Qaylardasan mendek öylovchi


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Sen kelmagan tunlarim - o'lik, Sen kelmagan yo'lni yer yutgan..!
Admin @Samimiyat_istab

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Statistics
Posts filter


Ҳар тонгни "Бисмиллаҳ" билан бошланг, кўрасиз, куннинг хотимасида "Алҳамдулиллаҳ" дейсиз".
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.


..Baxtni pulga sotib olib bo'lmaydi.
Uni Alloh in'om qiladi.!☝️

@qaylardasanmendekoylovchi


Yur muhabbat ketdik bu yerdan

Muhammad Yusufning shu mavzudagi she'rini o'qib...

Sig'may qoldik yeru osmonga
Dilni otdik dardli ummonga
Ex kunimiz qoldi yomonga
Yur muhabbat ketdik bu yerdan

Topganimiz faqat dard bo'ldi
Olganimiz qalbga dard bo'ldi
Tilsiz sevgim juvarmak bo'ldi
Yur muhabbat ketdik bu yerdan

Ko'zda yoshim ko'ylagim yuvdi
Dard tugmasi tomog'im bo'g'di
Ikkimizni keng dunyo quvdi
Yur muhabbat ketdik bu yerdan

Bizga qarab turganmi ozor
Sanamlarning ig'vosi bekor
Endi bizni kutar lolazor
Yur muhabbat ketdik bu yerdan

Qo'y eslama endi u qizni
U sindirdi bizdagi dilni
Unitaylik o'sha ko'ngilni
Yur muhabbat ketdik bu yerdan

Yakka ketish men uchun qiyin
Sensiz ketsam o'lmog'im tayin
Ko'p siqilma bu dunyo o'yin
Yur muhabbat ketdik bu yerdan.


..Seni ichimda yashatish uchun, kimlarni o'ldirdim.. Koshki bilolsang..💔

@qaylardasanmendekoylovchi


Дуо қилаётганингда вақтинг тиғиз бўлса, аммо қалбинг эҳтиёжга тўлиб кетган бўлса, Аллоҳдан фақат афв сўраб дуо қилавер!
Агар Аллоҳ сени афв қилса, ҳожатларингни сўрамасанг ҳам бароридан келаверади.
«Аллоҳумма, иннака ъафуввун, туҳиббул афва! Фаъфу ъаннаа»
(Аллоҳим, Сен афв қилувчи Зотсан, афв қилишни яхши кўрасан. Бизни афв этгин)
Изоҳ: "Фаъфу ъаннаа" дейилса, бизни афв эт, деган маънода. Агар "Фаъфу ъанний", дейилса, мени афв эт, деган маънода бўлади.


ИҒВОГАР

Ўйламайди ўлимга оз қолганлигин,
Малак-ул Мавт унга назар солганлигин.
Бу иғвогар сўйлар фақат, ўйлар фақат,
Пайғамбарнинг нечта хотин олганлигин...

01:42-18.06.2017
Abdurahmon Meshayan


АРАЗ

Аразлама.
Мен томонга боқ,
Уч кун ўтди – ярашмас араз.
Тан оламан: ўзимда гуноҳ,
Юрагингга тош қададим...
Бас..

Кин сақлама.
Айбимдан ўт-чи,
Кўкайингда кўкармасин кек.
Гулламасин муҳаббат ўчи,
Ишқимизга қўймасин у чек.

Жилмай.
Менга кулиб боқ,
Майли –
Бўлса ҳамки у заҳарханда.
Шу биргина кулги туфайли
Йўл топайин мен ожиз банда.

Уч кун ўтди.
Ўтди... муқаррар –
Қусурларим дилни ўртади.
То кечгача кечирмасанг гар,
Бор гуноҳим сенга ўтади.

Аразлама,
Мен томонга боқ...

Нодир Жонузоқ


- Seni topgungga qadar, qanday yashadim?
- Nahot yashadim?!💞

@qaylardasanmendekoylovchi


ЭРТАГАЧА...

Билдим дейсан ярим жонлигинг,
Анор янглиғ бағриқонлигинг.
Ёр бугун қил мехрибонлигинг,
Эртагача борманми ё йўқ?...

Нафрат ўқин кўксим-ла тўсдим,
Мен мехрга тўймасдан ўсдим.
Мени бугун йўқлагин дўстим,
Эртагача борманми ё йўқ?

Болаликни соғиндим яна,
Бугунчалик маън қилманг, мана-
Тиззангизга бош қўйдим она,
Эртагача борманми ё йўқ?

Яхши ўғил бўлгум деб ваъда-
Бериб бажармаган бўлсамда.
Бугунчалик койиманг дада,
Эртагача борманми ё йўқ?

Дийдорингни соғиндим синглим,
Опамнида қумсамиш кўнглим.
Оғам-иним келинг бугунким,
Эртагача борманми ё йўқ?

Сепиб мушк-анбарнинг хушбўйин,
Бугун қилмай умримни ўйин.
Супурайин Аллоҳнинг уйин,
Эртагача борманми ё йўқ?

Шеър ёзишга муштоқман тамом,
Сени кутдим сахардан то шом.
Бугун тезроқ келсангчи илхом,
Эртагача борманми ё йўқ?

18:13-07-01-2017
Abdurahmon Meshayan


Сукунатга бериламан жим,
Бир ўй безар хаёл, хонамни.
Ва кутишга етмайди сабрим,
Сўнг тераман таниш рақамни.
Қайта-қайта такрорлайман сўнг,
Бошқа йўлни тутаман буткул.
Оппоқ қоғоз, унда битилган,
Танҳо сенга аталган мактуб.
Ташбеҳлардан холи дилнома,
Бунда соғинч расми чизилган.
Худди сенга эслатиш шартдай-
«Мен ҳам борман» - дея ёзилган

Қувончбек Каримов


Ўттиз кун рўзанинг бир кун ҳайити бор..

@qaylardasanmendekoylovchi






Жазо
Олмоқнинг миқдори бермоғича бор,
Лафзи ҳалолида турмоғича бор.
Унча катта эмас жазои мутлақ,
Бор-йўғи, Худонинг урмоғича бор.


O'lish uchun - o'lmoq shart emas!

@qaylardasanmendekoylovchi


Ким ҳақиқий дуо қилиб, чинакам гўзал сабр қила олса, бўлиши мумкин эмас деб ўйлаганлари ҳам ўнгидан келаверади.


Сукут килиб бирор марта хам надомат килмадим, лекин гапириб куйиб, куп марта афсусландим...


Har xolni xayr, har kechani qadr, har kelganni hizr bil.


Савдоси кўп бозорми дунё?
Озоридан тилка пора жон.
Ёки мендан безорми дунё,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

Тоғдай бардош бормоқда нураб,
Кўк қўйнида руҳим паришон.
Кутавериб бахтни мўлтираб,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

Армонлардан ўксик юрагим,
Наҳот қадри шунчалар арзон?
Ўзгасига йўқ деб керагим,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

Баҳоримни айириб мендан,
Куз келмайин бошланган ҳазон,
Хотиралар қўзғаб янгидан,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

Кетгим келар бу ердан олис,
Ўзгачадек туюлар осмон.
Ҳаммасига қўл силтаб бугун,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

© Дилноза Камол


..Hayot ertak emas, tog'lar ortida yashil vodiy yo'q!.

@qaylardasanmendekoylovchi

20 last posts shown.

146

subscribers
Channel statistics