Psixologik maslaxat


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Assalomu alekum kanalimizga hush kelibsz. Kanalimsz sizga psixologik- ruhiy tomondan yordam beradi. Sizda momolar bo‘lsa bemalol savolingizn berishingiz mumkin.
Psixolog.
👇👇👇👇👇👇👇👇
@TTB_Doctor_Abbos

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


🌺Аёлни эъзозланг.

Аёлни йиғлаётганини кўрсангиз, пешонасидан ўпиб, уни жуда ҳам қаттиқ яхши кўришингизни айтинг.

Аёлни жудаям ҳунук холатида кўрсангиз ҳам унга сен жуда ҳам гўзалсан деб айтинг.

Агарда сиздан ғазабланганини кўрсангиз, уни меҳр билан маҳкам бағрингизга босинг.

Агарда жим бўлиб, бирон бир сўз айтмай юрса, ундан муаммонинг сабабини сўранг.

Агарда сизга эътибор қилмай қўйса, сиз унга ғамҳўрлик қилинг.

Агарда рашк қилса, демак у сиз ўйлаганингиздан ҳам қаттиқроқ сизни севади.

Агарда сиздан йироқлашмоқчи бўлса, унинг бу фикрига рози бўлманг.

Чунки аёл:
Агар аёл қуш бўлиб яралтилганида эди, у ТОВУС бўлган бўлар эди. Агарда аёл ҳайвон бўлиб яратилганида эди, у ОҲУ бўлган бўлар эди.
Агарда аёл ҳашарот этиб яратилганида эди у КАПАЛАК бўлган бўлур эди.
Лекин у инсон бўлиб яратилди.

Ва у суюкли ёр, севимли рафиқа ва ажойиб, меҳрибон она бўлди.

Ва у эркак учун ер юзидаги энг гўзал неъматдир.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


❤️ Сирлашамиз!
Умр йўлдошингиз дилxиралик қилса!

Кўпчилик эркаклар ўз аёлларини билиб-билмай хафа қиладилар. Ўз навбатида, аёллар эса бундай дилxираликларни йўқотиш мақсадида ўз турмуш ўртоқларининг бу xарактерини ўзгартиришга харакат қиладилар. Аммо ҳар доим ҳам яxши натижага эриша олмайдилар. Чунки инсонни унинг xоҳишига қарши ўзгартириб бўлмайди, вақтингизни беҳуда сарфлаганингиз қолади.

❗️Турмуш ўртоғингизнинг сизга бўлган қўпол муносабатини ўзгартира олмаяпсизми, у ҳолда ўзингизни ўзгартиринг. Эркак киши аёлларнинг ўзига бўлган муносабатидан келиб чиққан ҳолда муомала қилишини унутманг. Ҳамма куч ва билимларингизни ўзингиздаги айрим қарашларни тўғирлашга сарф қилинг. Бу сизга нафақат оилавий муносабатларингизни тўғирлашда, балки ҳаётнинг бошқа жабҳаларида ҳам ёрдам беради.

❗️Ҳар қандай эрингиз билан содир бўладиган вазиятларда оқилона йўл тутишга ҳаракат қилинг, ҳатто низоли бўлса ҳам. Бу сизга турмуш ўртоғингиз билан тил топишга ва вазиятга тўғри бахо беришга ёрдам беради.

Низо - бу оилавий ҳаётнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Низо орқали кўпгина фойдали маълумотларни билиб лишингиз мумкин. Турмуш ўртоғингиз сиз билан жанжалаша туриб, балки сиз учун ёрдам бериши мумкин бўлган нарсани сизга етказмоқчи бўлаётгандир.

❗️Агар сиз турмуш ўртоғингизнинг ҳар бир сўзини ҳақорат сифатида қабул қилиб, ҳар бир гапидан хафа бўлаверсангиз унда сизнинг оилангиз сиз кутмаган вақтда дарз кетиши ва уни тиклаб бўлмайдиган даражага етиб келиши тайин.

❗️Танқидни тўғри қабул қилишни ва уни керакли қилиб йўналтиришни ўрганинг.

