Равшанбек Атамирзаев


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Шахсий фикр, қараш ва кузатувлар.
Мурожаат учун: @ravshan_smsbot

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Statistics
Posts filter


​​#яхшилик #эҳсон
Ассаламу алайкум,

Биламизки, карантин туфайли кўпчилик даромад топиш имконисиз қолди. Аввал ўтказган сўровномада кўриш мумкинки, карантиндан аввал 60% одам кунлик даромад топар эди. Кунлик даромад топувчиларни бир четга суриб, ойлик даромад топувчилар ҳақида гапирар эканмиз уларнинг агар йиғиб қўйган пуллари бўлган бўлса кўпчиликнинг пули тугади деса ҳам бўлади.

Шундай вазиятни кўриб турган саҳоватли инсонлар четда қолишмаяпти. Улар томонидан шаҳримиз айрим дўкон ёки мини-маркетларида "эҳсон полкалари" ташкил қилишяпти.

Агар, назар солган бўлсангиз ўша полкаларга "Эҳсон бурчаги", "Эҳсон керак бўлса олинг, имкон бўлса тўлдиринг" ва бошқа матнлар ёзилган.

Албатта, бу қилинаётган ҳайрли иш ўз самарасини беряпти. Мисол учун, одамлар ўйлаши мумкин, кўпроқ пулим бўлса кейин эҳсон қиламан деб, ёки 15000 сўм билан қандай ёрдам беришим мумкин ва хоказо. Аслида эса шу "эҳсон полкалари" биз учун жуда қулай имконият беряпти. Сабаби 15000 сўмга 0.5 литр семечка ёғи ва 1кг картошка, ёки 35000 сўмга 1 флейка тухум ва 1кг ун қолдириш мумкин ўша полкаларда. Энди ният ва ҳаракат бўлса бўлди. Дўкончига 10000 сўм пул бериб, шуни ўзингиз тўлдириб қўйинг десангиз кифоя, билиб керакли озиқ-овқат махсулотларини жойлаб қўяди.

"Эҳсон полкалари" тўлиқлигини кўрган мухтож киши ўзига зарур бўлган махсулотни олиб кетаверади. Энди шу олаётган киши ҳақиқатдан мухтожми ёки йўқми бу бошқа масала. Биз буни билмаймиз, мухтожми ёки йўқми. Хозирги қийин вазиятда карантиндан аввал яхши даромад топган инсон хозир пулсиз қолганлиги ҳеч гап эмас. Балким айримлар ҳар куни чиқиб нимадир олиб кетар. Уларни инсофсиз дейишимиз мумкиндир. Лекин шу полкалардан махсулот оладиган одамлар орасида битта ҳақиқий мухтож киши келиб бир неча кунлик махсулотини олиб кетса шу бизнинг ютуғимиз. Сабаби, хақиқий мухтож кишига, оиласига, фарзандларига етиб боради.

Хуллас, сиз "эҳсон полкасига" махсулот қолдирдингизми, бўлди, унутинг. Аллоҳдан эҳсонингиз қабул бўлиши сўраб, мухтожлар ҳаққига дуо қилинг. Келган одам мухтож бўлмай олаётган бўлса ўзи Парвардигор олдида жавоб беради.

Ўйлайманки, карантин тугаганидан кейин "эҳсон полкалари" сақланиб қолади ва яна кўпаяди ҳам. Сабаби, карантиндан кейин хамманинг ҳам даромадга кириши тез бўлмайди. Ва албатта эҳсонга мухтож инсонлар аввал ҳам бўлган ва кейинчалик ҳам бўлиши мумкин.

☝🏼Унутманг: "Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!"

@Ravshanbek


#долзарб #карантин
Тезкор хабар:
13 апрель соат 06:00дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани ҳудудида транспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади
.

2020 йил 13 апрель соат 06:00дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани, шу жумладан Қайқи қишлоғи ҳудудида барча турдаги шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари, мототранспорт (скутер), велосипед ҳамда фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади.

Ушбу чеклов вилоятга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссиясининг йиғилиши баёни билан тадбиқ этилади.

Республика махсус комиссиясининг баёнида кўрсатилган ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинадиган ва махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган автотранспорт воситаларидан ташқари, Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани, шу жумладан Қайқи қишлоғи ҳудудида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари, фармацевтика, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи (шу жумладан уларни етказиб берувчи ва аутсорсинг хизматлари), экспортёр корхоналар, қишлоқ хўжалигида жалб этилган (ишчи-ходим ва техника)лар, шунингдек уларга тегишли фақат юк ташишга ихтисослашган “Damas” (Van ва Labo) русумли автомашиналари бундан мустасно.

