иш вақтидан ташқари ишларга ходимнинг розилиги билан руҳсат берилади.

❗️Иш сменасининг муддати 12 соатдан иборат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди.

Мазкур кодекснинг 157-моддасига мувофиқ иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
═════════════════════
Демак, мактаб ўқитувчиларини ишдан ташқари вақтда навбатчиликка қўйиш фақат уларнинг розилиги билан амалга оширилади. Агар ходим бунга рози бўлса иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилинганлиги учун унга икки ҳисса миқдорда ҳақ тўланиши лозим.

❗️ Агар иш берувчи мазкур меҳнат қонунчилиги нормаларига амал қилмаса, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс деб топилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига асосан мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (1 115 000 сўмдан 2 230 000 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Манба: Юрист маслаҳати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/toshkentviladliya


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Тароқ-пичоқ, жанговар елпиғич ва узук – Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган совуқ қуролларнинг намунавий классификатори маълум қилинди

Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 10 ойида давомида фуқаролар орасида ўткир тиғли, кесувчан ёки зарб берувчи 36 минг 537та предмет аниқланган.

👉 https://kun.uz/74597915

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Forward from: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
#Конституция_тест

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасида илк бор Адлия вазирлиги ташаббуси билан Бутун республика бўйлаб “Конституцияни биласизми” лойиҳаси амалга оширилади!

🌐 Test.adliya.uz сайти орқали ҳуқуқий тестларни ечинг ва Конституция бўйича билимларингизни синовдан ўтказинг.

Синов Конституция куни арафасида 4 декабрда кун давомида ўтказилади.

Test.adliya.uz – рўйхатдан ўтинг ва лойиҳада албатта иштирок этинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/toshkentviladliya


Forward from: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
#Cўровнома

Ижтимоий сўровномада иштирок этинг!!!

Тошкент вилояти Адлия бошқармаси томонидан меҳнат жамоаларида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши аҳволини ўрганишга бағишлаб сўровнома ўтказилмоқда.

Ушбу ҳавола орқали сўровномада иштирок этишингиз мумкин.
👉https://forms.gle/k81ZCidrvaTeVuzJ8

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми

Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?

🧮 Агар алимент тўловчи ишламайдиган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

📌 Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

💰 Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Давлат
байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, Давлат байроғига ҳурматсизлик қилиш тегишлича маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми

✅ Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди:

👉 нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);
👉 эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);
👉 кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);
👉 таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар (бош мия, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа, бўғимлар ва оёқлар операцияларининг барча турларидан кейинги ҳолати; бўйин, кўкрак қафаси, умуртқанинг идиапатик деформациялари; кифоз; лордоз; кифосколиоз; оёқ панжалари фалажи; таянч-ҳаракатланиш аъзоси ривожланиши аномалиялари; артрозоартритлар; остехондропатия; хондродистрофия; болалар церебрал фалажи; менингоэнцефалитга чалингандан кейин ҳамда туғруқ асоратларидан кейинги таянч-ҳаракатланиш аъзоларининг барча патологиялари (гемипарез, парапарез, монопарез ва шу турдаги плегиялар); полирадикулоневритлар ва уларнинг асоратлари);
👉 психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг енгил даражаси);
👉 мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги);
👉 сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
#Биласизми

Барча учун муҳим рақамлар

🔰
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/toshkentviladliya


Forward from: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади

🔰 Ҳукумат қарори билан (710-сон, 11.11.2020 й.) Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2021 йил 1–25 ноябрда Андижон вилояти Хўжаобод тумани, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳри Яшнобод туманларида аҳоли синов тариқасида рўйхатга олинади.

✅ Бутун аҳолини рўйхатга олиш эса 2023 йил 1–25 ноябрда қуйидагича амалга оширилади:

● 1–5 ноябрда аҳоли интернет тармоғи орқали рўйхатга олинади;
● 6–10 ноябрда интернет орқали рўйхатга олинган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхати шакллантирилади;
● 11–22 ноябрда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳоли рўйхатга олинади;
● 23–25 ноябрда ҳар бир участкадаги уй-жой манзилларининг 10 фоизи танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади.

Қарор билан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахсларга ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорлари тасдиқланди.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/toshkentviladliya


Forward from: Huquqiy axborot
“Бир кунда 5600 сўм” деганда иқтисодчи нимани назарда тутган эди?

❗️Буни ўзидан сўрашингиз мумкин!

Ижтимоий тармоқларда айланиб юрган иқтибос ва унинг талқини тўғрими? Умуман, Ўзбекистонда камбағаллик чегараси ва мезонлари қандай? Шу каби саволларга Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов иштирокидаги брифингда жавоб берилади. Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар, кучли иқтисодчилар, умуман, барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкинлиги маълум қилинади.

