Диним Ислом/Религия Ислам


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Языки: Уз/Рус

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Statistics
Posts filter


Уша инжилнинг асл куриниши ☝️☝️☝️
@religiya_islam1


МУҲАММАД ﷺ КЕЛИШЛАРИ ҲАҚИДА БАШОРАТ БЕРГАН ИНЖИЛ ТОПИЛДИ

Бундан бир минг беш юз йил олдин оромий тилида ёзилган инжилнинг ноёб нусхаси Туркияда топилди. Унда Исо алайҳиссалом ўзларидан сўнг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келишлари ҳақида хабар берганлари ёзилган.
Бу ноёб нусханинг топилиши Ватиканликларни хавотирга солиб қўйди. Буюк Британиянинг «Даилий маил» ахборот агентлиги берган хабарга кўра Рим Папаси Туркия ҳукуматидан ушбу ноёб нусхани кўриб чиқишни сўраган.
Туркиянинг маданият ҳамда туризм вазири Ортгол Гунай ўз нутқида Инжилнинг бу ноёб нусхаси 22 миллион доллар деб баҳоланганини айтди. Бу ноёб нусха ҳақида насроний роҳиблари сўз очишни ва оммага ушбу инжил ҳақида гаприб беришни истамаяпти. Топилган инжилдаги маълумотлар Ислом ақийдасига мувофиқ келмоқда. Унда Исо алайҳиссалом худо эмас, бандалиги, ўзларидан кейин Муҳаммад исмли пайғамбар келиши ҳақида очиқ ойдин маълумотлар бор.
Пайғамбаримизнинг келишлар ҳақидаги маълумот ушбу нусхада қуйидагича баён қилинган: "Албатта Исо алайҳиссаломдан бир руҳоний ўзидан сўнг ким келишлиги ҳақида сўради. Шунда Исо алайҳиссалом унга: "Унинг исми Муҳаммад бўлиб, Арабларнинг отаси Исмоил алайҳиссалом сулоласидан ҳисобланади", деб жавоб бердилар.
Аслида Инжилнинг бу нусхаси 2000 йилда йўқолиб қолган эди. Аллоҳнинг марҳамати билан ушбу нусха яна топилди. Ҳозирда Рим Папаси Туркия ҳукуматидан расмий равишда ушбу нусхага назар ташлашга рухсат беришини сўраган.
Қуръони каримнинг "Соф" сурасининг 6- оятида келганки : Эсланг, Исо ибн Марям: "Эй, Исроил авлоди! Мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар берувчиман", деган эди. Бас, қачонки, (Исо) уларга (пайғамбар эканига) ҳужжат (мўъжиза)ларни келтиргач, улар: "Бу аниқ сеҳр", дедилар.
Топилган инжилда ҳам "Соф" сурасининг 6-оятида келган маънодаги сўзлар айтилган. Пастор Эҳсон Ўзбек "Заман" газетасида ушбу инжил ҳақида қуйидагиларни айтди: "Инжилнинг бу нусхаси биринчи асрда яшаб ўтган Масиҳнинг ҳаворийларидан бўлган, Барнабо томонидан ёзилган Инжил нусхасидан бешинчи ёки олтинчи асрларда нусха кўчириб ёзилган.
Профессор Умар Форуқ бу ноёб нусханинг нечанчи асрга мансублигини билиш учун илмий экспертиза олиб борилаётганини ва яқин кунда илмий ишнинг хулосасини оммага тақдим қилинишини ахборот агентлиги билан бўлиб ўтган суҳбатида айтиб ўтди.
Яқин кунда Инжилнинг бу қўлёзмаси Анқарада "Алонтҳограве" музейида намойиш этилади. Туркия ҳукумати қўлёзмани турли хил зарарлардан ҳимоя қилиш чораларини кўрган. Эслатиб ўтамиз бу қўлёзма тилла суви билан терига ёзилган бўлиб, яхши сақланиб қолган.
Jamshid Nazarov

@religiya_islam1


Проснись Умма Мухаммада ﷺ!!!

За одну неделю умерло два человека.