❗️Хафа бўлдингизми ёрингизга билдиринг ва бу сизни дилингизни оғритганини тушунтириб ўтинг. Барибир тушунмайди деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ алсо ундай эмас, демак сиз бошқачароқ тушунтиришга урунинг. Улар ҳам инсон, эшитмаганга олсалар ҳам эшитиб қалбдан ҳис қила оладилар. Яxши ширин муомалани эшитишни истасангиз, нафақат эрингизга бошқаларга ҳам ўзингиз эшитисшни xоҳлаган сўзлар билан мақтаб мурожаат қилинг. Таъсири, фойдаси бўлмади дейсизми? Алсо хафа бўлманг демак улар меҳрга зор бўлишгану лекин меҳр берадиган инсон бўлмагани учун меҳр қандай эканлигини билмайдиганлар тоифасидан. Бундайлардан хафа бўлишнинг ўзи ахмоқликдир.

❗️Турмуш ўртоғингиз сизни хафа қилишнинг яна бир томони сиз ўзингизни қадр-қимматингизни йўқотиб қўйганлигингиздадир. Ўзингизга бўлган ишонч ва аёллик ҳислатларингизни унутганингиз учун шундай ҳолатга тушганлигингиздадир.

❗️Сиз қанчалик ўзингизга бўлган ишончингизни ортирсангиз, ўзингизни яxши кўришни ўргансангиз ва ишончсизликни йўқота олсангиз, турмуш ўртоғингиз ҳам бу ҳолатда сизга бўлган муносабати ўзгаради.

Гўзаллик ва мафтункорликни асло йўқотманг азиз аёллар!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


Shunday do‘stlaringiz borki ulardan vos kecha olmaysz ularni sog‘inasz


📝 Урнингиз билинди, ойижон!

Қайнонам мени илк бор кўрганларидаёқ келин қилишни ният қилган эканлар. Тақдир экан, бу ниятлари амалга ошди.

Мен дастлабки кунларданоқ у кишининг феъли кенг ва одамохун аёл эканликларини англаганман. Ҳомиладор бўлганимда мени авайлаб, рўзғорнинг барча оғир юмушларини ўз зиммаларига олганлари, егим келган таомларни оғзимга тутганлари, ҳатто мен учун ўзлари алоҳида идишда таом тайёрлаганлари кечагидек ёдимда. Мен учун пиширган таомларини хонамга олиб киргач, шипшиб қўярдилар: “Овсинларингиз билмай қўя қолсин, акс ҳолда дарров хафа бўлишади. Аслида уларга ҳам ҳомиладорлигида худди шу ишни қилганман. Аммо ҳозир эсларида йўқ, шунга аразлашлари мумкин…”

Биринчи фарзандим туғилишига уч-тўрт кун қолганда “Мен ўзим туғолмайман, қўрқаман. Яхшиси, болани кесарча усул билан дунёга келтираман”,— деб туриб олдим. Шунда ойижоним: “Ундай деманг, қизим, мен ярим жон бўлиб қолишингизни сира хоҳламайман, ахир ўз қизларим қон босими ошиб кетгани учун болани шу усулда туғишганида, озмунча азоб чекишдими…” деб йиғлаб юбордилар. Бу гапни эшитиб, “Қайнанам туғилажак бола билан бир қаторда мен хақимда ҳам қайғурарканлар” деб кўнглим кўтарилди.

Фарзандимни туғилгач, туғруқхонадан чиққунимча у киши кунда икки-уч марта хабар олдилар. Ҳар гал келганларида ўз қўллари билан тайёрлаган мазали таомларни олдимда ўтириб, ичириб кейин кетишларини канда қилмадилар. Болани кейин ҳам ҳеч кимга ишонмай, ўзлари катта қилдилар. Чақалоқ кечаси безовта бўлиб йиғласа, у киши ҳам мен билан баравар тунлари бедор бўлардилар. Кечки таом пайтида ҳаммага таом тортилгач, қўлимдан болани олиб, “Аввал сиз овқатланиб олинг” дердилар.

Ўша пайтларда уларнинг бу ғамхўрликларини оддийгина қабул қилган эканман. Эҳ, ойижоним, ёшлигимизга бориб, хатолар қилсак кечирган, кўча ҳовлини супурмасак, ҳеч кимга ими-жимида билдирмай супуриб қўйган, овқат пиширишга улгурмасак, индамайгина ўзи тайёрлаб, ҳамма ёқни саранжомлаб қўядиган сиздек бебаҳо инсоннинг қадрига ўз вақтида ета олдикми?..

