OTINOYILAR MARUZALARI


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Bu kanal Odinaxon Ustozning muhlislari tomonidan ochilgan ularning rasmiy kanali emas❌ ustozga savolinggiz bo'lsa 👉 muslimaat.uz sayti orqali yozishilar mumkin
INSHA'ALLAH 10K🤲🤲

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Устоз Мунаввара отин маърузалари Аср сурасининг тафсири.

https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6
https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Феруза отин ойи,Мурожатларингиз асосида маруза/булган вокеа.


https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6
https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6


Forward from: 5k pm Help 07.30
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🚩🚩🚩🚩   🚩🚩🚩🚩

🌈𝗙𝗔𝗥𝗭𝗔𝗡𝗗𝗟𝗔𝗥𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭 𝗗𝗢𝗜𝗠.𝗘𝗡𝗚 𝗭𝗢'𝗥𝗜𝗚𝗔 𝗠𝗨𝗡𝗢𝗦𝗜𝗕🎆

🆕𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔 𝗛𝗔𝗠𝗠𝗔𝗦𝗜 𝗢'𝗭𝗚𝗔𝗖𝗛𝗔 𝗛𝗘𝗖𝗛 𝗤𝗔𝗬𝗘𝗥𝗗𝗔 𝗬𝗢'𝗤 𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗕𝗥𝗘𝗡𝗗 𝗧𝗔𝗩𝗔𝗥𝗟𝗔𝗥🟥

🌟𝗫𝗔𝗥𝗜𝗗 𝗭𝗔𝗩𝗤𝗜𝗡𝗜 𝗛𝗜𝗦 𝗤𝗜𝗟𝗜𝗕
𝗤𝗜𝗠𝗠𝗔𝗧𝗚𝗔 𝗢𝗟𝗔𝗬𝗢𝗧𝗚𝗔𝗡 𝗞𝗜𝗬𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗔𝗥𝗭𝗢𝗡
𝗡𝗔𝗥𝗫𝗟𝗔𝗥𝗗𝗔 𝗫𝗔𝗥𝗜𝗗 𝗤𝗜𝗟𝗜𝗡𝗚
🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍

🚗🚗𝗬𝗘𝗧𝗞𝗔𝗭𝗜𝗕 𝗕𝗘𝗥𝗜𝗦𝗛 𝗫𝗜𝗭𝗠𝗔𝗧𝗜 𝗛𝗔𝗠 𝗠𝗔𝗩𝗝𝗨𝗗

 ⬇️⬇️𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️⬇️
https://t.me/+DzMkpLZ-7tVlOGUy
https://t.me/+DzMkpLZ-7tVlOGUy
https://t.me/+DzMkpLZ-7tVlOGUy
#08


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 АЁЛЛАРНИ ЙИҐЛАТГАН ГУ́ЗАЛХОН ОТИНДАН АМРИ МАЪРУФ. МАРУЗА...

https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6
https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6/b>


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Феруза отин ойи марузаси/ Хаммани йиглатган жудаям тасирли, охиригача эшитинг

https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6
https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6/b>


Эркакларга зулм килмайлик тобутларимиз учиб кетсин. Ферузахон отинойи жуда каттик гапирдилар

https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6


Эр хотин уртасидаги сирни очиш. Аллох назнида бундай инсон даражаси кандай ? охиратдаги мавкейичи??

https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6


Одинахон отинойи Рамазонда кайси амаллар афзаллиги ва кандай килиб бу амалларни доимийлигини саклаш

https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Islomda ayolning huquq va majburiyatlari | Ustoz Anasxon Mahmud bilan |

https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
MUHAMMAD YUSUF ODINAXON MUHAMMAD SODIQ QIZI

https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин..."

https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тарбияни қачон бошлаш керак?Камолахон Отабекова,

https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6
https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 FERUZA OTIN OYMIZDAN ҚАРИНДОШ УРУҒЧИЛИК ВА БИРОВНИГ ХАҚИ ХАҚИДА

https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Барно отинойи Ислом Динида Аза неччи кун тутилади биласизми? Ва Қанақа Дуолар қилинади Эшитинг!

https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қизларимизга қимматли тавсияларим | Солиҳа Эрдим

https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қиз бола ўқиса, ИТОАТ қилмай қўядими? | 🎙Одинахон Муҳаммад Содиқ


https://t.me/+mCam_uzzfCxmOWQ6


📝САБРЛИ АЁЛ.

