Forward from: Unknown
Машрабнинг Ўртар ғазалига пародия.
=========================
Агар газ йўқлигин айтсам, куйиб жону жаҳон ўртар,
Свет сиррин баён этсам, тақи ул хонумон ўртар.
Кишига газ ўтидин зарраи етса, бўлур шодон,
Бўлиб бесабру бетоқат, кийимларни чунон йиртар.
Нечук тоқат қилай дўстлар, свет йўғи қилар ҳайрон,
Фонар бошқа, шағам бошқа, юрагимни фиғон ўртар.
Мени бехонумон қилмай қотиб ҳар дам совуғингда,
Ҳудудгаз деб отинг айтсам бу шавқингдин забон ўртар.
Қаю тил бирла эй ҳоким, сенинг васфинг баён айлай,
Тилим лолу кўзим гирён совуқдан суяклар қақшар.
На қаттиғ кун экан халқим, газ-светдан жудо бўлмоқ,
Гўдаклар оҳи ўтиға замину осмон ўртар.
Юракда дардларим қат-қат, яшармен қуёшни кутиб,
Агар у заррасин сочса, кўмирга анча жон ўртар.
Бу дард ила ёнар бўлдим, келиб ҳолимни сўрмассиз,
Қани овоз келса ҳоким боводан, шараф-шон ўртар.
Бу Азиз дардини, жоноки, ҳеч ким бошига солма,
Агар газни кўрмай ўлсам, Ҳудудгазни виждон ўртар.
© Абдулазиз Ғофуров.