Sirdaryo mahallalari MOK


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Sirdaryo viloyati hokimligi huzuridagi FO'O'BO Xodimlarining Malaka oshirish kursi

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


1-YANVARGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi ba’zi joylarda yomg‘ir yog‘adi, qorga aylanishi mumkin. Xorazm, Buxoro, Navoiy viloyatlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ayrim joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 3-8° iliq bo‘ladi.

Poytaxtimizda biroz yomg‘ir yog‘ishi, qorga aylanishi mumkin. Ertalab tuman tushishi mumkin. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 4-6° iliq bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda vaqti-vaqti bilan yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Ayrim joylarga tuman tushishi mumkin. Toshkent va Namangan viloyatlarida tog‘li hududlarida qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 3° sovuq-2° iliq bo‘ladi.

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok


2025 йилга "Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт" йили деб ном берилди.

Каналга уланиш:
👉
@sirfmok




Кириб келган Янги 2025 Йил Муборак ҚАДРДОНЛАР!

✨Янги йилда барча ҳайрли ишларингизда сизга омад ёр бўлсин. Қалбингиздан қувонч, дастурхонингиздан қут -барака ва оилангиздан шоду ҳуррамлик асло аримасин. Янги йил қутлуғ бўлсин!

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok


Forward from: Sirdaryo.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Live Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев барча юртдошларимизга табрик йўллади

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


31-DEKABRGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ayrim joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 5-10° iliq bo‘ladi.

Poytaxtimizda  yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ertalab tuman tushishi mumkin. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 6-8° iliq bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda ba’zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Ayrim joylarga tuman tushishi mumkin. Toshkent va Namangan viloyatlarida tog‘li hududlarida qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 2° sovuq-3° iliq bo‘ladi.

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Мана 2024 йилнинг хам охирги кунлари ўтиб бормокда….

Бу йилда ушалмаган энг эзгу орзу ниятларингизга келаётган йилда эришинг!
Хар доим мартабангиз бунданда улуғ бўлсин, олингу олдирманг, иззатда, хурматда, обрўда бўлинг!

Хамиша оилангизда мехр окибат, бахт саодат хукм сурсин!

Фарзандларингиз хар доим сизга факат рахмат, хурмат, обру эътибор олиб келадиган бўлишсин!!!

Келаётган янги йил оилангизга бахт, омад, тинчлик, хотиржамлик олиб келсин !!!

Хурмат ва эхтиром билан Комилжон Хайитбоев


Навоийда тадбирга кетаётган боғча мудиралари ЙТҲга учради. Бир киши ҳалок бўлди

Машинада бўлган яна 3 боғча мудираси турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Улар Навоий вилояти МТТБ топшириғи асосида Зарафшон шаҳридан Навоий шаҳрига йил якунига бағишланган байрам тадбирига кетаётган бўлган.

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok


АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер 101 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Washington Post нашри.

Собиқ президентнинг ўғли Жеймс Картер отасининг ўлимини тасдиқлади, бироқ сабабини айтмади. Маълумки, сўнгги йилларда Картер тери саратонининг агрессив шакли билан курашётган эди.

Жимми Картер АҚШнинг собиқ президенти бўлиб, мамлакатни 1977—1981 йилларда бошқарган. У тинчликпарвар президент сифатида ном қозонди, чунки унинг даврида Исроил ва Миср ўртасида Кемп Девид келишувлари имзоланган.

Картер 100 ёшга тўлган АҚШнинг ягона президенти бўлди. У саратон касаллиги билан курашганлиги сабабли 2023 йил феврал ойидан бери ҳосписда даволанаётган эди.

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok


Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Фарғона—Москва йўналиши бўйича SU1971 рейсини амалга ошираётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати маълум қилди.

Бунга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Экипаж муқобил аэродромга боришга қарор қилди.

Boeing 737 самолёти маҳаллий вақт билан 22:11 да пойтахтга келиб қўнди. Самолётдан йўловчи (1954 йилда туғилган аёл) ва унинг юклари туширилгач йўловчи инсульт гумони билан Тошкентдаги тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилди.

Самолёт Тошкент вақти билан соат 23:02 да Москвага учди.