Ҳаракатланиш тўхтатилган давр мобайнида қайд этилган ҳудудларда яшовчи фуқаролар фақат истисно тариқасида яшаш уйидан 100 метр атрофидаги савдо нуқталарига кунига бир маротаба чиқиб, ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилишига рухсат берилади.

Фуқароларнинг карантин даврида жорий этилган тартиб ва қоидалар ҳамда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига зид равишда сабабсиз уйдан ташқарига чиқиши, жамоат жойларида бўлиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) мувофиқ маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ушбу чекловлар даврида Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани маҳаллалар ҳудудларидаги, Қайқи қишлоғи ҳудудидаги озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, Наманган шаҳридаги “Чорсу” ва “Яшил” деҳқон бозорлари фаолият кўрсатишга давом этади. Барча маҳаллалар ҳудудларида доимий кўчма савдо дўконлари ташкил этиб борилади.

© Наманган вилоят ҳокимлиги

▪️ @Ravshanbek ▪️


Карантиндан аввал сизнинг даромадингиз қандай эди?
Poll
  •   Ойлик даромад (ойлик маошга ишлайдиганлар)
  •   Кунлик даромад (таксист, сотувчи, косиб, қурувчи ва бошқалар)
3734 votes


​​#эҳсон
Ассаламу алайкум,

Шу кунларда юртимиз бўйлаб ҳайрия акциялари бўлиб ўтмоқда. Асосан хокимият, махалла коммитет ва табдиркорлар ҳамкорлигида. Бу ишлар албатта яхши. Чунки нафақат кам таъминланган оилалар ёрдам олишяпти балким вақтинча ишсиз қолганлар ҳам. Бу жуда катта иш ва ўз ўрнида қийин ҳам.

Омма орасида қилинадиган ҳайрия ишлари оммага кўрсатилиши керак. Бу ҳисоботлар асосан видео ва расмлар кўринишида бўлади.

Айрим ҳисобот топширувчи инсонлар катта бир камчиликка, ёки қўпол хатоликка йўл қўйишяпти десам ҳам хато бўлмайди.

Ўша айрим расм ёки видео жўнатувчилар ўз хисоботларида эҳсон қабул қилувчиларнинг юзларини равшан кўрсатишяпти.

Эҳсон оляпган кишининг юзини кўрсатиш унинг одамлар орасида ҳамиятини, яъни инсонийлик ғурурини ерга уриш бўлади. Кўпчилик бундан уятади, хаттоки қийналяпганини айтгиси ҳам келмайди, чунки қариндош-уруғидан, қуда-андасидан ҳаё қилади.

Сиз, ўша юзини ошкора қилаётганлар ёрдамни қабул қилувчига бориб огохлантиряпсизми унинг, аёлининг, фарзандининг ёки бутун оиласининг расми интернет тармоғида айланиши ҳақида? Улардан розилик олдингизми юзини кўрсатишга? Агар ўша инсонлар орасида сизнинг оилангиз аъзоси ёки қариндошингиз бўлганида қандай холатга тушган бўлардингиз?

Менимча, расмда менинг юзимни кўрсатманг деса инсонга эҳсонда рад жавоб берилмаса керак!?

Бу холат ўтади-кетади қачондир. Лекин ўша, юзи ошкора қилинган инсонлар, уларнинг фарзандлари ҳар ҳил гаплар эшитишлари бор гап-ку. Масалан:
— бу оила ўзига тўқку, нимага буларга беряпсизлар?
— яқинда қимдир катта бозорлик ташлаб кеттику, яна берасизларми?
— буларникида ишлайдиганлар бор-ку, ишламайдиганлар қанча
— бу оилада боқувчилар бор, нима таниш-билиш қиляпсизларми?
— расмда кўриб қолдим, ҳақиқатдан ҳам шароитингиз шунақами?
— расмда кўрдим, ховли анча кичкина ва таъмир талаб экан-а?
— ва давом эттирса бўлади...


Майли ўзингизнинг юзингизни беркитмаяпсиз, қолганларникини ошкора қилманг! Нега баъзан ўзингизни юзингизни беркитяпсиз-у лекин қолганларникини ошкора қиляпсиз?

Илтимос, бундай ишни тўхтатинг. Бу яхши иш эмас. Буни оқлаб бўлмайди. Қилаётган яхшиликларингиз бошқаларга зиён келтирмасин.

@Ravshanbek


​​#долзарб
Ассаламу алайкум,

Биламизки, хозирги кунда коронавирус туфайли карантин эълон қилинган. Ва шу сабаб “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи жорий қилинди. Фуқароларнинг ўз уйларидан махсус рухсатномасиз, иш жойидан буйруғисиз ёки ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилди.

Лекин айрим инсонлар бу чораларга бефарқ бўлмоқда. Нима учун шундай бўляпти?