2-қисм

​​Менинг ёнимни оламан, дея оталарини оғринтириб қўйишмасин..." Азиза шундай ўй билан дардини ичига ютар, уйдаги гапни кўчага олиб чиқмас, бировга ҳасрат қилмас, аксинча, эри ҳақида сўрайдиган қўшнилари, яқинларига: "Эрим тез-тез келиб, болаларидан хабар олиб турибди, кунда-кунора совға-саломлар юборади"- дея ёлғон гапирарди. Бу ширин ёлғонларга ўзи ҳам ишониб яшаётгандек эди...
Азиза фарзандларини эл қатори кийинтириш, едириб-ичириш учун гоҳ мактабда фаррошлик қилди, гоҳ бозорда сут-қатиқ сотди, кейин чеварлик билан шуғулланди. Ўғиллари ҳам катта бўлиб, қанотига кириб қолишди.
Рустам эса ишни эплолмагани учун раҳбарликдан оддий ишчи ходим даражасига тушди. Ходимлар ўртасида ҳам обрўси йўқ эди. Аввалги фаровон ҳаёт, тўкин-сочин турмушга ўрганибт қолган Наргиза иши юришмаётган эрига очиқ-ошкора ёмон муносабатда бўларди. На усти бошина қарар, на овқат чойига қарарди. Рустам овқатинг борми деса, мен сизни хизматкорингизми дерди. Ишқилиб хар куни жанжал.Жанжалсиз ўтган кун йўқ эди.
Бир куни чунонам жанжал қилишдики, ортиқ Рустамга Наргизанинг уйида ер йўқ эди.
Бир оқшом дарвозахонадаги шарпа Азизани сергак торттирди. Қўрқа-писа эшикка яқинлашаркан, остонада эркак киши турганини кўриб, кўксига туфлади.
Шерзодбек,- деб катта ўғлини чақираётганит эди, шарпа тилга кирди:
— Ази, Азиза . Менман, қўрқма...
Азиза шундагина остонада бир ахволда турган эркак мол-дунё кўзини кўр қилиб, ҳою ҳавасларга берилиб, ўзини ташлаб, фарзандларини чинкиратиб йиғлатиб кетган эри эканлигини билди. Билди-ю, юрагида огриқ пайдо бўлди. Рустам озиб-тўзиб, . соқоллари ўсиб кетган эди. Хаво совуқ бўлишига қарамай усти юпун эди. Азиза шу дамда эрининг соқолини олдирмасдан, дазмолланмаган кийим кийгизмасдан кўчага чиқармаган кунларини эслади. ... Рустам ...титраб-қақшаб, деди:
— Азиза , мен кечирим сўрагани келдим. Агар қўлингдан келса, мени...
Азиза эрининг оғзини кафти билан тўсди:
— Ундай деманг, дадаси. Ким. бўпмиз, кечирмайдиган… Уйга киринг. Ўзи эндигина болаларингиз сиз ҳақингизда гапириб, жуда соғиндик дейишаётганди. Айниқса Ширин жуда соғинди сизни дадаси. Шерзодбек, Асадбек… Чиқинглар, дадангиз келди...
Рустам Азизанинг бундай очиқ кўнгиллигини, мехрибончилигини кўриб кўзига ёш келди.
-Азиза сен бир фариштасан. Мен сени қадрингга етмаган номард эканман. Кўзларим кўр бўлган экан...
Авваламбор оила муқаддас даргох. Ўтгунчи хою- хавас деб , оиладан воз кечаётганлар оз эмас атрофимизда
"Қушнинг уяси хам бузилмасин"- дейди доно халкимиз. Шундай экан азизлар мустахкам оила қўрғонимиз бузилмасин...
УЙДАГИ ГУЛДАЙ АЁЛНИНГИЗНИ, ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ОНАСИНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ ЭРКАКЛАР.

https://t.me/Odinaxon_otinoyi


📝САБРЛИ АЁЛ.