Иккинчи фарзандимни дунёга келтирдим. Лекин энди ёнимда қайнанам йўқ эдилар. Атрофимдаги аёлларнинг қайнаналари хабар олишга келишганида, келинларига парвона бўлишганида, онамдек бўлиб қолган бу яқин инсонимнинг ўрни жуда-жуда билинди. У киши пиширган ширин таомларни соғиниб эсладим…

Бугун ҳам уйимизда ҳар гал дастурхонга таом тортилгач, қайнанамнинг “Аввал сиз овқатланиб олинг” деган сўзларини эслаб, йиғидан ўзимни базўр тияман. Касаллик туфайли кутилмаганда орамиздан кетган ойижонимнинг барча яхши фазилатлари кўз олдимдан бир-бир ўтаверади.

Эсимда, машъум хабар бир зумда ҳаммамизнинг кўнглимизни вайрон қилди. Қайнанам танасида шунча дард борлигига қарамай, фақат бола-чақа, неваралар ташвиши билан юраверган эканлар. Касаллик ташхиси қўйилганда ҳам, у кишидан айрилиб қолишимизни хаёлимизга келтирмагандик. Аммо дард уларни шу қадар тез орамиздан олиб кетганини англамай ҳам қолдик…


Агар сиз:
✔️ Тушкунликка тушиб, келажагингиздан ҳовотир олиб, тез тез сиқилаётган бўлсангиз;
✔️Ишингиздан зериккан ёки ишингизни алмаштиришни истасангиз;
✔️Орзу қилмай қўйган бўлсангиз;
✔️Ҳаётингиз рангсиз ва мазмунсиз бўлиб қолган бўлса;
✔️Шахсий ва оилавий муносабатларда тушунмовчилик, севгида қийинчиликлар бор бўлса;
✔️ Бизнесингиз ўсишдан тўхтаб қолган бўлса;
✔️Сизга пул келиши тўхтаб қолган бўлса;
✔️Қўрқув ва фобиялар;
✔️ Депрессия ҳолатига тушиб қолган бўлсангиз
✔️ Касалликлар
🎉 Барча муаммоларингизни ҳал қилишда психолог маслаҳати ва ёрдами керак.
Психолог Аббос👇
@TTB_Doctor_Abbos


Barchaga xayirli kun.
Do‘stlar tibbiy va psixologik maslaxat yordam mutloqo tekin savolingizn qoldring 👇

@TTB_Doctor_Abbos

Faqat vaxtga qarab javob beraman savolingizn javobi 1 2 soatlarga kechikishi mumkun. Kanalmizga obuna bo‘lishni unutmang.

Kanal: 👇👇👇👇👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


СЕН КЕРАКСАН !!!

Сен бу дунёга беҳудага ва тасодифан келмагансан, ўзингни оламга намоён этиш учун келгансан.

Табиат сенга мухтож бўлганлиги учун сени яратган.

Ўзингни англаш билан табиат ва бутун олам билан ҳамнафас яшай бошлайсан, одамлар “бахт” деб атайдиган неъматга эриша оласан.

Ўзингдан нуқсон ахтаришни бас қилишинг билан, ўзингни айблашдан тўхташинг билан, ўзингга ачинишдан воз кечишинг билан сен асл табиатингни намоён қилишга қувват топа оласан (худди фаришталарга ўхшаш болалар каби) ҳамда ўз ҳаётингда ва ҳаётингдан ниманидир яратишга интилиш, куч ва истак сезасан. Нима яратишингнинг аҳамияти йўқ, лекин сен яратувчига айланасан. Яъни, табиат сени яратишдан кўзлаган мақсадини амалга ошира бошлайсан.

