SALOMATLIK VA STRATEGIK RIVOJLANISH INSTITUTI


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Salomatlik va strrategik rivojlanish institutining rasmiy sahifasi
t.me/salomatlik_instituti

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter












Давлат рамзлари халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир!

Ватанимиз мустақилликка эришган дастлабки паллада – 1991 йилнинг 18 ноябрида Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Ушбу қонунга кўра, байроғимиз давлат суверенитетининг рамзи бўлиб қолди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтида тадбир ташкил этилди. Тадбирда соҳа вакиллари иштирок этди.


Билимингиз билан 40 миллион сўмлик совринга эга бўлишингиз мумкин!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

Танлов шартлари билан батафсил бу ерда (https://telegra.ph/%D2%B2u%D2%9Bu%D2%9B-bilimdonlari---Umummillij-Konstituciya-imti%D2%B3oni-%D1%9Etkaziladi-11-06) танишинг.

Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга тушириш лозим.

Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:

3️-ўрин 8 млн сўм;
2️-ўрин 12 млн сўм;
1️-ўрин 20 млн сўм.


Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!


https://uza.uz/uz/posts/alkogolning-zarari-birinchi-tomchisidanoq-boshlanadi_657804

✅Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти етакчи мутахассиси Малика Валиеванинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтига берган интервьюси.


Forward from: Соғлом турмуш тарзи маркази | Расмий канал | STTM.UZ
🚫Алкоголда “рак”нинг ривожланиш хавфи мавжуд❗️

Алкоголь истеъмол қилиш 200дан ортиқ касалликларга сабабчи бўлади.

💥Руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари

💥 алкоголга қарамлик

💥 оғир юқумли бўлмаган касалликлар

💥 жигар циррози

💥саратон

💥юрак-томир касалликлари
каби муаммоларнинг ривожланиш хавфи алкоголь истеъмол қилиш билан боғлиқ.

Маълумотларга кўра, алкоголни зарарли истеъмол қилиш натижасида ҳар йили дунё бўйича 3,3 миллион ўлим ҳолати юз беради. Бу эса барча ўлим ҳолатларининг 5,3 фоизини ташкил қилади.


Алкоголсиз, соғлом турмуш тарзини танланг!

Telegram / Instagram / Facebook / Tiktok / Youtube

🍃Sog’lom_Hayot.uzb


Forward from: Соғлом турмуш тарзи маркази | Расмий канал | STTM.UZ
🔻Қандли диабетга чалинмаслик учун нима қилиш керак?

Мутахассислар қандли диабетга чалинмаслик учун қуйидаги профилактик тавсияларни тақдим этади:

ёғли ва ширин таомлар истеъмолини камайтириш;

✅ мева, сабзавотлар, дуккакли ўсимликларни кўпроқ истеъмол қилиш;

жисмоний фаол бўлиш;

✅ вазннинг тўғри индексини ушлаб туриш;

❌ алкоголдан воз кечиш
.

Соғлом турмуш тарзи - саломатлик гарови❗️

Telegram / Instagram / Facebook / Tiktok / Youtube

🍃Sog’lom_Hayot.uzb


Forward from: Соғлом турмуш тарзи маркази | Расмий канал | STTM.UZ
Тамаки билан қисқараётган умр!

🔴 Тамаки чекиш инсон организмини секин-асталик билан заҳарлаб, оғир оқибатларга олиб келади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг баҳоларига кўра:

☑️ ўпка саратонидан ўлимнинг тахминан 71 фоизи;

☑️ сурункали респиратор касалликлардан ўлимнинг 42 фоизи;

☑️ юрак ишемик касаллигидан ўлимнинг 10 фоизи бевосита 🚭 тамаки чекиш билан боғлиқ.

Ҳар йили тамаки деярли 8 миллион ўлим ҳолатларига сабабчи бўлади. Шундан 1,3 миллиондан ортиғи тамакининг иккиламчи тутуни таъсирига дуч келадиган чекмайдиган одамлар орасида юз беради.


✅ Саломатлик ва соғлом ҳаёт тарзи ўз қўлингизда!

Telegram / Instagram / Facebook / Tiktok / Youtube

🍃Sog’lom_Hayot.uzb

11 last posts shown.