Первый Хадим Хусейн Ризви, пакистанский ученый, посвятивший свою жизнь фикху и ставший одним из сильнейших ученых страны.
Он умер во время марша в Исламабаде в защиту Посланника Аллаха, да благословит его Аллах.

Об этом никто не говорил ...
Скорее, подавляющее большинство мусульман не знают ни его, ни его научную и интеллектуальную ценность.

Второй футболист - который всю жизнь пил алкоголь и употреблял наркотики.
Они устроили его похороны, и все мусульманские страницы говорят о нем и говорят, что легенда умерла ...
.
Нация, которая не ценит своих ученых и наследников пророка и прославляет моральных извращенцев обречена на погибель.

Да смилуется Аллах над шейхом.
@religiya_islam1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нух алайхиссалом кемаси аслида каерда?
👇
@religiya_islam1


Диего Aрмандо Марадона:

«Ҳа, мен Рим Папасига қарши чиққанман, бу воқеа мен Ватиканга ташриф буюрганимда рўй берган. Унинг ёнига киришдан олдин тилладан қилинган томни кўрганман. Кейин эса, Папа христиан черкови муҳтожликдаги болаларнинг аҳволидан қаттиқ қайғуда эканини айтганидан сўнг: «Эй, жин ургур, унда ўша томни сот. Ёрдам қил уларга», дейишдан ўзимни тия олмадим».

@religiya_islam1


#Оят...🌺🌱
​​​​#умид...🌸

Доимо ўйга толдирган , ҳамма мўминларга ва улар қаторида ўзимга ҳам истаган тилагим , ўлим олдидан шу жумлаларни эшитиш:

«Эй , ҳотиржам (сокин) жон!
(Ато этган неъматлардан ) рози бўлган(ва Аллоҳ томонидан) ҳам рози бўлинган , Роббинг (ҳузури)га қайтгин!
Бас (солиҳ) бандаларим (сафи)га қўшилгин
ва жаннатимга киргин!»
📚Фажр сураси 27-30 оятлари

🤲Аллоҳим орзуларимни биласан , яшашимни хам шунга муносиб қил .....

@religiya_islam1


Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:

1) тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;
2) бор бойликлари-жавохиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;
3) тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари хайрон бўлиб, буни сабабини сўрашади.

Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:
1) Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин сўнг одамлар кўришсин хар қанча зўр табиб даволамасин, Аллохдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим хақ.
2) Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, хар қанча мол-дунё йиғиб хам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.
3) Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.
@religiya_islam1


​​🌹#БИЛАСИЗМИ?

☝️СИЗ ЖАННАТГА КИРСАНГИЗ ИЛК ЭШИТАДИГАН НАРСАНГИЗ НИМА БЎЛАДИ?!

🕌 Худди масжид минораларидан азон айтилгандек бир фаришта баланд овозда шундай деб айтади:

✨Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: (Мўминлар жаннатга кирганда) “Бир нидо қилувчи: “(Эй, жаннат аҳли!)

- Албатта, сизлар соғ-саломат бўласиз, ҳеч қачон касал бўлмайсиз.

- Сизлар ҳаёт бўласиз, ҳеч қачон ўлмайсиз.

- Сизлар ёш бўласиз, ҳеч қачон қаримайсиз.

- Сизлар неъматланасиз, ҳеч қачон муҳтож бўлмайсиз”, деб нидо қилади” деб айтади.
( Муслим ривояти)

✍#Изоҳ: Инсон дунёда пул билан топа олмайдиган йўқотишдан қаттиқ қўрқадиган нарсалари, касаллик, қаришлик, ўлишлик, офият нематлари. Инсон йўқотишдан энг қўрқган нематлар, жаннатда киришига шу неъматлар сизларга абадий берилди деб айтилади.

- Дунёда эса қариймиз, кучдан қоламиз, юзимизга ажин тушиб гўзаллимиз кетиб тиришиб қолади, ҳатто овқат еб уни ҳазм қилиб кейин чиқариб ташлашимиз ҳам азият бўлиб қолади.

