bilasizmi-uz


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


bilasizmi-uz

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Forward from: Namaste.uz
Нидерландияда етиштириладиган лолалардан бирига ўз вақтида “Дунё гўзали” тожини кийган, турли халқаро тадбирларда Ҳиндистоннинг вакили бўлиб қатнашган Айшвария Рай Баччан номи берилган.


Ўзбекистонда янги телеканал ишга тушади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали ҳамкорлигида Ўзбекистонда яна бир янги телеканал — Xabar TV ишга тушади, деб хабар беради uz24.
Мазкур телеканал ахборот технологиялари, коммуникациялари ва инновацияларни ёритишга ихтисослаштирилади.
Вазирликнинг “Facebook”даги саҳифасида янги ташкил этилаётган телеканалда ишлаш учун бошловчи ва журналистлар ўртасида танлов эълон қилинди.
Бундан ташқари, телетасвирчилар, монтаж усталари, графика усталари, чироқчи-техниклар, овоз оператори ҳам ишга таклиф этилди.


Forward from: VAQT QADRI
Қабрдаги ТИРИК гўдаклар (Хаётий йиғлатувчи қисса)

Дарҳақиқат қисса ҳақиқий ва чиндан ҳам содир этилган бўлиб у газета ва журналларда чоп этилган ва бир қанча каналлардаги дастурларда ҳам муҳокама этилгандир.Бу қисса инсонийликдан маҳрум бўлган бераҳм ва қалбсиз инсоннинг қиссасидир. Бу қисса нафақат Миср халқини балки жамиики араб давлатларида истиқомат қилаётган миллионлаб халқни йиғлатган ва ҳар бир ота ва онанинг қалбини ларзага солган қиссадир.

Аёл хомиласининг биринчи ойларидаёқ умр йўлдошидан айрилган ва ундан тахминан 4 ёшлик қизи бор бўлган. Вақт соати яқинлашган сари аёл туғиш жараёнида ўлим фариштаси келиб унинг жонини олишини хис этар эди. Шундан сўнг у акасидан вафот этгудек бўлса қизига ва туғилажак гўдагига ўзи ғамхўрлик қилишини айтиб тайинлайди. Аёл касалхонага боргач уни амалиёт хонасига олиб кетадилар...Аллоҳ уни гўдак билан сийлагач, ўлим фариштаси унинг руҳини олгани келади. Ака синглисини дафн этгач унинг икки фарзандини олиб уйига қайтади. Аёли болаларни кўргач эрига ё у ёки синглисининг фарзандлари бу уйда қолишини айтиб, қичқира кетади...
Тоға болаларни олиб, наъузу биллаҳ тунда мақбара томон йўл олади. Синглисининг қабрини очиб, гўдакни қабрга қўяди. Қизчани қўймоқчи бўлганида эса қизча йиғлаб юборади. Шунда тоға унга (шақилдоқли) ўйинчоқни тутқазиб деди:
- Агар чақалоқ йиғлагудай бўлса, мана бу ўйинчоғи билан уни ўйнатгин. Мен эса сенга ҳар куни таом келтириб бераман, - деб қабрни ёпиб жўнаб кетади... Эртасига эрталаб мозор ёнидан ўтиб кетаётса, қабр ичидан ўйинчоқнинг шиқирлаган овозини эшитиб, қўрққанидан тезда ўтиб кетади. Бошқа сафар ўтиб кетаётса яна ҳудди шундай шиқирлаган овоз эшитилиши биланоқ тезда қўрққанидан югуриб ўтиб кетади. Бераҳм тоға "Бу қабр ичида нима бўлаётган экан" деб ўйласа ҳамки у ерга анча вақтгача бормай қўяди.

