Бош вазир Абдулла Арипов топшириғи билан барча турдаги давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан (ходимлар ўз ойликлари ёки рағбат пулларидан ташкил этиши бундан мустасно) Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш ҳамда байрам дастурхонини ёзиш тақиқланди.