1-қисм

Азиза итоатли, ота-онасининг гапини икки қилмайдиган одобли, окила, акилли қиз эди. Мактабни битиргач, Азизани сўраб хар тарафдан совчилар кела бошлади. Қариндош-уруғ маслаҳатлашиб , Азизани узоқ қариндошларидан бирига узатишди. Олис вилоятга келин бўлган Азиза тақдиридан нолимади. Аксинча, қайнона-қайнотасининг хурматини жойига қўйиб, икки қўли кўксида хизматини бекаму кўст бажарарди. Турмуш ўртогини хурмат килар, ҳар бир гапини қонун билиб, итоат қиларди. Эрталаб ишга кузатар, кечқурун "Хуш келдингиз",- деб кулиб қарши оларди.
Қайнона-қайнота ҳам фарзандларини бахтини тилаб дуо қилишади.
Орадан йиллар ўтиб, Азиза тўрт нафар фарзанднинг уч ўғил, бир қизнинг онаси бўлди. Турмуш ўртоғи Рустамнинг мансаби ошиб, ўзи ишлайдиган ташкилотга рахбар қилиб тайинланди.
Энди унинг айтгани айтган, дегани деган. Бир қараганда бу оила жудаям бахтли, равон йўлдан кетаётганга ўхшарди. Аммо...
Пули, давлати кўпайиб, обрўси ошиб ўзига "салом берадиган"лар тобора ортиб боргани сари Рустам босар-тусарини билмай қолди. Уйига кеч келадиган одат чиқарди. Баъзан келмай қолган кунлари хам бўлди
Уйига келганда Азизанинг ҳар бир ҳаракатидан камчилик қидирарди. "Дадажон" деб оёғига ёпишадиган фарзандларини жеркиб, ўзидан ошкора итарарди.
Айниқса кичкина қизи Ширин Рустамни яхши кўрарди. Рустам уйига келмаган кунлари Азизага. дадажоним қачон келадилар,- деб хархаша қиларди.
—Дадангни ишлари кўп, эртага албатта келадилар қизим. Яхшиси кел сенга эртак айтиб берай ,- деб эртак айтиб берарди. Ўзи эса кечаси ёстиқни қужоқлаб йиғлаб ухлаб қоларди.
Ширин эртаси куни дадасини келишини интизорлик билан кутарди. Дадаси келганда:
—Урре дадам келдилар!,-деб дадасини қучогига ўзини отишга шошарди.
—Ээээ нарироқ тур,- деб болани итариб, хотинига ўшқирарди.
Кейинчалик маълум бўлишича, Рустамнинг кўнгли бошқа аёлга мойил бўлиб қолган экан.
Азизага буни очиқ ойдин ошкора қилди. Мен бошқа бир аёлни яхши кўриб қолдим. Дийдиё қилишингни фойдаси йўқ. Олдиндан айтай. Яхшиси йиғи-сиғи қилмай яхшиликча айрилайлик.
Сенга кўнглим йўқ . Уйга келмаётганимдан, сенга бўлган муносабатимдан ўзинг хам сезгансанди.
Азизани кўз ёшлари юзини ювди. Йиглаганча бир оғиз сўз айтмай хонасига кириб кетди.
Ота -онасининг ҳай-ҳайлашига, насиҳатларига қулоқ солишни истамаган Рустамнинг сўнгги гапидан худди қуёшли кунда момақалдироқ гумбурлагандек бўлди:
— Мен барибир, ўша аёлга уйланаман. Бу гап Азизанинг қулоғи остида акс садо берарди.
—Болаларчи, болалар нима бўлади? Шуларни ўйладингизми?
—Мен билан яшашни истамасанг, ана, катта кўча! Болаларингни ҳам олиб кет...
Азиза лом-мим демади, барига сабр қилишга аҳд қилди. У эрига Яратган инсоф беришига ишонарди.
Рустам айтганидан қолмади. Ўша қўл остида ишлайдиган аёл Наргизага уйланди, топганини унга таший бошлади.
Рустам биринчи оиласининг кам-кўстидан хабар олиш у ёқда турсир, болаларидан ҳол-аҳвол сўрашга ҳам ярамасди. Баъзида бир келиб, уйдаги қўлга илинадиган нарсаларни олиб чиқиб кетар, Азиза эса унга қарши ҳеч нима дея олмасди. Ширин эса дадаси келиб кетгандан кейин йиғлаб, Азизани юрак бағрини эзиб юборарди. Азиза яратгандан фақат ўзига сабр, Рустамга эса намозларида. инсоф сўрарди.
Ота-онаси хам ўғлининг ношудлигидан, гулдай оиласининг, фарзандларининг қадрига етмай, қаердаги бир аёлга илакишиб яшаётганидан афсус қилишарди.
Рустам уйига яна келди. Ширин:
—Дадажон кетманг "-деб Рустамни оёқларига ёпишди. Сизни яхши. кўрамиз дадажон. Сизни соғиндим, жудаям соғиндим ,- деб йигларди. Рустам беш яшар қизи Ширинни кўз ёши-ю, гапларига қайрилиб ҳам қарамади. Уйга кириб бир сумка. билан уйдан чиқди.
—Ўғлим, гулдай бола-чақангни уволи тутмасайди деб қўркаман,- деди онаси. Рустам хеч нарса демай кетди...
"Яхшими, ёмонми, шу одам болаларимнинг отаси. Кўз очиб кўрганим. Қилғиликларини юзига солсам, фарзандларининг олдида нима деган одам бўлади? Болаларимиз уни ёмон ота сифатида қабул қилишмасин...