Орадан ўн беш кун ўтгач ўзи билан бир қанча шахсни тўплаб, овозни эшитиш учун у ерга қайтиб боради. Одамлар ҳам у билан қабр томон йўл оладилар. Улар чиндан ҳам у ерда шиқирлаган овозни эшитишлари биланоқ қабрни очиб қарасалар у ерда баданни зирқиратиб юборадиган даражадаги тасодифга дучор бўладилар. Қизалоқ ва гўдак она жуссаси ёнида тирик ўтирар эдилар. Одамлар қизалоқнинг тоғаси томонидан нималар содир бўлганлиги ҳақида саволга тутиш учун ўша захоти миллий хавфсизлик хизмати, Прокуратура ва ички ишлар органлари терговчилари ҳамда суд тиббий экспортини чақира бошлайдилар. Қизалоқдан сўрайдилар:
- Сен ва мана бу кичкина гўдак икковингиз таомсиз, ичимликсиз қандай қилиб тирик қолиб кунингизни ўтказдингиз?
Қиз жавоб беради:
- Укам йиғлашга тушганида унга ўйинчоғини шақиллатар эдим. Шунда онам уйқудан туриб уни овқатлантирар сўнгра яна ётиб уйқуга кетар эдилар. Агарда мен очиқсам (мен танимаган) оппоқ кийим кийган амаки келиб менга таом бериб, қайтиб кетар эди.
Суд тиббий экспертидан қизча ва гўдак қабрдан чиқарилгандан кейинги жуссанинг холати ҳақида сўралганида у шундай деб жавоб берди.
- Субҳаналлоҳи таъала, онанинг жуссаси дафн этилгандан кейин 20 кун ўтгандай эмас, балким ҳудди у тирик бўлгани каби унинг жуссаси ҳали ҳам илиқ...
Сўнгра миршаблар болаларнинг раҳм-шафқатсиз бўлган жиноятчи тоғаларига синглисининг фарзандларини (тириклайин) кўмганлиги ҳақидаги айбловни қўйиб ўша захоти ҳибсга оладилар...
У қалбларни ларзага солган жаримасини тан олади ва қамоқ жазосига маҳкум этилади.

Эслатма учун маълумот:
Мисрликларнинг қабри икки хил шаклда бўлади. Бири оддий қазилган қабр бўлса, яна бири ер остида пастқам этиб қурилган хоначалардир. Бундай хоначалар аёл ва эркакларга алоҳида этиб қурилади...
Шунингдек бир киши сиғадиганчалик қилиб қулфли эшик қўйилади. Янги маййит қўйиладиган бўлса, эшикни калит билан очиб, зинапоядан тушадилар-да , жасадни эски маййитлар билан ёнма-ён этиб қўяверадилар ...

#ibrat

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI


Forward from: Hilol Nashr
«Ҳилол нашр» нашриётда чоп этилган Қуръони Карим китоби нашриётнинг барча филиалларида 2018 йил 28 март, чоршанба куни сотувга чиқарилади.

@HilolNashr


Самвел Гарибян ўнта тил, жумладан, форс, пушту, кхмер ва бенгал тилидан танлаб олиниб, айтиб турилган сўзлардан 1000тасини бехато эслаб қолади.


Туцзяда бўлажак келин тўйгача бир ой давомида ҳар куни камида бир соатдан йиғлаши керак.


😂 Индинга қолдириш мумкин бўлган ишни эртага қолдирманг.


Тўртта нарса юзни чиройлилаштиради ва кўркамлаштиради
1. Тақво
2. Вафо
3. Саховат
4. Мурувват


😄Интернет маълумотларига қараганда, аёлнинг: «Беш дақиқада тайёр бўламан»,дейиши ва эркакнинг: «Беш дақиқада уйда бўламан», дейиши бир хил муддатни англатар экан.


Оилавий тадбирларда бир нафардан ортиқ санъаткорнинг (гуруҳнинг) иштирок этиши (хизмат кўрсатиши) ман этилади.

Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти оилавий тадбирлар ўтказилаётганда тегишли хавфсизлик чораларини таъминлаши шарт.

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида оилавий тадбирлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича масъул ҳисобланади.
kun.uz


Тўйлар бўйича қарор лойиҳаси - 2тадан кўп автомобиль, бир нафардан ортиқ санъаткор ва "Love story" ман қилинади

Ўзбекистон Республикаси Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Олий Мажлис Сенатининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Оилавий тадбирларни ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талабларда айтилишича, тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.

Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида 200 нафаргача киши қатнашади.

Дафн этиш ва мотам маросимларида чекланмаган миқдорда фуқаролар иштирок этиши мумкин, ош бериш маросимлари бундан мустасно.

Оилавий тадбирларни ўтказишда қуйидаги талабларга риоя этилиши шарт:

никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан 2тадан кўп бўлмаган енгил автомашинадан фойдаланиш;

оилавий тадбирларда пуллик автотранспорт хизмати фақат лицензияга эга бўлган ташувчилар томонидан кўрсатилиши;

миллий урф-одат ва анъаналарни менсимаслик, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик ҳолатларига йўл қўймаслик;

маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш.

Оилавий тадбирларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза дин соҳаси вакили томонидан амалга оширилади.

Дин соҳаси вакилига адлия органларида рўйхатга олинган диний ташкилот, диний таълим муассасасида ишлайдиган, диний билимга эга шахс, масжид имом-хатиби ва ноиб-имоми киради.