Сен бекорга инсон бўлиб яратилмадинг!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


Erkaklar uchun.
Do‘stlar ayolni xo‘rlamang chunki: siznxam ayol dunyoga keltirgan. Do‘stm ayolingizn xo‘rlanang chunki: siznxam onangiz, singlingiz yoki ongangiz bor. Do‘stm ayolingizn xo‘rlamang chunki: siz xo‘rlagan ayol qarb belingizdan kuch-quvat ketganda sizga xassa bo‘ladi. Do‘stm ayolingizga bosh eging ayolingiz siz bosh ekgan ayol butun umur sizga bosh egadi. Xaqiqiy erkak ojizani xurmat qiladi musulmon xalqi xech qachon ayolni oyoq osti qilmaydi.
Ayol- ONA SINGIL OPA.
Sizn xo‘rlagan ayol kimnidur yaqin jugarbandi unutmang.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


#JAVOBLAR

1⃣Siz og'ir bosiq insonsiz, haqiqiy do'stsiz. Siz odamlar gavjum joydan tezroq qochishga harakat qilasiz. Yangi tanishlar oldida asabiylashingiz mumkin, ammo yaqin do'stlaringiz bilan umuman ochiqsiz.

2⃣Siz mehribon odamsiz va biroz mukammalikni istaysiz. Odatda, siz boshqalarning ehtiyojlarini birinchi o'ringa qo'yasiz. Siz sezgir va juda tez o'zgarishlarni qabul qilasiz. Do'stlaringiz nazarida siz juda sodiq va ishonchlisiz. Siz tez-tez xavotirga tushasiz, lekin faqatgina hamma narsa mukammal bo'lishini istaganingiz uchundir!

3⃣Siz juda ijodiy odamsiz. Siz juda hissiyotlisiz. Ko'pchilikka nisbatan chuqurroq va kuchliroq his-tuyg'ularni boshdan kechirasiz. Siz innovatsion kishisiz va siz yangi g'oyalarni taklif qilishni yoqtirasiz. Shunga qaramasdan, ko'pincha siz o'zingizning hayotingizdagi o'ziga xos nuqtai nazaringiz tufayli boshqalar tomonidan noto'g'ri tushunulasiz

4⃣Siz xushchaqchaq va o'yinqoroqsiz. Odamlarni baxtiyor qilishni yaxshi ko'rasiz. Siz o'zingizning haqiqiy dunyodagi ishlaringizni esdan chiqarib, orzu qilishni, shuningdek ochiq havoda vaqt o'tkazishni yoqtirasiz. Siz samimiysiz va yumshoq tomoningizni ko'rsatishdan qo'rqmaysiz.

5⃣Siz juda ehtiyotkor, kuzatuvchan va xolis insonsiz. Siz o'z fikringizni bildirishdan oldin, boshqalarning so'zlarini tinglashni yoqtirasiz. Muammolarni mukammal hal qilasiz va siz doimo suhbatdoshingizning nuqtai nazarini hisobga olasiz!

6⃣Siz juda yakka fikrli insonsiz. Siz nima istayotganingizni bilasiz va bunga erishish uchun harakat qilishdan qo'rqmaysiz. Sizda axloqiy me'yorlar yuqori. Ishga juda ko'p vaqtingizni sarflaysiz, dam olib turish kerak yashashingizni qiyinlashtirmang!👇🏼



Kanalmizga obuna bo‘ling
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


​​#PSIXOLOGIK_TEST

Siz tanlagan mushuk sizning shaxsingiz haqida ko'p narsalarni aytib beradi.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


Шундай туйғуларда яшаки, бу туйғуларинг натижаси 5 дақиқадан сўнг юз бериши мумкинлигидан қўрқма аксинча хотиржамлик ва қувончда бу ман ишонган ва билган ҳолат дея ол.

Нега ?

Бизнинг туйғуларимиз натижаси бўлган ҳаётда яшаймиз, бугун қандай туйғуда бўлсангиз эртага шу ҳаётни яшайсиз.

Шундай туйғу ва ҳолатларда яшангки онг ости бу реал ҳаётми ё хаёл ажрата олмасин, ҳатто инсонлар ҳам туйғуларингиз натижаси бўлган ҳаёт ва шунчаки фикр эканини ажрата олишмасин😅

Айнан шу ҳолат ва туйғулар сиз учун “сеҳрли чироғ“га айланади.


