Шох Блог


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Мен Эргашев Шохрухбек @yurtboshim канали асосчисиман.
Ўзимдан ва хаётдан энг яхшиларини сизга ҳам илинаман.

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Эълон бериш учун бозор канал қидириб юрганлар бўлса @katta_bozor бор.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги билан барча ватандошларимизни муборакбод этамиз.

Ватанимиз тинч, халқимиз бой бўлсин, қонунларимиз доим амалда, халқ учун хизмат қилишда давом этсин!


Япониянинг ҳозирда мен яшаётган префектура (вилоят) ҳокимияти "10 minutes Lights Down" ("светсиз 10 дақиқа") деган ташаббус билан чиққанидан хабар топдим. Бундан кўзланган мақсад, кундалик ҳаётда чироқнинг ўрнини янаям яхшироқ ҳис этиш, энергия тежамкорлигига чақириш ҳамда глобал иқлим ўзгаришига қарши курашга чорлашдан иборат экан.

"Йилига бир марта, шуям бор-йўғи 10 дақиқами?!" деб, сал хайрон ҳам бўлдим. Ахир бизнинг вилоятларда "светсиз 10 соат" акциялари тез-тез уюштирилиб турилади. Ҳеч бўлмаса бир соҳада японлардан илгарида эканимиз одамни қувонтиради.

(©) Uz_Psixolo
g


(©) Uzb_Abituriyent

No comment..
.


Милиционерлар Қуръонни ушлаб қасамёд қилишипти.

Бу қасамёд мамлакатимизнинг қайси вилоятида бўлганлиги ҳозирча аниқ эмас.



Турли қасам челленжлар менга ёқмаганди, аммо буниси менга ёқди. Сизгачи ёқдими?


Нимадир бўлди-ю, эр-хотин орасига шайтон оралади. Тотув оилада қаттиқ жанжал бўлди. Эр ўзини босолмади. Хотинини шартта машина ўтказиб, алам ва ғазаб билан ”Узр, сен билан яшолмасаканман!” деб онасиникига ташлаб кетди.
Тўғри масжидга бориб пешин намозини ўқиди. Намоздан кейин жойидан жилмади. Ўтираверди, ўтираверди. Асрга айтилган азондан чўчиб ўзига келди. Аср намозиниям ўқиб, масжиддан тўғри уйига борди, ҳувиллаган ҳовлини кўриб кўнгли алланечук бўлиб кетди. Хотинига телефон қилди:
– Онаси, борайми, қайтасанми?..
– Майли, дадаси. Фақат битта шартим бор.
– Хўш?..
– Ошхонага киринг.
– Кирдим.
– Тарелкани олиб, зарб билан уринг ерга.
– Урдим.
– Энди синиқларини йиғиб, аввалги ҳолига келтиринг. Кейин қайтаман!
– Узр, хотин. Ман пластик тарелкани ерга урган эканман. Синганам йўқ, синиқлариям йўқ-ку?..
– Оббо! Ривоятниям расво қилдингиз-ку, дадаси. Келинг, мани тезроқ олиб кетинг. Ота-онамга бирровга келдим, дегандим, - дермиш хотини.


Яқинларимизни қадрлайлик)


Ўзим ҳақимда қисқача:

6 ёшда - доктор бўламан.
12 ёшда - ўқитувчи бўламан.
16 ёшда - мелиция бўламан.
20 ёшда - бизнесмен бўламан.
22 ёшда - каналимга хуш келибсизлар!


Ана шунақа гаплар дўстлар)


Сифатсиз тиббий хизмат кўрсатган тожик шифокорлари эндиликда саккиз йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин экан.

Биздачи? Бизда ҳам шундай қонун чиқариш керакмасмикан?


Умидли фермернинг ён дафтаридан: сув етмаса ҳам, ўғит сифатсиз ва уриб қолинган бўлса ҳам, ёқилғи вақтида берилмаса ҳам, фойда кўрмаслигимни билиб турсам ҳам планни ортиғи билан бажаришга қасамёд қиламан!

Ҳазил ортидаги аччиқ...


Расман 2019-йил майдан GM Uzbekistan «Malibu» автомашинасини ишлаб чиқаришни тўхтатар экан.

Энг муҳими дамасни 2140-йилгача тўхтатишмасин. Бир окамизни закази эсиздами?))


Ўзбек изоҳли луғати:

Интернет тезлиги
- илдиз остида тошбақа тезлиги
Фейсбук - қулфланган мажлислар зали
VPN - залнинг калити
Хўжаобод ҳокимлик биноси - Дискотека, Ишратхона
УзбекТелеком - Ҳеч нимага алоқадор эмас
1-декабрдан интернет тезлиги ошиши - Оқшом эртаклари
Ўзбекистон 24 - XV аср хабарлари

(©) Танқидчи У
з


Бугундан валюта курслари:

1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 21, 67 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8299,20 сўмга етган.

1 евро курси 39,99 сўмга арзонлаб, 9411,29 сўмни ташкил қилди.