Оилавий тадбирларда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган тақдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар тўйхона, кафе, ресторан маъмуриятига ва ушбу хизматдан фойдаланувчиларга бу каби хизматларни кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхасини тақдим этади.

Лицензияга эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларга оилавий тадбирларда хизмат кўрсатишга йўл қўйилмайди.

Халқимизнинг миллий анъаналарига ёт бўлган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир вақтидаги ва кейинги қўшимча, яъни “танишув”, “сеп ёйди”, “қуда таниш”, “ота кўрди”, “ота келди”, “чарлари”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “куёв навкари”, “келин навкари”, “келин салом”, “тоғора юбориш” ва шу каби бошқа тадбирларни ўтказиш ман этилади. Шунингдек, “пул қистириш”, “пул сочиш”, одобсиз шоулар, “севги тарихи” (“Love story”) каби ахлоқ-одобга зид бўлган бошқа ҳолатларга йўл қўйилмайди.

Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига зид бўлган ортиқча тадбирларни ўтказиш ман этилади.

Тўйхона, кафе ва ресторанларда оилавий тадбирларни ўтказишга қўйиладиган талаблар:

Тўйхона, кафе ва ресторанларда оилавий тадбирларни ўтказишда:

оилавий тадбир иштирокчилари сони, уларни ўтказиш вақтига риоя этилиши;

оилавий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган тўйхонанинг инфратузилмаси лозим даражада бўлиши;

автотранспорт воситаларини сақлаш жойларига эга бўлиши;

атрофда яшовчи аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини бузмаслик, шунингдек, маиший шовқинга йўл қўйилмаслиги;

санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифат талаблари даражасида бўлиши лозим.

Тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 киши ва ундан ортиқ шахслар иштирокида ўтказиладиган оилавий тадбирлар учун тадбир ўтказувчи шахс ва тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади. Шартномада томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш ҳамда хизмат тури, тўлов, харажатлар миқдори, тадбир иштирокчилари сони, муддати ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар кўрсатилади.

Оилавий тадбирларда санъаткорларнинг (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) хизмат кўрсатиши қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.


😂Склероз яхши касаллик: ҳеч қаеринг оғримайди, ҳар куни янгиликлар эшитасан.


😂Компьютерчининг хотини касал бўлиб қолди. Дугонаси қўнғироқ қилди:
— Эргаш, Лола ўзини қандай ҳис қиляпти?
— Тасвири ёмон эмас. Фақат овози чатоқ... 😂


Forward from: VAQT QADRI
ДУНЁ БОЙЛАРИ ПУЛНИ ҚАНДАЙ ТЕЖАШИ ҲАҚИДА...

Кўп пули бўлишини ким ҳам ҳохламайди дейсиз? Агар сизда жуда катта миқдорда пул бўлганда уни нимага ишлатар эдингиз? Ҳозир пулларингизни нималарга сарфлаяпсиз? Пулни ўз ўрнида тежаб ишлатасизми? Бойларининг бу борадаги тавсияларини келтириб ўтамиз:

💵 Майкл Блумберг, маблағи $34,3 миллиард:

👞 “Ўзингизга қулай бўлган буюм харид қилинг”. Блоомберг халқаро ахборот компанияси акстионери Майкл Блумберг сўнгги 10 йилдан бери паст пошнали, қулай мокасина кияди. У бир чеккада ётадиган ва ҳеч қачон киймайдиган қимматбаҳо оёқ кийимларга пул сарфламайди.

💵 Билл Гейтс, маблағи - $79 миллиард:

💎 “Ўтмишдаги хатоларингиздан тўғри хулоса чиқаринг”. Хато қилиш-инсонга хос одат. Пул билан боғлиқ хатоларни ҳам шу жумлага киритиш мумкин. Бир куни Билл Гейтс шундай деган эди: “Муваффақиятдан завқланиш-яхши, аммо муваффақиятсизликлардан тегишли хулоса чиқариш ундан-да муҳимроқ”.

💵 Марк Цукерберг, маблағи - $30 миллиард:

🚘 “Ҳамёнбоп автомобилларда ҳам юрса бўлади. Автомобилларга дабдаба эмас, узоқни яқин қилувчи восита сифатида қаранг”. Дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири, FACEBOOK асосчиси Марк Цукерберг агар истаса бир ондаёқ қимматбаҳо автомобил сотиб олиши мумкин. Аммо у 30 минг доллар турадиган, оддийгина Аcура автомобилида юради.

