Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 7 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов нутқ сўзлади.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов айни пайтга қадар “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Зарипов Ботир Комилович Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги Президент Фармонини ўқиб эшиттирди.
Вилоятга етакчилик қилиб келаётган Фарҳод Умаров эса Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Йиғилишда вилоят фаоллари сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Маълумот учун, Ботир Зарипов 1969 йил 20 ноябрда Ғиждувон туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 1997-1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Бухоро бўлинмаси Юридик ва жисмоний шахсларни кредитлаштириш бўлими бошлиғи, 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Бухоро бўлинмаси Қоровулбозор филиали қурилиши бошлиғи, 1998-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Бухоро бўлинмаси Қоровулбозор филиали бошқарувчиси, 2005-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бухоро вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Инкассация бошқармаси бошлиғи, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бухоро вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Бухоро бўлинмаси бошқарувчиси, 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ўринбосари, 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Нобанк кредит ташкилотларини назорат қилиш ва тартибга солиш департаменти директори, 2013-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти директори, 2015-2016 йилларда АТ “Агробанк” Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2016-2019 йилларда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган. 2019 йил 4 апрелдан эса янгидан ташкил этилган “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Бошқаруви раиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
У “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмат