Sariosiyo xalq ta'limi bo‘limi


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Ta'lim tizimidagi barcha yangiliklar

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 18, 21, 25, 55 умумтаълим мактаблари “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлиб  3-даражали сертификат билан тақдирландилар.
https://t.me/sarxtbtiz


ТАБРИКЛАЙМИЗ. ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИДА ҒОЛИБ БЎЛИБ РЕСПУБЛИКАГА ЙЎЛЛАНМА ОЛГАН ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ.
1. 29- мактаб Равзатуллоева Сония тожик тили 1 ўрин
2. 38 мактаб Қурбонмуродова Нозанин тожик тили 2-ўрин
3. 12 мактаб Муродуллоева Манижа тожик тили 3 ўрин
4. 62 мактаб Мирзоалиев Абдулазиз тарих фани 1 ўрин
5. 68-мактаб Тўйчиева Лайло давлат тили 1-ўрин
6. 9-мактаб Фаттоева Фархунда давлат тили 3-ўрин
7. 62- мактаб Лутфуллоев Фахриддин она тили 3 ўрин

https://t.me/sarxtbtiz


Энди ўқитувчиларнинг болаларга қандай билим бераётгани «тарозида» ўлчаб борилади

Ёдингизда бўлса ўқув йилини бошида «Таълим сифатига бўлган талабни кучайтириш керак, аммо шунга яраша маош ҳам керак» деган мавзуда пост жойлагандим.

Ўшанда ўқитувчилар ойлигини ошириш, уларнинг маоши малака тоифасига қараб эмас, дарс бераётган синфдаги ўқувчиларнинг билим даражасига қараб белгиланиши кераклиги ҳақида айтгандим. Ўқитувчи яхши билим бероляптими демак маоши янаям юқори бўлиши керак.

Халқ таълими вазирлиги мактабларда таълим сифатини баҳолаш ташқи мониторингининг янги тизимини йўлга қўйгани жуда яхши қадам бўлди.

Мантиқан ўйлаб қарайдиган бўлсак ҳам ўқитувчиларнинг болаларга берган билимини ўлчайдиган тарози албатта бўлиши керак. Аслида мактаблар рейтингини ҳам олий таълим билан эмас аксинча ўқувчилар орасида ўтказиладиган мана шундай тадқиқодлар билан ўлчаш лозим.

Янги тизимга кўра энди синфлар кесимида ҳар чоракда ўқувчиларнинг фанлардан ўзлаштирган билим даражаси мониторинг қилиб борилади. Бу эса ўқитувчиларнинг болаларга бераётган билимини ўлчайдиган «тарози» вазифасини ўтайди.

Энди ўқитувчилар ҳам шунга яраша қаттиқ тайёргарлик кўриб боришлари лозим. Тўғри, мониторинг натижалари салбий чиққан тақдирда ўқитувчиларга ҳеч қандай жазо чораси қўлланилмайди. Аммо олий ёки биринчи тоифали ўқитувчи бўлатуриб, натижа салбий чиқса бу уларга ярашмайди.

Халқ таълими вазирлиги энди шу тартибда секин-секин ўқитувчиларга қўйиладиган талабни кучайтириб борса керак. Аммо вазирлик фақат талабни кучайтириб, ойлик маошлар масаласини унутиб қўймаслиги керак. Молия вазирлиги ҳам буни кўриб чиқиши лозим.

Ўтган сафар айтганимни яна такрорлайман: «Таълим сифатига бўлган талабни кучайтириш керак, аммо шунга яраша маош ҳам керак»

👉Xalq ta'limi Info


Тожик тили ва адабиёти фанидан 38. 48 ва 82 мактаб 9 синф ўқувчилари фан олимпиадасининг вилоят босқичида фахрли 1. 2. 3 ўринларни эгалладилар. Таълим берган устозини, ота- онасини ва мактаб раҳбарларини табриклаймиз


#мулоҳаза

Битта мен ўзгарганим билан бирон нарса бўлиб қолади(ми)?

Қадимда бир подшоҳ катта ҳовуз қурдирибди.
Халқни жамлаб, эълон берибди:
- Мен бу ҳовузни сут билан тўлдирилишини хоҳлайман. Ҳамма кечаси бир косадан сут олиб келиб ҳовузга қуйсин. Эрталаб келиб ҳовуз бўйида йиғилишамиз. Дунёга донғи кетган ҳовуз бўлсин!