● Брифинг вақти: 2020 йил 5 ноябрь соат 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали (Навоий кўчаси 30-уй)

Маълумот учун: Обид Ҳакимов иқтисодчи олим, 1998–2000 Вандербильт университетида иқтисодиёт магистри, 2002–2006 йилларда Мидл Теннесси университетида PhD даражасини олган.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўлайдиларми?

❗️Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

❌ Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

✅ Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилмайди, шунингдек тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
21 октябрь дам олиш куними?

Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳисобланади:

1 январь – Янги йил;
8 март – Хотин-қизлар куни;
21 март – Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь – Мустақиллик куни;
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь – Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

✅ “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (10.04.2020 йил, ЎРҚ–615-сон)га кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган, ушбу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Соғлом ҳаёт
👦Фарзандини мактабга юбораётган ота-оналарга тавсиялар

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

🎒“Ота-оналар, аввало, фарзандини мактабга юборишдан олдин уларнинг соғлигига ва руҳий ҳолатига, албатта, эътибор беришлари керак.

😷Фарзандингизда ўтган вақт давомидаги ўзлаштира олмаган билимларига етиб олиши учун пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга кўмаклашиш керак. Карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳолар олиши мумкин. Бундай ҳолатда унга қаттиқ танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг.

🤒Фарзандингизнинг соғлиғини кузатиб боринг ва агар унда касаллик белгилари (юқори тана ҳарорати, ҳансираш, йўтал, ҳид ва таъм сезмаслик, қоринда оғриқ, ич кетиши) пайдо бўлса, уни таълим муассасасига юборманг.

❗️Шунингдек, фарзандларингизга қуйидаги гигиена қоидаларини ўргатинг:

🔸қўлларини совун ва тоза сув билан тез-тез ювиб туриш;
🔸совун ва сув бўлмаса, қўллар учун спирт асосидаги дезинфекция воситасидан фойдаланиш (спирт миқдори камида 60 фоиз бўлиши керак);
🔸фақат тоза ичимлик сувидан фойдаланиш;
🔸жамоат ҳожатхоналари ҳамда уй ҳожатхоналарининг тозалигига эътибор бериш ва фойдаланиш тартибига риоя қилишни;
🔸чиқиндиларни хавфсиз ҳамда тўғри йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш кўникмалари;
🔸нафас олиш гигиенасига риоя қилиш: йўтал ва аксирганда оғиз-бурунни мато ёки тирсак ёрдамида тўсиш;
🔸кафт билан юзга, кўзларга, оғиз ва бурунга тегмаслик.

АОКАда ўтказилган брифингдан

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг




Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми

🛡 Ички ишлар ходими фуқароларнинг паспортини текширишга ҳақлими?

"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунга асосан ички ишлар органлари ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириш чоғида фуқароларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларини текшириш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ, шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса ушлаб турилиши мумкин.

👮‍♀️
Бундай ҳолларда ички ишлар органи ходими (бошқа ваколатли шахс):

👉 ўзини таништириши ва ушлаб турилган шахснинг талабига кўра ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши;

👉 гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини маълум қилиши;

👉 ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши;

👉 ушлаб турилган шахсга у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши;

👉 ушлаб турилган шахсдан яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт.

📹 Ушбу процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт (кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардан ташқари).

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
#Диққат_танлов

🤩 “ҲУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ!

⚠️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилган бўлиб, танловнинг 1-босқичига бугундан старт берилди.

✅ Ушбу босқич шартига кўра, Сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.

📌 Бунинг учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ва уни дўстларингизга улашиб, каналга таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.

🗓 1-босқич 25 ноябргача (25 ноябрь куни ҳам) давом этади. Батафсил: 👉 https://bit.ly/30Wyk5E

📲 Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.

☑️ Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 200 нафар иштирокчи (1-босқич якуни бўйича 200-иштирокчи билан бир хил натижага эришган бошқа иштирокчилар ҳам) кейинги босқичга ўтади.

🚀 Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/toshkentviladliya


Forward from: НУРАФШОН ЗИЁСИ
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳурматли фуқаролар, Интернет тармоқларида фирибгарлар тузоғидан ўзингизни ҳимоя қилинг!

Шахсий маълумотларингизни бегоналарга ошкор қилманг.

@nurafshanziyo


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлди

БМТ Бош ассамблеясида Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига кўпчилик овоз билан тарихда биринчи марта уч йиллик муддатга сайланди.

👉https://kun.uz/30670361

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

20 last posts shown.

174

subscribers
Channel statistics