Нобель олганларнинг барчаси ҳам даҳо бўлавермайди!
Нелли ЗАКС
Нобель мукофоти соҳиби
(1891-1970)
– Табиат, ишқ ва инсонийлик... шеърларингизнинг асосий мавзулари шулардан иборат. Айтингчи, сиз бу уч унсурни қандай уйғунлаштирасиз?
– Уйғунлик – режалаштириладиган ҳодиса эмас. Айнан унинг дабдурустдан келиши сизга Шоир деган унвонни туҳфа этади. Зеро шеъру шеърият иккинчи даражага тушаётган, одамлар фақат нафс ғамига тушиб қолган бир даврда сўз биз учун қандай вазифа касб этишини аниқлаштирмоқ лозим. Ҳар бир сатр – қалб кўзгусидир. Ўша кўзгу бироз хиралашдими, демак сен уйғунликдан чекинаяпсан. Шеърда тиниқлик асосий мезондир.
– Немис поэзияси Европа адабиётининг устунларидан ҳисобланарди. Нима деб ўйлайсиз, ҳозир ҳам шундайми?
– Балки ҳозир ҳам шундайдир. Аммо Европанинг нисбатан кам эътибор берилган, хусусан шарқий тарафлари шеърияти ҳозир ҳам илғор. Бироз совуққонлик ва анъаналарга содиқлик немис поэзиясига хос хусусият, бироқ бу ҳали унинг энг яхши эканини билдирмайди. Мен айни дамда кўпроқ югослав, хорват ва рус шеъриятига қизиқаяпман. Ва умид қиламанки, немис шеърияти ҳамон сиз айтган даражадан пастлагани йўқ!
– Нобель мукофоти ҳақида фикрларингиз.
– Нобель оддий мукофот эмаслиги рост, аммо унга бу қадар бино қўйиш ҳам ярамайди. Аслида бу мукофотга биздан кўра лойиқроқ шоирлар кўп эди. Биргина немис шеъриятида Райнер Мария Рилке ё Уилдрих Мишоуксларнинг ижоди кўпроқ эътирофга сазовор. Умуман, Нобелни олганларнинг барчаси ҳам даҳо истеъдод бўлавермайди.
– Суҳбат учун ташаккур!
– Сизга ҳам раҳмат!
1968 йил, Лондон.
Сильвестр ГОТАРД суҳбатлашди.
Инглиз тилидан Нур Муҳаммад ЗОИР таржимаси