💵 Ингвар Кампрад, маблағи - $53 миллиард:

✈️ “Бўлар-бўлмас нарсаларга пул сарфламанг”. IKEA асосчиси Ингвар Кампрад айрим ҳаражатлар бизга умуман кераксиз эканлигини таъкидлайди. У бошқа аксарият бадавлат инсонлар сингари шахсий самолётда эмас, балки йўловчи ташиш самолётининг эконом-классида учишни афзал кўради. Ингвар битта ўриндиқдан 30 йилдан бери фойдаланади.

💵 Уоррен Баффетт, маблағи - $66,1 миллиард:

🏘 “Ўзингизнинг эҳтиёжларингизга мос уй сотиб олинг”. Уоррен Баффетт ҳозирга қадар Небраска штати Омаха шаҳридаги 1958 йилда 31 500 долларга сотиб олган уйида яшайди. Баффет пули кўплиги учунгина ҳашаматли уйда яшашни ўзига эп кўрмайди.

💵 Опра Уинфри, маблағи - $2,9 миллиард:

🔍 “Ҳаётда ўзингизнинг ҳақиқий ўрнингизни топинг” . Мазкур шиор Опрага ҳақиқий муваффақиятни олиб келди. У шундай деган эди: “Сиз ўзингиз ишонган ва олдингизга мақсад қўйган кишига айланасиз. Ҳозирги ҳаётдаги ўрнингиз, сизнинг қачонлардир шунга ишонганингиз самарасидир”.

💵 Ричард Бренсон, маблағи - $5,1 миллиард:

💪 “Ўз олдингизга мақсад қўйинг ва унга эришиш учун қўлингиздан келган барча имкониятларингизни ишга солинг”. Буюк Британиялик миллиардер Виргин Гроуп асосчиси ўз ишини қачонлардир олдига мақсад қўйишдан ва ишларини режалаштиришдан бошлаган. Балки унинг режалари реал ҳаётга мутлақо тўғри келмагандир, аммо у олдига қўйган мақсадлари сари дадил қадам ташлаган.

💵 Карлос Слим, маблағи - $78,5 миллиард:

“Пулни тежашни имкон қадар эртароқ бошланг”. Мексикалик миллиардер Карлос Слим Билл Гейтснинг “Дунё бойлари” рўйхатидан “силжитиб” қўйди. Ким бўлиб ишлашингиздан қатъий назар пулингизни тежаб ишлатишингиз келажагингизга таъсир кўрсатади.

💵 Ли Кашин, маблағи - $31 миллиард:

§k“Камтарона ҳаёт кечиринг”. Осиёнинг энг бадавлат инсонларидан бири Ли Кашин дунёдаги энг бадавлат инсонлар ўнталигига киритилган. Унинг фикрича, мисли кўрилмаган муваффақият камтарона ва оддий турмуш тарзида. Агар сиз бирор йўл бошида турган бўлсангиз, камтарона ҳаёт кечиришингиз ва бунга ўзингизни мослаштиришингиз керак.

💵 Говард Шулс, маблағи - $2,2 миллиард:

☺️ “Пул бу - ҳали ҳаммаси эмас”. Говард Шулс. Starbucks директорлар кенгаши бошлиғининг таъкидлашича, инсондаги гўзал фазилатлар унинг пулидан муҳимроқ. “Мен ҳеч қачон миллиардерлар рўйхатида бўлишни хоҳламаганман. Ҳеч қачон ўзимга даромадим миқдоридан келиб чиқиб баҳо бермаганман. Мен ўзимни инсоний фазилатларимдан келиб чиққан ҳолдагина баҳолашим мумкин”, —дейди Шулс

#foydali59

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👉 @VAQTQADRI


Forward from: 7x7gazetasi
Бразилия қамоқхоналарида китоб ўқишни қўллаб-қувватловчи дастур ишлайди. Ҳар бир ўқиб тугатилган китоб учун унинг жазо муддати 4 кунга қисқаради, тасдиқ учун эса махбус китоб ҳақида иншо ёзади.


Ўзбекистоннинг 23 шаҳар ва туманида ҳунармандликни ривожлантириш марказлари ташкил этилади.


18-19 марта кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари амалга оширилади.


Афинада ўтган “Food Expo Greece – 2018” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон вакиллари илк бор иштирок этди.


Forward from: Бир ижодкор (Комила Носирова)
Мақсади улуғлашган сари одам ҳам улуғлашиб боради.
Ф. Шиллер


Мия қош эмас, йўқ бўлса - чизиб пайдо қилолмайсан)

20 last posts shown.

23

subscribers
Channel statistics