🇺🇿
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси✅ Идоравий мансублиги: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
✅ Ички ишлар вазирлиги Академиясига (кейинги ўринларда – Академия) ўқишга қабул қилишга ва унинг фаолиятига доир бўлган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:
📄
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 16-августдаги ПҚ-3216-сон қарори;
📄
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори;
📄
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 1-декабрдаги 958-сон қарори;
📄
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 15-апрелдаги ПҚ-5076-сон қарори;
📄
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-январдаги ПҚ-10-сон қарори.
✅
Кундузги таълим шакли бўйича бакалавриат мутахассисликлари:➡️ Ўқиш муддати:
3 йил.
👉
Тезкор-қидирув фаолияти;👉
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;👉
Эксперт-криминалистика фаолияти;👉
Жазони ижро этиш фаолияти;👉
Пробация фаолияти;👉
Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш;👉
Ташкилий-штаб фаолияти.❗️ Номзодларни қабул қилишда умумий квотанинг
90 фоизи ажратилади:
👉
ИИВ академик лицей битирувчиларига;👉
Ҳарбий-академик лицей битирувчиларига;👉
Ички ишлар органлари ходимларига;👉
Профилактика (катта) инспекторининг ёрдамчиларига.❗️ Номзодларни қабул қилишда умумий квотанинг
10 фоизи ажратилади:
👉
Ўрта умумтаълим мактаблари битирувчиларига ҳамда ўрта-махсус маълумотга эга фуқароларга.👉
ИИВ академик лицейлари битирувчилари учун
200 тагача бўлган қуйидаги йўналишларда қўшимча
тўлов-контракт асосида квоталар ажратилади:
👉
Тезкор-қидирув фаолияти;👉
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти.
Академиянинг кундузги таълим шаклига ўқишга топшириш ТАРТИБИ:✅
ЎҚИШГА ТОПШИРИШ ҚОИДАЛАРИ:✍
Ариза номзоднинг доимий прописка жойи бўйича ҳудудий ички ишлар органларига
15-ноябрдан 15-февралгача ёзилади;
🏥 Ҳудудий ички ишлар органларида номзодлар ҳарбий
тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга ҳужжатлар расмийлаштирилади ва ҳужжатлар Академияга юборилади.
✅
ТАНЛОВ БОСҚИЧЛАРИ:👉
Дастлабки танлов;👉
Махсус касбий танлов;👉
Якка тартибдаги якуний суҳбат.✅
ДАСТЛАБКИ ТАНЛОВ:1⃣ Топширилган
ҳужжатлар текширилади;
2⃣
Тиббий кўрикдан ўтказилади.
✅
МАХСУС КАСБИЙ ТАНЛОВ:1⃣
Ёзма иш:✍
Баён 250-300та суз (80 дақ.) ёки
✍
Иншо (120 дақ.) ➖
30 баллик тизимида
2⃣
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.
3⃣
Хорижий тилларни билиш даражасини баҳолаш:👉
30 та тест (ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан берилади) ёки
назарий имтиҳон (30 баллик тизимида).
❗️ Юқоридаги махсус касбий танлов тадбирлари "Эксперт-криминалистик фаолият" мутахассислиги номзодлари учун татбиқ этилмайди, бундан умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мустасно.
✅
"Эксперт-криминалистик фаолият" мутахассислиги номзодлари учун махсус касбий танлов тадбирлари.
❗️
Юқоридаги синовлардан (жами:
90 баллдан)
45 баллдан ортиқ 📈 балл тўплаб ўтган номзод=
якка тартибдаги суҳбатга қўйилади. ✅
ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ СУҲБАТ:📗
Ҳуқуқшунослик=
55 баллик тизимида;
📙
Ўзбекистон тарихи=
30 баллик тизимида;
📘
Тарбия=
25 баллик тизимида.✅
Номзодларга бериладиган имтиёзлар.
🛣
Академия манзили: 100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Интизор кўчаси, 68
🌐
Академия расмий сайти: www.akadmvd.uz➡️ Каналга уланиш:
@ohtmuz