- Жаннатда қаримайсиз, қучдан қолмайсиз, доим гўзал бўласиз, аёлларингиз (эрингиз) ҳам доим ёш гўзаллигича қолади. Тугамайдиган мол дунё ва хизматкорлар, ҳурлар берилади.

Биз қайси ҳаёт учун тиришятганимизга қарайлик!
@religiya_islam1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎙Бармоқ Излари ва Икки кўзнинг вазифалари! (#Фикр_қил)
➖➖➖➖➖➖➖➖
👤🎙 Abdulloh Domla   🎤
@religiya_islam1


СУБҲАНАЛЛОҲ!

Чивиннинг устида жонзот борлигини биламизми?

Чивиннинг устида, унинг қонидан озиқланиб яшовчи каналар.

Чивин устидаги қизғиш рангдаги бу кичик ҳашаротларни кўрганимиздан сўнг Аллоҳ таолонинг:

“Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан устунроқ нарсани мисол келтиришдан уялмас” оятидаги “ундан устунроқ нарса” нима эканлигини янада теранроқ англаймиз.

@religiya_islam1


БИЗНИ ҚИЙНАЁТГАН АРМОНЛАР

Армон... Бу оддий сўз замирида не синоатлар яширин.
Негадир кўпчилигимиз АРМОН деганда, ёр васлига етолмай қолганлик ҳолатини тушунамиз.
- Бу мени армоним, - деб қўямиз, бир вақтлар бизни ишқ дардига мубтало этган, ҳозирда бир этак болалари қуршовидаги ҳаёт қийинчиликларидан юзларида ажин, сочларига оқ оралаган аёлни ногоҳ кўриб қолганимизда.
Аммо бу ҳаётда ҳақиқий армонлар аслида бошқа эканини ҳеч ўйлаб кўрганмизми?

- Кимдир онасини сўнгги сўзини эшитолмаган;
- Кимдир отасини сўнгги манзилга кузатолмаган;
- Кимдир вақтида ёрини қадрига етмаган;
- Кимдир оилани муқаддас деб билмаган;
- Кимдир фарзандларини оталик (оналик) меҳридан жудо қилиб гўдакларни тирик етимга айлантирган;
- Кимдир бурч ёки вазифасини бажаролмаган;
- Кимдир ўз бахтини ушлаб қола олмаган;
- Кимдир кимгадир айтиши керак бўлган гапларини айта олмай уни бир умрга йўқотган;
- Кимдир кимнидир ранжитиб узр сўрай олмаган, бу эса унинг қалбида мангу доғ бўлиб қолган;
- Кимдир ватанидан узоқда ва ўз қондошининг тўй-маъракасида ёнида тура олмаган;

Айтинг буларни қайси бирини орқага қайтара оламиз? Имконсизми? Демак бу армон эканда?! Бизнинг дилимизни ўртаётган, вайрон этаётган ва биз билан бир умр ҳамроҳ бўлаётган армонлар...

Бу рўйхатни ҳали узоқ давом эттириш мумкин. Унинг чек-чегараси бормикан ўзи? Ўзи бу дунёда армони бўлмаган одам бормикан?
Армонлар қачон бизни тарк этади? Қачонки биз бу дунёни тарк этсак...

Ҳазилнамо бир ҳикояда айтиладики:
Бир одам қабристон оралаб юриб, бир қабртошга кўзи тушади. Унда, фалончи фалон йили туғилиб, фалон йили вафот этдилар. Бор йўғи уч йил яшаганлар, деб ёзилган экан. Киши қарасаки марҳум яшаб ўтган ёш - 70 ёш. Ҳайрон бўлиб қабристон қоровулидан сўраганида, қоровул шундай жавоб берибди:
- Бу инсон подшоҳ ўтганлар, умрларини роҳат-фароғатда ўтказганлар. Аммо ўлими олдидан, мен армонларга тўла етмиш ёшни яшадим, шунинг учун қабртошимга 3 йил яшаган деб ёзингки, бу 3 йил армонсиз ҳаётимдир, деган экан, - дебди.
Шунда ҳалиги киши:
- Биродарим, борди-ю мен бандаликни бажо келтирсам қабртошимга, туғилди-ю ўлди, деб ёзинглар, - деган экан
@religiya_islam1