Бир нарсани билишимиз керак-ки, даромад келтирувчи ишлар турларга бўлинган. Мисол учун, ойликка ишлайдиган инсонлар бор ва кунлик даромад учун ишлайдиганлар бор. Энди шу карантин тартибини бузаётган аксар инсонлар кунлик даромад топадиган тоифага киради. Уларнинг деярли ғамлаб қўйган маблағи йўқ. Улар бир неча кунлик даромад билан кун кечиришади. Масалан:
🔸косиб;
🔸йўловчи ташувчи (таксист);
🔸юк тушириб юкловчи (грузчик);
🔸кўча ва бозордаги сотувчи;
🔸қурувчи уста;
🔸ва давом эттирса бўлади бу рўйхатни.


Ўша инсонлар карантин тартибини бузиб кўчага чиқиб оз бўлсада даромад топиб келаман дейишяпти. Лекин улар ўзларига зиён қилишлари мумкин-ку:
🔻коронавирусга чалинган инсон билан мулоқот қилиб юқтириб олсачи? Ўзи ва оиласига зиён;
🔻ўзи бемор бўлса-ю лекин буни билмаса, бошқага юқтиради. Бошқанинг ва унинг оиласига зиён;
🔻машинада бўлса жаримага тортилиши мумкин. Натижада машина штраф-стоянкада карантин муддати тугагунча қолади ва катта миқдорда жарима тўлайди;
🔻пиёда бўлса жаримага тортилиши мумкин;
🔻ва бошқа зиёнлари ҳам бўлиши мумкин...


Хуллас, хамма томонлама зиёнда чиқиш эхтимоли юқори.

Хўш, нима қилиш керак? Тавсия қиладиганим шуки:
🟢 Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига телефон қилишингиз мумкин. Ушбу марказ тадбиркорлар ва саховатпеша фуқаролардан келган хайрия маблағлари, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шаҳарнинг эҳтиёжманд оилаларига тақсимлаш билан шуғулланмоқда
(☎️ 69 227 3134, 69 227 3130, 69 227 3128, 69 227 3125 / Соат 09:00 - 18:00 гача);

🟢 Махалла коммитетга учраб вақтинча ишсизлик эканингиз ҳақида айтиб рўйхатга қўшишликни сўраш. "Саҳоват карвони" рўйхат бўйича ҳам оилаларга ёрдам беряпти;
🟢 Сиз таниган ва ишонган қўли очиқ, саҳоватли инсонга мурожаат қилишингиз мумкин. Саҳоватли инсонлар албатта бефарқ қолишмайди деган умиддаман.

Бу холат 1 ой ёки 2 ой давом этиши мумкин. Бу ўзимизга боғлиқ. Карантин қоидаларига амал қилсак бу муаммолардан тез орада халос бўламиз.

@Ravshanbek


#эҳсон
Бир саҳоватли инсон ёрдамга муҳтож оила учун 2'400'000 сўм етказдилар.

Кеча бориб ўша оилага топширдим.

Аллоҳ қилган эҳсонингизни қабу
л қилсин!

@Ravshanbek


#маска
⚡️ МАСКА 800 сўм

Наманган шаҳрида жойлашган газ қуйиш шахобчасига 1'000 дона бир қаватли Қора ниқоблар етказилди.

Чевардан 800 сўмдан олинган маскани 800 сўмдан берилди. Устига фойда қўйилмади.

Мақсадлари маскаларни ходимлар орасида БЕПУЛ ТАРҚАТИШ экан. Аллоҳ
эҳсонларини қабул қилсин!

☝️ «Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!»

@Ravshanbek


Бир саҳоватли аёл кўчага чиқолмай уйда ўтирган аёлларга деб 15 пакет тўплам (набор) эҳсон қилдилар.

Барчаси «Наманган шаҳар саҳоват» жамосига топширилди.

Аллоҳ қилган эҳсонингизни қабул қилсин!

@Ravshanbek


«YORQIN PORLOQ TEXTILE» корхонаси томонидан 2'500 дона бир қаватли тиббий ниқоблар БЕПУЛ етказилди.

Бу ниқоблар «Наманган шаҳар саҳоват» жамосига топширилди.

Аллоҳ қилган эҳсонингизни қабул қилсин!

@Ravshanbek


«Global Star Textile Trade» МЧЖ корхонаси томонидан 1'300 дона бир қаватли тиббий ниқоблар БЕПУЛ етказилди.

Бу ниқоблар «Наманган шаҳар саҳоват» жамосига топширилди.

Аллоҳ қилган эҳсонингизни қабул қилсин!

@Ravshanbek


#қаҳрамонлар
Ёғаётган ёмғирни кўриб карантин сабаб ўрнатилган пост ҳодимлари ҳақида ўйлаб қолдим.

Аҳир улар ҳам шифокорлар каби 24 соат хизматда. Ҳар ҳил табиятли инсонлар билан муомала қилади. Улар ҳам инсон, асаблари ҳам чарчаса керак.

