#Қонунчиликдаги_янгиликлар
1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади
Президентнинг тегишли қарорига
(ПҚ-4938-сон, 30.12.2020 й.) асосан:
➡️ 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори
1,1 баробарга оширилади.
🔰 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори –
ойига 747 300 сўм; ➖ базавий ҳисоблаш миқдори –
245 000 сўм этиб белгиланади.
☑️ Шунингдек, қарор билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.
➡️ Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари
давлат бюджетига ўтказилади.
✅ 2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари давлат бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.
Манба: "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали➖➖➖➖➖➖➖➖➖
@serfayz_savdo