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


Assalomu alekum barchaga xayirli kun. Bugungi kuningiz a‘lo darajada o‘tsin.
O‘zingizn qiynayotgan momolar va savolar bo‘lsa yozb qoldring Tibbiy va Psixologik.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@TTB_Doctor_Abbos


​​ЮМШОҚ БЎЛИНГ!
Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ бир аёлга уйланмоқчи бўлиб унга никоҳ мажлисида шундай деди:
-Мен ёмон хулқли, дақиқ мулоҳазали, қаттиққўл, ғазаби тез чиқиб секин қайтадиган кишиман.
Аёл шундай деди:
- Сизни ёмон хулққа муҳтож қиладиган аёл сиз айтганлардан ҳам ёмондир.
Зайнул Обидин:
-Каъбанинг Роббига қасамки, сенга уйланганим бўлсин, деди.
Улар йигирма йил турмуш кечиришди. Бирор-бир ҳодиса содир бўлмади. Бир-бирларидан фақат яхшилик кўришди.
Кунларнинг бирида ораларида хилоф пайдо бўлиб Зайнул Обидин унга "ишинг ўз қўлингда" деб юборди.( Яъни бу, ҳоҳласанг кетишинг мумкин. Талоғинг ўз қўлингда" дегани эди) Шунда хотини деди:
- Ўнлаб йиллар ишим сизнинг қўлингизда бўлди. Уни чиройли муҳофаза қилдингиз. Энди мен уни зое қилиб қўймасимдан бурун яна сизга қайтараман.
Шунда Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ деди:
- Аллоҳга қасамки, сен менга Аллоҳ берган неъматларнинг энг буюгисан!
Мушкулотлар ечими аёлнинг қўлида. Эркакнинг табиати қандай бўлмасин аёл унга эга чиқа олади. У ўзининг закийлиги билан эркакни юмшата олади. У ўзининг муҳаббати билан эркакни асир қилиши мумкин. У ўзининг сабри, тасарруфи, ширин сўзлари билан эркакни яхши томонга ўзгартира олади.
Эй эркаклар! Биллурларга эҳтиёт бўлинг.
Эй биллурлар! Сизни кўтариб юрганларга юмшоқ муомалада бўлинг!



https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


​☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️

⭕️ Ҳар тонг қараб кўзгуга,
😌 Табассум қилиб қўйинг.
🙃 Бу кулгудир ўзгага,
😉 Шунчаки билиб қўйинг.

😇 Ўзингизга ишончни
🙂 Ўстиради табассум.
⚔️ Тушкунликлар қийғочми?
☺️ Тўстиради табассум!

🤲 Энг асосийси - шукр,
👍 Шу дам, шу кўринишга.
🤔 Ўйчи ўй суриб фикр.
🏃‍♂️ Қилгунча, қани, ишга!

💖 Ёқимли қилинг кунни,
😊 Табассумингиз каби.
🤗 Ўзига ишонганнинг
👌 Ишончли бўлар гапи.

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


АЁЛ БУ...

Аёл қаҳва кабидир
- пишгунича аччиқ бўлади, пишгандан сўнг ҳузур беради.

Аёл бола кабидир
- бошида гапиришини жуда хоҳлайсан, кейин қачон жим бўлишини кутиб яшайсан.

Аёл денгиз кабидир
- қачон сокин бўлишини ва қачон тўфон кўтарилишини билмайсан.

Аёл топишмоқ кабидир
- жавобини топгунингча жиғибийрон бўласан, топганингда эса жуда осон эканини билиб кулиб қўясан.

Аёл пепси кабидир
- зарари борлигини биласану лекин тарк этолмайсан.

Аёл термост кабидир
- Ҳар қандай эски муаммони қайноқ ҳолда тутиб тура олади.

Аёл гул кабидир
- эътибор берганинг сари гўзаллашади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


❤️ Сирлашамиз!
Эркак киши қачон аёлни қадрлайди?

Биласиз, киши ҳалол меҳнат қилиб, заҳмат чексагина қандайдир юксак мукофотларга эриша олади. Эркаклар билан муносабатларда ҳам худди шундай. Агар йигит киши ўзини ижобий томондан намоён қилмас экан, сиз ҳам уни тақдирламанг.

Меҳр ва ғамхўрлик билан сийлайверманг. У ўзининг шундай муносабатга муносиб эканлигини исботлай олса, бу бошқа гап. Албатта, бунга қадар сиз унга ҳурмат билан муомала қилишда давом этишингиз керак. Лекин синов муддати зарурлигини ёддан чиқарманг.