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok


АНДИЖОНДА ОММАВИЙ ЗАҲАРЛАНИШ ҲОЛАТИ БЎЙИЧА РАСМИЙ БИЛДИРГИ
2024 йил 22-26 декабрь кунлари Андижон вилоятида 22 нафар фуқаро "ҚЎЛБОЛА"-қалбаки коньяк спиртлик ичимлик истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этган, ҳозирда яна 3 нафар бемор оғир ҳолатда.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Mазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси терговчилари раҳбарлигида тузилган вилоят ИИБ тергов департаменти, ИЖҚК департаменти терговчиларидан иборат тезкор тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.
Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok


29-DEKABRGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Xorazm, Buxoro, Navoiy, Qashqadaryo, Surxondaryo viloyatlarida va kechga tomon Toshkent, Samarqand, Jizzax, Sirdaryo viloyatlarida ba’zi joylarda yomg‘ir yog‘adi. Farg‘ona vodiysi viloyatlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ayrim joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 7-12° iliq, ba’zi joylarda 15° iliqqacha bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat kechqurun yomg‘ir yog‘ishi mumkin. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 11-13° iliq bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda ba’zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Ayrim joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 4-9°  iliq bo‘ladi.

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok


Forward from: O‘zbekiston mahallalari uyushmasi rasmiy kanali
🔍 BUGUN TUG'ILGAN KUN

👍 O'zbekiston mahallalari uyushmasi Sirdaryo viloyati boshqarmasi boshlig'i Xatamov Uyg'un Naimjonovich
1981-yil 28-dekabrda Sirdaryo viloyatida tug‘ilgan.

🔍 O‘zbekiston mahallalari uyushmasi jamoasi U.Xatamovni bugungi qutlug‘ sana bilan samimiy muborakbod etadi va yurtimizda mahalla tizimini rivojlantirishda olib borayotgan sharafli mehnat faoliyatida muvaffaqiyatlar tilaydi.

#Mahallalaruyushmasi #bugungi_kun

Facebook | ✅ Instagram | ✅ X |✅ Telegram | ✅ You tube


Ҳурматли Уйғун Наимжонович !
Сизни таваллуд кунингиз билан самимий муборакбод этамиз. Сизни метиндай соғлик, оилавий бахт-саодат ва фаровон турмуш ҳеч қачон тарк этмасин. Эл-юрт равнақида қўшаётган муносиб ҳиссангиз учун омадлар тилаб қоламиз. Мартабангиз ҳар доим юқори бўлсин!

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok


28-DEKABRGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ayrim joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 7-12° iliq bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 9-11° iliq bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ayrim joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 4-9°  iliq bo‘ladi.

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok


Фаластинлик 100 нафар болалар ва аёллар Ўзбекистонга эвакуация қилинди

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличевга кўра, 26 декабрь куни икки давлат Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан келишилган ҳолда 100 нафар ярадор фаластинлик болалар, аёллар ва уларнинг ҳамроҳлари Ўзбекистонга эвакуация қилинди.

Ўзбекистон ҳукумати фаластинликлар бемор оилаларининг барча эҳтиёжлари, жумладан, даволаниш ҳаражатлари, меҳмонхона, мактаб, озиқ-овқат ва бошқалар билан тўлиқ таъминлайди.

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok


Янги йил байрами кунларидаги об-ҳаво эълон қилинди

Бу йил ҳам Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни ёғингарчиликсиз (қорсиз) об-ҳаво билан кутиб олади.

30 декабрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ва 31 декабрга ўтар кечаси Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёғингарчилик кузатилади, лекин текислик ҳудудларда ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, республика шимолида баъзи жойларда ёғингарчилик қор кўринишида бўлиши кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида 31 декабрда кундуз куни ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди.

30-31 декабр ва 1 январда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 12 даража илиққача бўлади. Шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади.

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok


27-DEKABRGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ayrim joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 5-10° iliq bo‘ladi, ba’zi joylarda 12° iliqqacha bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 8-10° iliq bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ayrim joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 4-9°  iliq bo‘ladi.

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok


АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборди.

Бу 2023 йилнинг шу давридагидан 6,5 баробар кўп.

Жами 271,5 мингга яқин чет эл фуқароси АҚШдан депортация қилинган бўлса-да, ўзбекистонликлар сони бўйича Россия, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа қатор давлатлардан (Россия − 464, Афғонистон − 132, Тожикистон − 77, Қирғизистон − 69, Украина − 53, Арманистон − 27, Қозоғистон − 23, Озарбайжон − 13, Туркманистон − 5) олдинда.

Каналга уланиш:
👉 @sirfmok

20 last posts shown.

103

subscribers
Channel statistics