Ҳамма уй-уйига тарқалибди. Воқеамиз қаҳрамони ҳам.
Шундай қилиб уйга қайтиб,
Бу инсон ярим тунда бир коса сутни кўтариб уйдан чиқибдилар. 1-2 қадам юрган эканлар, ҳаёлларига шундай фикр келибди:
- Ҳозир ярим тун. Ҳеч ким кўрмаяпти. Кейин ҳамма сут қуйганда, мен бир коса сув қуйсам, ҳеч нарса бўлмайди, билинмай кетади. 1 коса сут ёнимга қолади.

Уйга қайтиб, сутни қўйиб, сувни олиб, ҳовузга бориб, қуйиб келибди.

Эрталаб Подшоҳ, амалдорлар ва бутун халқ сут билан тўлдирилган инновацион ҳовузни томоша қилгани етиб келишибди. Минг ҳаяжон билан келиб қарашса, ҳовуз тўла сув экан...

Ҳамма бизнинг қаҳрамонимиз каби мен сув қуйсам қолганларники билан билинмай кетади. Сут қуйганим билан бирор нарса ўзгариб қолармиди?-, деб ўйлаб, сув қуйиб кетишган экан.

Ўша қаҳрамон биласизми ким?

Сиз ва мен!

Сизу бизнинг ўзгаришимиз бутун жамиятни ўзгартиради.
Чунки бир косагина сут қуйилган тақдирда ҳам бир оқ нарса сузиб юрарди ўша ҳовузда.

Инсон юкини халққа, давлатга ташлайвермасдан, масъулиятни зиммасига олиб, бутун инсониятга фойда келтиришни мақсад қилиб яшай бошлаши керак!
https://t.me/sarxtbtiz


Forward from: Rustam Karimjonov
⭐ AKT vaziri Sherzod Shermatov, o'zlarining 😀 telegramdagi rasmiy sahifalarida yoshlarga qimmatli vaqtlarini bekorga sarflamasdan, zamonaviy bilim va ko‘nikmalarni o‘rganib kelajakda yaxshi daromad topishga harakat qilish kerakligi borasida maslahat bermoqdalar.

💳 Darhaqiqat, hozirgi kunda yoshlar o‘z bilim va ko‘nikmalarini rivojlantirishlari va kelajakda yuqori daromadli kasb egasi bo‘lishlari uchun juda ko'p imkoniyatlar mavjud, misol uchun:

1. 😃 YouTubedagi Milliy taʼlim resurslari sahifasi yordamida (3D animatsiya, dasturlash, dizayn, logistika, e-tijorat va boshqalar) kabi 30dan ortiq zamonaviy kasblarni o‘rganish uchun 1000ga yaqin o‘zbek tilidagi bepul videodarslar mavjud.

2. 🌐 IT-Parkning veb sahifasi taʼlim bo‘limida ingliz tili, dasturlash, veb dizayn va boshqa yo‘nalishlarni o‘rganish imkoniyatlari hamda respublika bo‘yicha o‘quv markazlar haqidagi maʼlumotlar mavjud.

3. 😀 Telegramdagi IT market kanalida 1000ga yaqin IT sohasida taklif etilayotgan ish beruvchilarning vakansiyalari (oyiga o‘rtacha $500 dan - $4000 AQSH dollarigacha daromad topishni taklif qilmoqda).

4. 🚩 Frilansing sohasinini o‘rganmoqchi bo‘lganlar uchun telegramdagi Freelance.uz kanalidagi kerakli maʼlumotlar taklif etilmoqda.

Bundan tashqari internet orqali ko‘plab onlayn resurslar yordamida o‘z bilimlaringizni mustahkamlashingiz va kelajakda muvaffaqiyatli inson bo'lishingiz mumkin.