❤️ Муаммоларингизга бефарқ эмасми?

Айтайлик, сиз қандайдир муаммоли вазиятга дуч келдингиз. Эркак киши сиздан “Нима гап?”, “Ишларингиз нима бўлаяпти?”, деб сўраса, билингки, у лоқайд эмас. Унга муаммоингиз нимадалагини айтдингиз, дейлик. Агар эркак шунчаки “Майли, ишларингиз ҳал бўлганида қўнғироқ қилиб қўйинг”, деса ҳеч иккиланмай уни “яхши”лар рўйхатидан ўчиринг.

Негаки, бундай пайтда чинакам мард йигит ҳеч бўлмаса жўяли бир маслаҳат бера олиши керак. Масалан, сиз унга телефон (камера, ноутбук, компьютер, машина)ингиз бузилиб қолганини айтдингиз.

У дарҳол уста топишга, ҳеч бўлмаса, ўзи тузатишга уннаб кўриши керак. Эркак киши ўзи ёқтирган аёлга ёрдам қўлини чўзишга доимо тайёр туради. Акс ҳолда унга ишониш нотўғри.

Тасаввур қилинг, сизга бегона бир йигит хиралик қилаяпти. Бу ҳақда ўзингиз ёқтирган йигитга айтдингиз. У айбни сизга тўнкаб, муносабатларга ойдинлик киритишга тушиб кетса, албатта, дилингиз оғрийди.

Агар у сизни тушунса ва ҳалиги “хира” билан ўзи “гаплашиб қўйиш” фикрини билдирса ёки ундан қутулишнинг қандайдир бошқа чорасини маслаҳат бера олса, бу бошқа гап. Эсингизда бўлсин, ҳамма ҳам қачондир мушкул вазиятга тушиб туради. Бу ҳаёт.

Агар сиз танлаган эркак ана шундай пайтда сизни ҳимоя қила олса, вазиятдан чиқишингиз учун биргалашиб чора изласа, демак, у сизга бефарқ эмас. Сиз унга керакли инсонсиз.

❤️ Мушкул дамда тиргак бўлсин.

Худо асрасин-у, бирор яқин кишингиздан айрилдингиз, дейлик. Сизни қадрлайдиган эркак бундай дамда дарҳол ёрдам қўлини узатади ва таскин чораларини излайди.

“Фалончим дунёдан кўз юмганида менга ҳам роса қийин бўлган эди”, деб гапни ўзи томонга бурмайди. Ҳақиқий эркак аёлни йиғлатиб қўймаслиги керак. У қийин кунларда ёнингизда бўлади.

Ишсиз қолганингизда, ўқишдан ҳайдалганингизда, ишдан бўшатишганида — нима бўлишидан қатъи назар, у сизга тиргак бўлишни истайди. Ҳеч бўлмаганда яхши гап билан сизни қўллаб-қувватлайди. Бундай эркак меҳр-муҳаббатга лойиқдир.

❤️ Унутманг, ёлғон кечирилмайди!

Сиз эса азиз аёллар, қизлар, эркакларга ўзингизни бошқача кўрсатишга уринманг. Бу сизнинг оилавий аҳволингиз, ижтимоий келиб чиқишингиз ва касб-корингизга ҳам тааллуқли. Агар кичкина бўлса-да, сирингиз фош бўлса, эндигина қура бошлаган муносабатларингиз пойдевори қулайди, муносиб номзодни бой берасиз.

Ҳатто исмингизни бошқача айтсангиз, кейинчалик ростини билиб қолгач, сизга нисбатан муносабати ўзгарадиган одамлар ҳам бор. Зеро, бу қилиғингиз сизга ишониб бўлмаслигидан далолатдир.

Ниманидир дарров айтмаслик мумкин (масалан, туғилган кунингизда ота-онангиз сизга янги машина совға қилишганини, кейинги йил ўқишингизни Сингапурда давом эттирмоқчи эканлигингизни), лекин бошқа масалаларда ёлғон асло мумкин эмас.