#libos

Hijob oyati nozil bo'lganidan behabar ansoriyya ayollardan biri ko'chada ketayotgan edi. Bir erkak unga hijob haqida oyat nozil boʻlganini aytdi. Ayol turgan joyida taqqa to'xtab, biror yopinchiq berishlarini so'radi. Unga uyiga borib, yopinib olishi mumkun ekanini aytishdi. Lekin ayol tarixga muhrlangan quyidagi so'zlarni aytdi:

"Allohni amrini bajarmasdan, U zotga xilof qilib bir qadam ham yurmayman."

@religiya_islam1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Буни ҳамма билиши керак... 👍👍👍

@religiya_islam1


Ўз ГУНОҲларини дафтарчасига "ЁЗИБ" борган болакай! 😢

Суриядаги бир жангдан сўнг шаҳидларнинг таналарини қидириб юриб мусулмонлар, ўн
олти ёшлар чамасидаги бир ўсмир боланинг танасига дуч келдилар. Улар у боланинг чўнтагидан кичик бир ён дафтарчани топиб олишди.

Маълум бўлишича, болакай
ўзининг ҳафта давомида қилган гуноҳларини дафтарчасига ёзиб борган экан. Агар бу ёзган нарсаларини гуноҳ деб аташ мумкин бўлса...

ДУШАНБА: Таҳорат қилмасдан ухлаб қолдим...

СЕШАНБА: Овозим борича бақириб кулиб юбордим...

ЧОРШАНБА: Хуфтонни бироз шошиб ўқидим...

ПАЙШАНБА: Футбол ўйнаётганимизда мен гол урдим ва шунда ўзимдан ғурурланиш ҳис қилдим...

ЖУМЪА: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга 1000 марта САЛОВОТ айта олмадим. 700 та бўлиб қолди.

ШАНБА: ...
ЯКШАНБА: Эрталабки зикрдан машғул бўлиб қолдим...

Биз эса қилаётган ишларимизнинг ичида қайси бири гуноҳлигини ҳам СЕЗМАЙ умримизни ўтказиб юборябмиз...

@religiya_islam1


​​☝️​Шайтоннинг намоздан тўсиш усуллари..!

☝️1. Банда намоз ўқимоқчи бўлса, уни васваса қиламан:
“Ҳали вақт бор-ку, ҳозир БАНДСАН, олдин ишингни битир, кейин ўқирсан”, дейман...!

☝️2. Намозини кечиктиролмасам, ОДАМ ШАЙТОНлардан бирини йўллаб, улар воситасида кечикишини таъминлайман.

☝️3. Буни ҳам қилолмасам, унга намоз ўқиётганида келиб: “Ўнгга қара, чапга қара”, дейман... Қараши билан юзидандан «ЎПИБ», пешонасини СИЛАБ қўяман... Кейин эса: “Намозинг бузилди!” деган васваса билан намоздан чиқараман...!

☝️4. Ўнггу сўлга қаратолмасам, якка намоз ўқиётганида келаманда, худди хўроз дон чўқиганидек, тез-тез ўқишини БУЮРАМАН...!

☝️5. Буни ҳам қилдиролмасам, жамоат билан намоз ўқиётганида келиб, бошини ИМОМдан олдидан саждадан кўтаришини буюраман ва намозини бузаман...
Аллоҳ эса бундайларни Қиёмат куни "ЭШАК БОШЛИ" килиб тирилтиради...!

☝️6. Буни ҳам эплолмасам, намозда бармоқларини қарсиллатишини буюраман... Шу тариқа менга ТАСБЕҲ айтган бўлади...!

☝️7. Қамбағалу бечораларга бориб, намозни ТАШЛАШЛАРИНИ буюраман... “Намоз сизлар учун эмас, бекорга вақт кеткизманг!” дейман...!