⚡️TABRIKLAYMIZ⚡️
"Registon" o'quv markazi Surxondaryo viloyati xalq ta'limi boshqarmasi bilan hamkorlikda o‘tkazgan "Registon fan olimpiadasi" da Sariosiyo tumani 41-sonli umumta'lim maktabi 10-sinf o'quvchisi Qurbonmurodov Aziz Firdavsovich Kimyo fanidan faxrli I (birinchi) o'rinni egalladi. Sariosiyo tuman Xalq ta'limi bo‘limi o'quvchini ota onasiga hamda 41-sonli maktab rahbariyatiga òz minnatdorchiligini bildirib kelgusida bundanda yuqori marralarga yetishishligini tilab qoladi.

https://t.me/sarxtbtiz


Sariosiyo tumanidagi 74- umumtaʼlim maktabda oliy maktab akademiyasi tomonidan yaratilgan video darslar maktabdagi kompyuterlarga joylashtirildi
https://t.me/sarxtbtiz


Forward from: P T M A Sariosiyo tuman ixtisoslashtirilgan maktab-internati
Yuqoridagi link orqali kanalga azo bõling




Surxondaryoda yangi universitet ochildi

Ta'lim inspeksiyasidan litsenziyaga ega
TERMIZ IQTISODIYOT VA SERVIS UNIVERSITETIga hujjatlar
qabuli boshlandi

❇️ Universitetda

➖ Iqtisodiyot (tarmoqlar va sohalar boʻyicha)
➖ Moliya va moliyaviy texnologiyalar
➖ Buxgalteriya hisobi va audit (tarmoqlar bo'yicha)
➖ Bank ishi va auditi
➖ Xorijiy til va adabiyoti (tillar bo'yicha)
➖ Boshlang'ich ta'lim
➖ Axborot tizimlari va texnologiyalari (tarmoqlar va sohalar bo'yicha)
➖ Jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar (mintaqalar va faoliyat turlari bo'yicha)
➖ Turizm (faoliyat yo'nalishlari bo'yicha)
➖Maktab menejmenti yo'nalishlar mavjud

🎓 Ta’lim jarayonlari kunduzgi, kechki va sirtqi taʼlim shaklda olib boriladi.

✅ Xorijiy, davlat va nodavlat oliy taʼlim muassasalaridan oʻqishni koʻchirish imkoniyati ham mavjud.

📝 Hujjatlar qabuli:
Termiz shahar, Bog'i shamol MFY, Farovon 1-chi mavze, 4-b uy – lokatsiya

☎️ Telefon: +998 95 412 07 07
+998 90 074 74 74

| Telegram | Instagram | You tube


Forward from: Ta'lim nazorati
⚡️Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Хабарингиз бор, 12 октябрдан бошлаб республикамизнинг 14 та ҳудудида педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бўлиб ўтмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 45-бандида педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.

Ушбу низомга асосан узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар 18 ноябрь куни ташкил этиладиган синовларда қатнашиши мумкин.

📌 Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/uztdi


Forward from: Sherzod Shermatov
Халқаро талабалар куни билан табриклаб, талабаларимизга фойдали маслаҳат беришни ўринли деб билдим.

Германияда SAP раҳбарияти билан учрашувда, улар томонидан бепул тақдим этиладиган курсларни биздаги талабалардан атиги 32таси битиргани ва улар тўлиқ 100% юқори даромадли иш билан таъминланганини маълум қилишди.

Шунда мени бир савол қийнай бошлади, нега шунча талабаларимиз бўлсада ва Германияни ўзида юз мингдан ортиқ АКТ мутахассисига талаб бўлсада, бепул ва юқори маошли иш билан таъмнлайдиган касбни ўрганган талабалар сони шунчалик кам?

Маслаҳатим, ҳозир аввалгидек дипломни ўзи иш билан таъминланишга етарли эмаслигини, вақтларини бекор кетказмай халқаро тил ва бошқа касб сертификатларини олишга қунт билан ҳаракат қилишлари зарурлигини ҳамма талабаларимиз тезроқ тушунишлари керак. Бунга ҳозир жуда кўп имкониятлар бор, масалан ўша SAP сайтида: https://learning.sap.com/student-zone

Ёки битириб чиққунича жуда бўлмаса чет тили сертификатини олиб чиқса ҳам, келгусида чет элдан масофавий иш топишига жуда катта ёрдам бўларди, сертификатни олиш харажатини 100 фоизини давлат қоплаб беради: https://my.gov.uz/uz/service/413

АКТ йўналишидаги халқаро сертификатларни олиш учун ўқиш ва сертификацияни 50 фоиз харажатини давлат қоплаб беради: https://my.gov.uz/uz/service/622

Лекин бу иккала имкониятдан фойдаланган талабаларимизнинг сони умумий талабаларни сонини ичида жуда камдир! Шунинг учун яна бир бор талабалик даврингизда вақтни бекор кетказмай халқаро тан олинадиган сертификатларни ҳам олишга ҳаракат қилишингизни тилаб қоламан!


