Forward from: AOKA - Rasmiy kanali
❓ Болаларни зарарли ахборот ҳимоя қилиш Қонуни ижроси таъминланмоқда(ми)?
“Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Қонуни ижросини мониторинг қилиш бўйича Болалар омбудсмани раҳбарлигидаги идораларо ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда мамлакатимизда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишнинг реал ҳолати ҳамда бу борада масъул давлат органлари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Идоралараро ишчи гуруҳ аъзоси АОКА Медиа-режалаштириш бўлими бошлиғи Улуғбек Курбанбаев тақдим этган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Қонун талаблари бузилган ахборотларни бартараф этиш талаби билан 606 та хабарнома юборилган.
Шунингдек, мазкур йўналиш бўйича 5250 та ахборот ресурснинг идентификация маълумотлари тақиқланган ахборот мавжуд бўлган бутунжаҳон Интернет тармоғининг ахборот ресурслари реестрига киритилган.
Йиғилишда Қонун ижросини таъминлашдаги муаммолар, улрни ҳал қилиш чора-тадбирлари ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Қайд этилишича, 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган 16 минг нафар ўқувчи болалар ўртасида ўтказилган сўровда ҳар 10 нафар боладан 8 таси бевосита ўз уйидан интернетга уланишини билдирган.
Идоралараро ишчи гуруҳ аъзоси АОКА Медиа-режалаштириш бўлими бошлиғи Улуғбек Курбанбаев тақдим этган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Қонун талаблари бузилган ахборотларни бартараф этиш талаби билан 606 та хабарнома юборилган.
Шунингдек, мазкур йўналиш бўйича 5250 та ахборот ресурснинг идентификация маълумотлари тақиқланган ахборот мавжуд бўлган бутунжаҳон Интернет тармоғининг ахборот ресурслари реестрига киритилган.
Йиғилишда Қонун ижросини таъминлашдаги муаммолар, улрни ҳал қилиш чора-тадбирлари ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Маълумот учун: Ишчи гуруҳ таркибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ва Болалар ташкилоти вакиллари фаолият кўрсатмоқда.