☝️8. Касаларнинг ёнига бораман-да уларга: “Касалларга мажбурият йўқ, тузалгач, ўқийверасиз!” дейман... Уларни ношукрлик билан Аллоҳга «ИСЁН» қилишга чақираман ва баъзиларига КУФР сўзларни айттиришга ҳам эришаман...!

🍂ИБЛИС:

«Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида Уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман... Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) ШУКР қилган ҳолларида топмайсан» ! (Аъроф-16, 17)

Лекин, қачонки, Аллоҳга иқбол қиларкансиз ва Унинг ҳужжатларига ва далилларига қулоқ соларкансиз, қўрқманг ва ғамгин бўлманг:

🤲РОББИМИЗ:

«Шубҳасиз, шайтоннинг макри ЗАИФ бўлувчидир» дейди! (Нисо- 76)

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!


@religiya_islam1


Даври келганидан фойдаланиб халқни пулини сўриб, ялаб ётган... 7 пуштини итига ҳам етадиган қилиб соққани босаётган амалдорларга ажойиб эслатма:

Бир турк савдогари билан нонушта қилдик. Айтишича, ўзи молия ва иқтисодни ўқиган, оиласида ҳамма зиёли, отаси қори экан.

«Мен ҳам давлат ишида ишлашим мумкин эди, бироқ у ерда менга маошни 85 миллион киши тўлайди. Агар мен тижоратда бир киши билан олди-берди қилсам ва унинг ҳақи менга ўтиб кетса, мен уни топиб рози қила оламан. Лекин 85 миллион киши Қиёмат куни ҳақини сўраб келса, у ерда пул ишламайди, уларга нимамни бераман?» дейди.

Бизда ҳам 35 миллион киши ҳақини сўраб боради. У Кунда мол ҳам, бола-чақа ҳам ёрдам бермайди.

© Жамолиддин Муҳа
ммаджон

@religiya_islam1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мана ўзбекчилик! Мана мусулмончилик!

Россияда Ўзбекистон фуқароси ўзининг "Жигули" машинасини парковка қилаётиб қимматбаҳо бўлган LEXUS машинасини уриб олибди.

Ўзбек йигити LEXUS нинг эгаси чиққунига қадар уни машина олдида анча вақт кутиб турибди. Эгаси чиққач, ундан узр сўраб 7000 рубл пул берибди ва LEXUS эгасини ўз уйига тушликка таклиф қилиб, меҳмон қилибди..

Шу ўзбек йигитини ота-онасига раҳмат!

@religiya_islam1


ОШ - КУТАРМА БОШ.
Москвадаги ресторанга бир узбек кириб ош буюртма берибди.Ош келгач кулини ювибдида кули билан ея бошлабди.Икки бакалок официант хиринглашиб ха барибир молда бу узбеклар кара ошни кули билан еяпти деб мазах кила бошлабди.Охири бири сурабди:
- Кошик турибдику нега кулда еяпсиз?
- Бу кошигинг камида ун мингта одамни огзига кириб чиккан.Кул эса узимники!
Уни устига ош кул билан ейилганда бармоклар одам туйгани хакида мияга сигнал берадилар.Шу сабабли ота боболаримиз ошни доим кулда еганлар.Сен хам мижозни мазах килмасдан ошни кулингда еганингда корнинг бунака каппайиб кетмасди!

Бу Москвадаги булиб утган вокеа кахрамони аслида узининг сузларини айтмаган.Бу устоз Саид Ахмаднинг сузлари.Дустимизнинг калласига биринчи шу сузлар келади.Мана биродарлар китоб укишнинг фазилати.Икки огиз хазиломуз фраза миллат шаънини саклаб колди!

@religiya_islam1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#қисқа_ролик

Инсонлар яхшилик билан тирик!

Яхшилик қилишга ундовчи мотивацион ролик. Мароқ билан кўринг ва ўзгаларга ҳам улашинг.

@religiya_islam1


Ўзбек амалдори билан суҳбат:
- Яхши кўрган таомингиз?
- Лағмон!

@religiya_islam1

20 last posts shown.

38

subscribers
Channel statistics