1 Россия рубли 0,17 сўмга тушди ва 125,39 сўмга тенг бўлиб турибди.


Доллор бобони босиб турорилар кўрпачани қатига)


Президент фармойиши:

Ўзбекистонда жанговар шайликни текшириш мақсадида машғулотлар бошланди.

Тревога беш кун давом этади. Мустақил Ўзбекистон армияси тарихида бу биринчи ялпи тревога кўтарилиши бўлса керак.


Бу Ўзбекистоннинг бутун армияси ўрнидан туриб, белгиланган жойларда машғулот ўтказади дегани. Агар кўча-кўйда пачка-пачка ҳарбийларни кўриб қолсангиз хавотирланманг)


Боксдан гапирамиз:

Кеча Исроил Мадримов мексикалик кучли рақиб Владимир Эрнандес (10-2, 6КО) билан муштлашди.


WBA Intercontinental камари ўртага тикилган жанг ўзбекистонлик боксчи устунлигида кечди. Мадримов 10 раундга мўлжалланган жангнинг 6-раундида муддатидан олдин ғалабага эришди.

Шу тариқа, Мадримов профессионал боксдаги илк жангидаёқ WBA Intercontinental камарини қўлга киритди.


Кеча Шаҳрам Ғиёсовга мексикалик тажрибали боксчи Мигель Замудио (51-11-1, 25 КО) рақиблик қилди.

Биринчи раундаёқ уч бор нокдаун ҳолати кузатилди ва рефери жангни тўхтатди.

Техник нокаут орқали ғалабага эришган Шаҳрам Ғиёсов ғалабали сериясини 6 ўйинга етказди. 6 та жанг 6 та ғалаба, улардан 5 тасида муддатидан олдин ғалаба қозонган.


Кеча Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги бешинчи жангини ўтказди.

Америкалик Исак Заратега (16-3-3) қарши жангда Аҳмадалиев WBA Inter-Continental Super Bantamweight Title чемпионлик камарини ҳимоя қилди. 

10 раундга мўлжалланган жангнинг еттинчи раундида Аҳмадалиевнинг кетма-кет зарбаларидан кейин рефери унинг техник нокаут билан ғалабасини қайд этди.

Шу тариқа, Аҳмадалиев профессионал рингдаги ғалабали сериясини (5-0, 4 КО) қайд этиш билан бирга, ўз камарини сақлаб қолди.


Мана сизга Ўзбек ўғлонлари, мана сизга Ўзбек боксининг қудрати. Футболчилар... эх, сизларга гапим йўқ!


Мен ҳам элдан қолмай:

Биласиз ҳозирда телеграм каналларимни ўзидан ойига ўртача 4 млн. сўм даромад топмоқдаман. Шу сабабдан ҳамма қатори (баъзилар 0.3-0.5 млн. топишса ҳам очишмоқда) маҳсус гуруҳ ташкил қилмоқчиман. У ерда бошланғич канал очиш, уни юритиш, ривожлантириш, ботларга бириктириш, маҳсус ботлар орқали маҳсус мавзулар яратиш ва оҳир-оқибат телеграмдан даромад топиш сирлари ўргатилади. Ҳозирда бундай гуруҳларни кўпчилик очмоқда. Лекин уларда ўртача нарҳ 130$ экан. Менда ундай эмас, у даражада «инсафсииз» эмасману текинга ҳам ўргата олмайман). Биласиз, вақт, кўз нури ва интернет трафик деганларидай нарсалар бор. Демак, гуруҳга кириш суммаси ўзимизни сўмдан қўймасина 200.000 сўм бўлақолсин. Сиз у гуруҳда доимийга қоласиз ва доимий равишда саволларингизга жавоб олиб туриш имконига эга бўласиз. Гуруҳга кўп ўқувчи олмайман. Қўшилишни истаганлар @shoxrux496 га ёзишлари мумкин.


Мана азизлар бугунги ўйинимиз ҳам якунига етди. Бизга жуда кўплаб тўғри жавоблар келди. Аммо, бироз бироозгина чаққонлик етишмади. Кайфиятни чўктирманг, насиб қилса келаси шанба куни яна албатта уюштирамиз. Таййор туринг 💪


Ғолибамизга 20.000 сўм пайнет мукофоти ташлаб берилди.


Бизда ғолиб илк дақиқадаёқ аниқланди. Табриклаймиз 👏

Демак, саволимизнинг жавоби: Дунёда ягона давлат ҳисобланишининг сабаби «бу давлатнинг пойтахти йўқ».

Шунақа гаплар)


Демак савол:

Науру давлатини кўпчилик эшитмаган бўлса керак. У давлатнинг айтарли томони ҳам ёқ. Лекин, 1 сабабга кўра у дунёдаги ягона давлат ҳисобланади.

Ўша сабабни айтинг.


Савол-жавоб ўйинимизга таййормисизлар?

20 last posts shown.

66

subscribers
Channel statistics