Улар бор-ки тартиб бор, тинчлик бор. Бемалол ишлаймиз, ухлаймиз.

Улар биз учун ёмғирда ҳам қуёшда ҳам хизматда. У
ларни ҳам унутмаслигимиз керак.

Мен шу ёмғирда ором ололмадим. Чунки улар ҳақида бирор киши хабар олдимикин деб ўйладим. Машинага ўтирдим ва иш жойим ёнидаги 2та постга бориб улардан хабар олдим. Хурсанд бўлишди. Мени эса кўнглим жойига тушди. Чунки улар ҳам ишда қолган, мен ҳам ишда қолганман. Бу холат менга таниш, бефарқ қололмадим.

Сизлардан илтимос, уларни кўрганда сабрли бўлинг, ҳушмуомала бўлинг, имконингиз бўлса хабар олинг. Чунки улар ҳам кимнингдир отаси, акаси, фарзанди ёки турмуш ўртоғи. Уларга ҳам осон тутмаслик керак.

Шу кунларда шифокорлар қаторида постларда хизмат қилаётган барча ҳодимлар ҳам мен
учун қаҳрамонлар.

@Ravshanbek


Хурматли ҳамшаҳарлар,

Наманган шаҳар ҳокимл
иги ва шаҳар тадбиркорлари томонидан «Биз бепарво эмасмиз! Биз мехр улашамиз!» шиори остида ҳайрия акцияси олиб бориляпти.

Агар сиз озиқ-овқат, дори-дармон ёки моддий ёрдам бермоқчи бўлсангиз бизга мурожаат қилишингиз мумкин. Эҳсоннинг катта-кичиги бўлмайди.

☝🏼Унутманг:
«Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир»

📞 +998 93 509 0202
📞 +998 90 597 5117

📩 Саволлар учун: @online_shop

📮 #Наманган , «Шодиёна» тўйхонаси стоянкасига келиб учраса бўлади

🌐 Телеграм гурухимиз:
https://t.me/joinchat/AgLx7Ui-KSKln5R1-ez3kw

@Ravshanbek


Бир саҳоватли чевар томонидан 500 дона бир қаватли тиббий ниқоблар БЕПУЛ етказилди.

Бу ниқоблар «Наманган шаҳар саҳоват» жамосига топширилди.

Аллоҳ қилган эҳсонингизни қабул қилсин!

@Ravshanbek


«SAHOVAT IMPORT» корхонаси томонидан 1'000 дона бир қаватли тиббий ниқоблар БЕПУЛ етказилди.

Бу ниқоблар «Наманган шаҳар саҳоват» жамосига топширилди.

Аллоҳ қилган эҳсонингизни қабул қилсин!

@Ravshanbek


Бир саҳоватли тадбиркор 5млн сўм пул етказди.

Барчаси «Наманган шаҳар саҳоват» жамосига топширилди.

Аллоҳ қилган эҳсонингизни қабул қилсин!

@Ravshanbek


Хурматли чеварлар,

Эҳсон қилиш ниятида ажратилган маскалар бор бўлса бизга мурожаат қилишингиз мумкин.

Биз ўзимиз бориб олиб кет
амиз ва «Наманган шаҳар саҳоват» жамоасига топширамиз.

Топширилган ниқоблар муҳтож оилаларга етка
зилади.

📞 +998 93 516 1201
📩 @online_shop

@Ravshanbek


Бир саҳоватли тадбиркор 6 коробка тиббий перчаткалар етказди.

Барчаси «Наманган шаҳар саҳоват» жамосига топширилди.

Аллоҳ қилган эҳсонингизни қабул қ
илсин!

@Ravshanbek


«BEST AVRORA» МЧЖ томонидан 2'650 дона бир қаватли тиббий ниқоблар БЕПУЛ етказилди.

Бу ниқоблар
«Наманган шаҳар саҳоват» жамосига топширилди.

Аллоҳ қилган эҳсонингизни қабул қилсин!


@Ravshanbek


Бир марталик тиббий комбинезон тикувчиларга махсулот берилди.

Биз сиз учун ишда қолдик! Сиз биз учун уйда қолинг!

@Ravshanbek


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Индонезиядан келган видео.

Бу қўрқитиш учун эмас. Бу хақиқат, хозирги холат. Ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппарати танқис эмиш у ерда.

Бежиз уйда ўтиринг дейилмаяпти.
Бежиз ўзингизда бирор-бир ўзгариш сезсангиз дархол тез ёрдамга мурожаат қилинг дейилмаяпти.

Вақтида аниқланган коронавирус ўзингиз ва яқинларингизнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин...

🔞 Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва асаби бўшлар кўрмасл
игини тавсия қиламиз.

@Ravshanbek

20 last posts shown.

41

subscribers
Channel statistics