Дейлик, аввал турмуш қурганингизни, болаларингиз борлигини, ёшингиз ундан катталигини, маълумотингиз ундан юқорироқ ёки пастроқ эканлигини, ота-онангизникида яшашингиз... ва ҳоказолар ҳақида эркак сизга астойдил қизиқаётганини сезишингиз билан айтишингиз керак.

Сиз билан биргаликда умр кечириш истагидаги эркак бундай маълумотларни ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб, холисона таҳлил қила олади.

Сиз ўз шартингиз, ҳолатингиз, шарт-шароитингизни мулойим тарзда, ётиғи билан тушунтира билсангиз, бас. Қабул қилиш-қилмаслик — унинг иши.



👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


​​Эркак киши Нега аёлига пул бермайди.

1. Аёл киши узини пул ишлатишга лойик курмаслиги, яьни узига пул ишлатишга рухсат бермаса

2. Турмуш уртогини хам пул ишлатишини хохламаслик
Яьни аёл ичидан турмуш уртогига хам пул ишлатишга рухсат бермаса

3. Аёл мехрда, севгида, жинсий алокада кизгончик булса

4. Уй-хаёли эрини пул бермаслигида булса


👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


Ayollar qanday qilib oʻz erlarini
koʻnglini olsa boladi.


Mutaxassis maslahati:
Ayollar siz har doim shuni ongingiz bilan tushunishingiz kerak. Ayollar erkaklar uchun doimo Uchinchi oʻrinda turadi.
Nima uchun sabablari:
Birinchi oʻrinda ❗️Erkakning shaxsiy ishi biznesi pullari sarmoyasi.
Ikkinchi oʻrinda ❗️ Choyxona do‘stlar umuman olganda koʻcha hayoti turadi.
Uchinchi oʻrinda ❗️Ayol turadi bu statistik fakt bu topilma erkaklar shunday yaralgan bu tabiat qonuni

Shuni esta tutib yashagan ayol doimo baxtli hisoblanar ekan (eslatib o‘tamiz bu erkaklar tomonidan tastiqlangan FAKT)

Psixolog
Terapevt vrach 👇
@TTB_Doctor_Abbos

Kanal 👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz


Қандай қилиб бахтли аёл бўлиш мумкин: кичкина сир-синоатлар

Бахтли аёл бўлиш дегани нимани англатади? Ўзини қонуний равишда бахтлиман деб ҳисоблайдиган бу аёл ким? Замонавий жамият вакиллари қуйидаги вариантларни таклиф этмоқда – унинг катта уй-жойи бўлиши керак, бир дунё кийим-кечаги, ўзининг машинаси, обрўли фитнес-марказга бориш учун абонементи ва бу аёл эркакшода, тажовузкор ҳатти-ҳаракат эгаси бўлиши керак.

Ҳамма нарса бор... фақат бахтдан ташқари
Бундай замонавий аёлнинг оилавий моделида эр бор бўлиши мумкин, балки бўлмаслиги ҳам мумкин. Агар у бор бўлса, унинг энг асосий вазифаси бу аёлни моддий таъминлаши керак холос. Бу унинг биринчи навбатдаги вазифаси. Фарзандлар эса бундай аёлни қувонтириши керак, чунки бу нарса уни бахтли қилади. Ўзини бахтини қуришга шу зайлда ёндашишнинг эҳтимол ёмон томони йўқдир, лекин барибир бу нарсалар қачондир тўлиқ қониқишга олиб келиши даргумон. Ва бу ҳолатнинг бошқа вариантларини ҳам кўриб чиқамиз.

Янги буюмдан олинган қувонч жуда ўткинчи, чунки худди шу нарсани, ёки ундан ҳам яхшироғини эртасига бошқа хонимда учратиш мумкин. Ишдаги лойиҳа ниҳоялаб бормоқда, сиздан домий равишда янги мукаммаликларни кутишмоқда. Эр кўпинча уйга чарчаган ва асабийлашган ҳолда қайтадиган бўлиб қолган, болалар эса сизни қувонтиришни ҳатто хаёлларига ҳам келтиришмайди, аксинча ҳамма нарсани атайлаб тескарисини қилаётгандек. Шунақаси ҳам бўладики, бир қарашда бу аёлда ҳаммаси жойидадек, ҳасад қилгудек ташқи кўриниш, иш борасида ҳам мансаб пиллапоясидан фақат олдинга қараб кетяпти, шахсий квартира, лекин нима учундир эркаклар унинг ҳаётида узоқ ушланиб қолмайдилар. Эртами кечми барибир савол туғилади – аёллик бахти, у қанақа бўлади? Агар кўпчилик оммавий ахборот воситалари бизга аёллик бахти айнан шундай бўлиши керак деб кўрсатишга уринаётган қолипли бир хилликни ҳисобга олмаганда, ҳақиқатдан ҳам аёллик бахти нима?

