Ислом оламининг улуғ мутафаккирлари, хусусан юртдошларимиз Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино ва Абу Ҳомид Ғаззолийлар дунёвий фанлар орасида энг афзали, энг улуғи ва энг шарафлиси сиёсат илми эканлигини таъкидлаганлар.
Аниқ ва табиий фанларга асосланган билимлар ўрганишга энг осон, энг содда ва энг бирламчи билимлар ҳисобланади. Ҳатто, тиббиёт фани Абу Али ибн Синонинг хоббиси бўлган, деса ҳам бўлади.
Абу Али ибн Синонинг асл йўналиши ҳаёт фалсафаси, жамиятшунослик, метафизика ва сиёсат бўлган. Унинг ҳам "Фозил одамлар шаҳри" сингари китоби мавжуд бўлиб, бошқа китоблар таркибида ўрин олган.
Бугун ислом оламидаги зиёлилар оқсаётган энг муҳим соҳа ҳам айнан сиёсатшуносликдир. Қачонки биз сиёсат соҳасини яхши ўргансакгина, маънавий ва маърифий жиҳатдан камолотга эришамиз.
Сиёсат қандай ўрганилади?!
1. Сиёсат аниқ фан эмас. Унинг маълум қоидалари ва аниқ мезонлари йўқ. Сиёсат бир кишидан ўрганилмайди. Бир мутахассиснинг фикри тўғри чиқавермайди. Ҳудди тил сингари, сиёсат ижтимоий фандир. Бунда бир киши маълум нарсаларни билиши, бошқа киши бошқа нарсаларни билиши мумкин. Олимларнинг ўзаро иттифоқ қилган нарсалари аниқроқ бўлади. Шунинг учун ҳам, сиёсатда бир олимнинг фикрини ушлаб, ўзингиз тушунмаган мавзуда бошқа олимни танқид қилинмайди. Сиёсатни ўрганишдаги энг катта хато "Мана, фалончи бундай деяпти, сиз нима дейсиз" дейишдир.
2. Сиёсат ўзгарувчан соҳадир. Бугунги мақсадлар эртанги воқеъликка тўғри келмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам, сиёсатшуносларнинг бугунги гапи бугунга тўғри, эртага нотўғри бўлиб чиқиши мумкин.
3. Сиёсат тарих билан бирга ўрганилади. Сиёсий тарихни ўрганган инсон бугунги сиёсатни англаш ёки тажрибалироқ бўлиш имконига эга бўлади. Масалан, тарихий шартномалар қандай шартларда имзоланган ва уни тарафлар қандай бузганлигини билиш, мавжуд шартномаларни ҳам эртага қандай бузилиши мумкинлигини кўрсатиб бериши мумкин.
4. Сиёсат фалсафа билан ўрганилади. Сиёсат гуманитар фандир. Ҳар гуманитар соҳа инсоннинг ички кечинмалари, ҳаётий мақсадлари, дунёқарашлари билан боғлиқдир. Сиёсий кучларнинг дунёқарашини, яъни ҳаёт фалсафасини билиш, уларнинг ишларидаги мақсадларини тахмин қилишни осонлаштиради.
Шундай сиёсий-фалсафий назарияларга, масалан, либераллик, анъанавийлик, исломийлик, утилитеризм, модернизм, бундан ташқари, материализм, капитализм, гедонизм ва бошқа қарашлар ҳам киради. Қайси сиёсий кучнинг қандай дунёқарашда эканлигини билиш, уларнинг хоҳишларини англаш имконини беради. Хўш, сиёсат фалсафаси ҳақида нималарни биласиз?
5. Сиёсат воқеълик билан ўрганилади. Сиёсат амалий фандир. Сиёсат соҳасида фикр билдириш ва хулоса чиқариш дастлабки, мавжуд маълумотларни талаб этади. Кимда воқеълик ҳақида (яширин ва ошкор) маълумотларга эришим кўпроқ бўлса, унинг фикрлари аниқ, башоратлари тўғрироқ чиқиш имкониятлари ортади. Бу ҳудди "Қора оққуш" феноменига ўхшайди. Бир инсон фақат оқ рангдаги оққушлар атрофида (масалан, омма учун тайёрланган маълумотлар) билими шаклланган бўлса, унинг оққуш ҳақидаги хулосаси "Оққуш оқ рангда бўлади" шаклида бўлади. Кимнинг қора оққушлар ҳақидаги (маҳфий маълумотларга) эришими бўлса, у "Оққуш қора ҳам бўлади" дейди.
Узун гапнинг қисқаси, сиёсатни тизимли ўрганмай туриб сиёсатни тушунолмайсиз.
Сиёсат мураккаб, лекин энг шарафли фандир.
Ҳикмат истаганга...