Афсонавий теннисчи Артур Эши ОИТС касаллигига чалиниб ўлим тўшагида ётган пайти, ўзининг бир мухлиси берган, -"Нега Худо айнан сени шундай ёмон касаллик билан жазолади экан-а?" деган саволига шундай деган экан:
- 50 млн бола теннис ўйнаб бошлаганди.
- 5 млн бола теннис ўйнашни ўрганди,
- 500 таси профессионал тенисчига айлана олди,
- 50 таси йирик мусобақаларга чиқа олди.
- 5 таси катта дубулға мусобоқаларига лойиқ деб топилди,
- Уимблдонга хам 50 таси чиқа олди,
- 4 таси ярим финалга чиқди,
- 2 таси финалгача етиб борди.
- 1 таси, яъни мен ўша совринни кўтардим.
Ўша совринни бошим узра кўтараётганимда мен Худодан -"Нега мен?" деб сўрамаганманку.
Энди азоб чекаётганимда қандай қилиб уялмай худодан «нега мен?» деб сўрай оламан.
Баьзан сенинг хаётинг ўзингга ёқмайди ва доимо бировларни ўрнида бўлиб қолишни орзу қиласан.
Қишлоқда яшайдиган болакай осмонга қараб самолётларни орзу қилади, самолёт учувчиси эса шу қишлоқда бир кулбаси бўлсаю, ўша кулбада осуда хаёт кечиришни ўйлайди.
Хаётни борлиғича қабул қилиш керак.
Хунукман, омадсизман, камбағалман деб ўкиниш мутлақо ярамайди.
Агар бахтнинг сири фақат бойликда бўлганда эди, бойлар кўчада рақс тушишдан бери келмасдилар. Лекин бундай бахт фақат болаларгагина берилган.
Агар чирой ва омад фақат бахт келтирганда эди, машхур одамлар ёлғиз бўлмасдилар.
Шунинг учун хақиқий қувончни, Ҳақни, уни англагачгина билар экансан.
@ona_tili_haydarov