Forward from: Ta'lim nazorati
⚡️Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Хабарингиз бор, 12 октябрдан бошлаб республикамизнинг 14 та ҳудудида педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бўлиб ўтмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 45-бандида педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.

Ушбу низомга асосан узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар 18 ноябрь куни ташкил этиладиган синовларда қатнашиши мумкин.

📌 Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/uztdi


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
ПКА_2022_15_ноябрь_куни_Рус_тили_миллий_ҳамда_Рус_тили_ва_адабиёти.pdf
340.8Kb
⚡️ #ПКА_2022 #Педагогларга_ёрдам

✔️Сурхондарё вилояти педагоглари учун эълон!

🕍 Ҳудуд номи
-Сурхондарё вилояти;

🏫 Тест синовлари ўтказиладиган жой - Термиз давлат университиети ва Денов Педагогика ва тадбиркорлик институти (Денов, Олтинсой, Сариосиё, Узун ва Шўрчи туманлари педаголари учун);

📅 Тест синовлари ўтказиладиган санаси - 2022 йил 15 ноябрь;

🧑‍🎓Тест синовлари ўтказиладиган фанлар -Рус тили (миллий) ҳамда Рус тили ва адабиёт
и (рус);

📌 Тест синовларига кириш у
чун талаб қилинади - Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва мурожаат юборишда тўлдирилган СЎРОВНОМА

💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан бир
инчилардан бўлиб танишинг!

➡️
https://t.me/pka_tdi_uz
Murojaatla
r uchun: ➡️@pkatdi_bot/b>


Forward from: Surxondaryo Zakovat Klubi
Sariosiyo tumanidagi 54-maktabning "Femida" jamoasi – Oktabr oyining eng yaxshi jamoasi!

🔥 "Zakovat intellektual klubi" NNT Surxondaryo viloyati hududiy filiali tomonidan oktabr oyida "Oʻquvchilar ligasi"da viloyatimizda eng yuqori natija koʻrsatgan Sariosiyo tumanidagi 54-maktab "Femida" jamoasi #Oy_jamoasi deb topildi.

🤝 Fursatdan foydalanib, ushbu jamoa aʼzolarining kelajakdagi faoliyatiga ulkan zafarlar tilab qolamiz. Intellektual qobiliyat sizlarni aslo tark etmasin...

📱 @Surxondaryo_Zakovat


Forward from: Unknown
"ELEKTRON KONTENTLAR VA KASBGA
YO'NALTIRUVCHI TA'LIM RESURSLARI" DAN FOYDALANISH BO‘YICHA SЕMINAR O'TKAZILDI

Xabaringiz bor, Xalq ta’limi vazirligining YouTube’dagi «Milliy ta’lim resurslari» rasmiy kanali orqali o‘quvchi yoshlar uchun yangi davrga mos 25 xil yo‘nalishdagi zamonaviy kasblarni sodda, qulay va tushunarli ko‘rinishda hamda eng asosiysi o‘z ona tilida mutlaqo bepul o‘rganish imkoniyati yaratildi.
Bugun Samarqandda mazkur dasturlarni o‘qituvchi va o‘quvchilar o‘rtasida targ‘ibotini amalga oshirish yuzasidan AKT sho‘basi xodimlari bilan seminar bo‘lib o‘tdi. Unda XTV "Ta’limni raqamlashtirish" boshqarmasi bosh mutaxassisi Kozim Urokov va XTV “Innovatsiya, texnologiya va strategiya markazi” DUK Rivojlantirish bo‘yicha direktori Nodirbek Barnoyevlar tomonidan
kontentlarga kirish va ulardan foydalanish bo‘yicha mutaxassislarning bilimlari mustahkamlandi. Seminar o‘quvchilariga informatika darslarida dasturlardan foydalanish qoidalarini tushuntirish vazifalari topshirildi.

17 last posts shown.

629

subscribers
Channel statistics