-- Нега кишилар циник (сурбет) бўлиб қолишларини айтайми? Чунки улар ўзларини ўраб турган оламдан, кўраётганлари, ҳис қилаётганларидан ортиқроқ алланиманингдир хаёли билан яшайдилар, ривожланиб борадилар. Ижтимоий номукаммаллик чоҳига тушиб қолгач эса атрофдагиларга нисбатан нафрат ҳисси олдида ўзларининг ожиз эканликларини англайдилар. Та-даааам! Марҳамат, тандирдан янги узилган циник турибди-да!
-- Бўлмаган гап. Циник -- ё бир талай комплекслари бор одам, ё бўлмаса у ташқи дунёдан қўрқади. Қўрқув ҳолатида эса одам нима қилиши равшан: ё кўзини юмиб қочиб қолади, ё ўзи ҳамлага ўтади. Хулласи калом, циниклар -- ҳамла ортида қўрқувини беркитадиган кишилар. Ундан кейин, цинизм ҳақиқат дегани эмас. Бу ниятни "объективлик" ўрамига солиб, сўз билан оғритиб тасир-тусир уришдир. Аслида бунда ғараз аввалгидан кўпроқ бўлади.