Темурий Султон Ҳусайн Бойқаронинг аянчли ўлими
11 iyul 2021. Muallif: Behzod Jumanov
Очишди-ю ҳайратдан донг қотиб қолишди. Марҳум подшоҳ кабрда юзтубан ётар, устидаги кафан тушиб кетган, кабр деворлари тимдаланган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, касаллик туфайли подшонинг томирлари уришдан тўхтаган, гўёки жони узилгандек эди. Амир Темурнинг иккинчи фарзанди Умар Шайх Мирзонинг авлоди бўлмиш Хусайн Бойқаронинг такдири, ҳақиқатдан ҳам, бутунлай ўзгача. Султон Ҳусайн Мирзо Бойқаро Ҳиротда туғилди. Бироқ барча шаҳзодалардек унга шод -хуррамликда вояга етиш насиб этмади. Етти ёшида отаси Ғиёсиддин Мансур Мирзо вафот этди-ю, Ҳусайннинг хаёти тамоман ўзгариб кетди. Энди у шаҳзодалардек шоҳ саройида роҳатда яшашнинг ўрнига отасизлиги туфайли Абулқосим Бобур, кейинчалик эса Абусаид Мирзоларнинг саройида хизмат килди. Аммо, йиллар ўтиб, саройда обрўли бўлмаслик, сарсон-саргардонликлар унинг хамиятига тегдию, Марв томонларга кетишга карор қилди. Чунки бу ерда хамма унга оддий хизматкордек карарди. Марв хукмдори Санжар Мирзо аввалига Ҳусайнни хушламайгина карши олди. Бирок орадан бир оз вакт ўтиб, ундаги адабиёт-санъатга иштиёкни, зийрак кобилиятни кўриб, мурувват кўлини чўзди. Ҳатто азбаройи меҳри тушганидан қизи Бека Султонга уйлантириб кўйди. Шундан кейин Ҳусайн Санжар Мирзонинг яқин кишисига айланди. Ишончга кирган Ҳусайн Хуросон тахтини кўлга киритишга ҳаракат қила бошлади. Бироқ Хуросон шоҳи Султон Абусаид ўз тахтини осонликча топшириб кўядиганлардан эмасди. 1469-йилда Султон Абусаид ва Ҳусайн Бойқаро ўртасида тахт учун кескин, аёвсиз кураш бўлиб ўтди. Омад бу сафар хам Ҳусайндан юз ўгирди. Мағлубиятга учрагач, Хоразм ва Бухоро ўртасида узок вакт сарсон-саргардон кезди. Сарсари юришлар жонига теккач, Дашти-қипчок ҳукмдори Абулхайрхоннинг хузурига бош эгиб борди. Нихоят, катъий ва чидам билан қилинган тинимсиз харакатлар натижаси ўларок Ҳирот тахтига ўтирди. Ҳусайн Бойқаронинг бир йилга якин умри ички ва ташки низоларни бостиришга сарф бўлди. Бундай қалтис пайтда шоҳга унинг ёшликдан бирга ўсиб-улгайган дўсти Алишер Навоий катта ёрдам берди. Икки дўстнинг аҳиллиги, донолиги туфайли Ҳурсонда осойишталик, тараққиёт даври бошланди. Масжидлар, мадрасалар, карвонсаройлар, кўприк ва боғлар бунёд қилинди. Ҳуросон етук олимлар, шоирлар, мусаввирлар, мусиқашунослар ижод қиладиган марказга айланди. Ҳусайн Бойқаро жуда ҳам адолатли, шариат конунларини маҳкам ушлаган шоҳ эди. Ҳатто мамлакат қонунларига қатъий амал қилганидан ўғли фуқаролардан бирини ўлдириб кўйганида уни халкнинг кўз ўнгида жазолаттирган хам эди. Ўттиз беш йилдан ошиқ ҳукмдорлик даврида Хусайн Бойқаро катта бунёдкорлик ишларини амалга оширди. Мамлакатда катъий тартиб-интизом ўрнатди. Бирок хукмронлигининг сўнгги йилларига келиб майхўрликка ружу қўйди ва давлат бошкарувини ҳам унутиб, маишатпарастликка берилди. Энди аввалги қатъиятли, одил Хусайн Бойқародан асар ҳам қолмаганди. Бутун инон-ихтиёрини димоғдор, макр-хийлали хотини Хадичабегим ихтиёрига топшириб қўйганди. Пайтдан фойдаланган малика саройда фитналар, фисқу фасодлар кучайишига бош-кош бўлди. Ҳатто шоҳнинг мастлигидан фойдаланиб невараси Мўмин Мирзонинг қатл этилиши хакидаги фармонга мухр босишида ҳам маликанинг қўли бор эди. Чунки Ҳусайн Бойкаро Мўмин Мирзога жуда ишонар, мендан кейин тахтга муносиб шоҳ бўлади, деб доим унга ён босарди. Бойқаро хушини ўнглаб олгач, қилган ишидан қаттиқ афсусланди ва айбдорларни жазолади. Бироқ хамма ишнинг бошида хотини Хадичабегим турганлиги унинг хаёлига ҳам келмади ва «котил» жазосиз қолди. Отасининг фарзандини қатл эттириб юбориши Бадиуззамонга жуда қаттиқ таъсир килди. «Конга кон, жонга жон», —дея ўғли учун отасидан қасос олишга қарор қилди. Шахзоданинг қароридан хабар топган Алишер Навоий ота-болани яраштириш харакатига тушиб колди. Бирок Хадичабегим ҳам бир чеккада жим қараб турмади. Ҳусайн Бойқарога ўғли ҳакида турли бўлмағур гапларни сўзлаб, унга қарши қайрай бошлади.