​​АЁЛИНГНИ СЕВ!...

Кўчалардан бахт излама сен,
Севгин, жуфти ҳалолингни сев,
Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ой десанг ой, кун десанг кундай,
Сунбул сочи қоп-қора тундай,
Тақдирингни туҳфаси шундай,
Уйингдаги аёлингни сев.

Юрма ёлғон дунёлар аро,
Эркак бўлиб, кунига яра,
Кўзинг кўрми, тузукроқ қара,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ўкситмагин, ўтга ташлама,
Шайтоннинг шўр ошин ошлама,
Фарзандларинг кўзин ёшлама,
Уйингдаги аёлингни сев.

Билмайсанми аёл макрини,
Чақса кўргин илон заҳрини,
Келтирмагин оллоҳ қаҳрини,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ўтар дунё сен ҳам ўтарсан,
Бир кун охир кунга етарсан,
Сени демай қўйса нетарсан,
Уйингдаги аёлингни сев.

Муҳаббатдир - чин баҳор фасли,
Муҳаббатдир- бахт, тоъле қасри,
Уйингадир фариштанг асли,
Уйингдаги аёлингни сев.


https://t.me/Odinaxon_otinoyi


​​Алло, дадаси яхшимисиз, хозир 15-дақиқада уйда бўламан.
— Шошмай келаверинг, яхшиман. Ич-ичидан фарёди бўғзига тиқилиб келарди, ўзини аранг тутишга ҳаракат қилиб, болаларини чақирди.
- Қизларим, сизлардан илтимос, аянгни асранглар, айтганларини қилинглар, хафа қилманглар, мендан
қўрқманглар. Бу сўзларни нима учун айтганини, улар тушунишмади, ахир уларнинг дадаси дунёдаги энг меҳрибон инсон-ку, нима учун мендан қўрманглар деди, нега бундай ахволда?
— Мухлиса, мен сени жудаям яхши кўраман қизим, чунки менинг ота бўлишимга сен сабабчисан, синглинг кичкина бўлгани учун уни кўпроқ эркалатсам, хафа бўлма. Унинг овози титраб кетди. Қизларини бағрига босиб, роса йиғлади. Дадасининг юзлари, баданлари жудаям иссиқ эди.
— Дадажон иссиғингиз чиқаяптими, дори олиб келайми, йиғламанг дадажон биз сизни жудаям яхши кўрамиз.
— Ойинг кечга қолаяпдику, соатга қарачи, болам. У эшикдан кўзини узолмади. Хотининиг тезроқ келишини интиқлик билан кутарди. Зебо ховлиқиб кириб келди.
— Нима бўлди, дадаси, нимага бунча қалин ўраниб олдингиз, иссиғингиз баландку, тез ёрдам чақирмадингизми? Тез ёрдамга қўнғироқ қилгач, эрининг ёнига ўтирди. У ётоқхонада, деванга суянганча ярим ўтирган холатда ётарди, бир сўз дейишга мажоли йўқ эди, юзида илиқ табассумнинг акси бор эди, ҳолос. Хеч нарса демади, фақат хотининиг юзларига тўйиб қараб олдида кейин ўгирилиб, бир-икки чуқур нафас олиб, бошини ёстиққа қўйди. Кўзлари юмилди.
— Тўлқин акажон нима бўлди, сизга бизни қўрқитманг, кўзингизни очинг, нимага ундай қиласиз?. Қўллари қалтираб томирини ушлади, юрагини эшита бошлади, оёқ-қўлларини уқалади.