Бахтли бўлишни ўрганиш – мумкин
Қандай қилиб бахтли аёл бўлиш мумкин деган саволингизга сиз М.С.Норбековнинг “Бахтли аёл сирлари” номли курс машғулотларида жавоб топа оласиз.

Аёллик назокатини ривожлантириш курслари ўзининг шахсий йўлини топишни истаган, ўзлигини англашни ва ўзлигини қабул қилишни, ўзининг потенциали ва нималарга қодир эканлигини англамоқчи бўлган аёлларга тавсия этилади. Ахир айнан мана шулар аёлни ҳақиқатдан бахтли қилади. Биз сизга қуйидаги саволларингизга жавоб топишингизда ёрдам берамиз:

қандай қилиб айнан сизга тўғри келадиган эркакни топиш ва у билан уйғунликка йўғрилган, барқарор никоҳга олиб келувчи муносабатни бошлаш;
эркакларни тушунишни ўрганиш, шу билан бирга қайси эркак вақт кетказишга арзийди, қайси бири эса арзимаслигини аниқ билиш учун интуицияни қандай ривожлантириш мумкин;

қандай қилиб ўзингиздаги эҳтирослилик ва жозибадорликни ошириш мумкин;

қандай қилиб ўзига бўлган ишончга эга бўлиш ва ўзини нималарга қодир эканлигини намойиш этишдан чўчимаслик;

ўзини ҳурмат қилишни ўрганиш, ўзини хафа қилдириб қўймасликни ўрганиш;

аёллик латофатини ошириш, буни ҳис қилиш ва бу қирраларини ўзининг фойдаси йўлида ишлата билиш;

ўзидаги ижодкорлик дебочасини топиш ва ҳаётини янада мазмунли ва қизиқарли бўлишини таъминлаш учун қайси соҳада ўзини ривожлантиришда давом этишга арзийди.

Курс ўқитувчилари шу билан бирга қандай қилиб жисмоний жозибадорликни ошириш мумкинлиги ҳақидаги билимларини сизлар билан бажонидил баҳам кўришади.

Аёллик назокатини ривожлантириш курсларига қатнашишга қарор қилган бўлсангиз, сиз ташқи жозибадорликка эга бўлган, шу билан бирга юрагида бахт ва уйғунлик ҳукм сураётган, ўзига ишонган аёл эканлигингизни ҳис қилишингиз мумкин. Бахтли аёл бўлиш – бу жуда осон!


Аёлнинг қалбига қулоқ тутинг!

Эр-хотин урушиб қолди. Аёл хафа бўлиб, онасининг уйига кетмоқчи бўлиб, нарсаларини катта сумкасига сола бошлади. Эр буни сезиб, аёлига чиройли сўзларни айтиб, самимий табассум қилди ва ундан:
- Нима қиляпсан?- деб сўради.

Шунда аёли:

- Ёзги кийимларимни сумкага солиб, қишки кийимларимни оляпман,- деди.

Ҳа, аёлларнинг кўнгли нозик, улар биргина гап билан хафа бўлиб, бир ширин сўз билан, самимий табассум билан хурсанд бўлиши мумкин. Уларга биргина ширин сўз ва биргина табассум етарлидир. Аёлларга нисбатан мулойим бўлайлик! Аёлига нисбатан мулойим муносабатда бўлиши кишининг мард ва олийжаноблигига далолат қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Аёл кишини фақат олийжаноб киши (яхши хулқ эгаси)гина ҳурмат қилади ва фақат пасткаш одамгина уларни таҳқирлайди!,- деганлар.


Каналга уланиш👇👇
https://t.me/Psixologiya_sizning_sirdoshingiz

20 last posts shown.

74

subscribers
Channel statistics