Билсанг, юрагимни бир китоб қилиб,
Ҳадя этгум уни жоним-ла сенга.
Жоним, юрагингни бир китоб қилиб,
Ҳадя этгин уни меҳринг-ла менга.
У шундайин ажиб китоб бўлсаки,
Кўзларимга суриб, суриб ўқисам.
Қалбимни шу қадар тўлқинлатсаки,
Баъзан йиғлаб, баъзан кулиб ўқисам.
Қалбингни вароқлаб тонгларим отса,
Ҳаяжонга солса ҳар саҳифаси.
Қалбингни вароқлаб кунларим ботса,
Ва мендан ариса дил ваҳимаси.
Таржима қилолмас ҳеч бир таржимон,
Бу китоб дунёни ҳайратга солса.
Юрагингдек нафис китоб олдида,
Ҳатто шоҳ асарлар чанг босиб ётса!
Мен ўшал китобда ўзимни топсам,
Юрагимга шодлик югуриб кетса.
Ва унга энг гўзал шеъримни ёзсам,
Сенинг ҳам юрагинг жимирлаб кетса!
Қалбим орзу қилган нафис китобни,
Муштоқи ўзимман бутун умрга!
Жонимнинг истаги ўшал китобни,
Ҳадя этасанми... азизим, менга?
©Шаҳноза Жураева
@qalbimgayaqinsiz
Ҳадя этгум уни жоним-ла сенга.
Жоним, юрагингни бир китоб қилиб,
Ҳадя этгин уни меҳринг-ла менга.
У шундайин ажиб китоб бўлсаки,
Кўзларимга суриб, суриб ўқисам.
Қалбимни шу қадар тўлқинлатсаки,
Баъзан йиғлаб, баъзан кулиб ўқисам.
Қалбингни вароқлаб тонгларим отса,
Ҳаяжонга солса ҳар саҳифаси.
Қалбингни вароқлаб кунларим ботса,
Ва мендан ариса дил ваҳимаси.
Таржима қилолмас ҳеч бир таржимон,
Бу китоб дунёни ҳайратга солса.
Юрагингдек нафис китоб олдида,
Ҳатто шоҳ асарлар чанг босиб ётса!
Мен ўшал китобда ўзимни топсам,
Юрагимга шодлик югуриб кетса.
Ва унга энг гўзал шеъримни ёзсам,
Сенинг ҳам юрагинг жимирлаб кетса!
Қалбим орзу қилган нафис китобни,
Муштоқи ўзимман бутун умрга!
Жонимнинг истаги ўшал китобни,
Ҳадя этасанми... азизим, менга?
©Шаҳноза Жураева
@qalbimgayaqinsiz