— Қизим дадангнинг пайпоғини олиб кел, оёғи музлаб қолибди.
— Аяжон дадам ўлиб қолди, оёғи яхлаб қолган. Мухлиса дағ-дағ титрарди. Йўқ, ундай дема, хушидан кетди ҳолос, ҳозир кўзини очади.
— Тўлқин акажон кўзингизни очинг, болаларим қўрқаяпти. Тез ёрдам келганда, у бу оламни 36-ёшда тарк этган эди. Бу уйнинг фарёди кўкни титратиб юборди. Зебо ўзини йўқотиб қўйди, укол қилиб ўзига келтиришди. Экспертиза хулосасига кўра жигар церрози ташхиси қўйилди. Энг ачинарлиси шундаки, бу дардга чалинган беморлар энг шошилинч ҳолатда ҳам уч кун ётиши керак экан, лекин у ҳатто бир соат ҳам ётмади. Ёшлигида икки марта сариқ касали билан оғриган. Баъзан жигаридан шикояти бор эди, аммо ҳеч қачон кўрпа-тўшак қилиб ётган одам эмасди. Бундан икки ҳафта олдин шамоллаб, кассалиги чўзилиб кетайвергач, антибиотик укол олган эди, балки шу ҳам сабаб бўлгандир.
Зебо боши гаранг ҳолатда ҳеч нарсани англолмасди, қулоқларига ҳеч нарса кирмасди, бир қараса, ёнида одамлар кўп, нималарнидир муҳокама қилишарди, сал ўтмай, ўша одамлар қаёқадир ғойиб бўлгандай, ҳеч кимни кўрмасди. Кўзидан бир томчи ёш чиқмасди. Тилида фақат
бир гап айланарди. Нима учун бундай бўлди? Нимага айнан Тўлқин акам?Барибир ярим йўлда ташлаб кетар экансиз, нимага бирор марта бўлсада дилимни оғритмадингиз, нимага кўнглимга қараб шунча авайладингиз, хатто бир оғиз ҳам сен демадингиз. Бир аёлни бахтли бўлиши учун нима керак бўлса, хаммасини бердингиз, мени шундай ардоқланишга ўргатиб қўйиб, нимага ташлаб кетдингиз. Мен бутун умрим давомида яшаган йилларимни мана шу ўн икки йилга алмаштирмайман. Шу пайт онасининг фарёди хаёлларини тўзғитиб юборди. Худо менга куёв эмас ўғил берди, деб шукрона қилардим.   Менинг пешонамга ўғилли бўлиш ёзилмаган экан. У жуда олийжаноб бағри кенг, ким бўлишдан қаттий назар қўлидан келганча ёрдамини аямайдиган, кўнгли пок ҳақиқий, яхши инсон эди. У бу дунёдан кўз юмган кундан бошлаб, унинг яқинларининг юрагида бир умирлик оғриқ қолди...
Шу митти қалбимда яшар бир олам, Дўстларим сезмаган ғам, туғён, алам. Шунчалар дардим кўп, ёзиб бу қалам Дардимни ҳеч ерга сиғдиролмайди...
Орзуларим бисёр, армонлар бисёр, Баъзида азизу, баъзан бўлдим хор. Умримнинг баҳори ҳамда кузи бор, Тоғлар ҳам ғамимни кўтаролмайди...
Айрилиқ доғидан куйдим, кул бўлдим, Қон ютиб йиғладим, ғамларга тўлдим. Нав-ниҳол ёшимда гулдайин сўлдим Дардимни китоблар сиғдиролмайди...
Тамом...

@Odinaxon_otinoyi

20 last posts shown.