Surxon DXA yangiliklari | UYDA QOLING


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Ushbu kanal orqali Davlat xizmatlariga oid yangiliklar yoritib boriladi. Shuningdek davlat xizmatlari bo'yicha savollaringizga quyidagi havola orqali tezkor javob olishingiz mumkin https://t.me/surxondavxizmat

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киради:

акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар;

тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;

«Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;

маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;

маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100,0 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар;

углеводород ҳом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари мустасно;

Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар.
https://t.me/surxonDXA


Forward from: Diyor24.uz | Ўзбекистон
94 ёшли онахон учун туғилганлик гувоҳномаси сўрашди

👉https://diyor24.uz/4795

Diyor24.uz расмий канали👇

📩 https://t.me/diyor24uz


Йирик солиқ тўловчиларнинг ходимларига стикер берилади

Давлат солиқ қўмитаси карантин даврида корхоналар ишини енгиллаштириш ва узлуксиз фаолият юритиши учун мақбул шароитлар яратиш мақсадида йирик солиқ тўловчиларнинг транспорт воситаларига махсус рухсат берувчи стикерлар беришни бошлайди.

Рухсат берувчи стикерлар йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи корхоналар ходимларининг шахсий ёки хизмат автотранспорт воситалари учун берилади.

Рухсат берувчи ҳужжатни олиш учун фақат онлайн тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон солиқ хизматлари порталида (https://my.soliq.uz) махсус анкетани тўлдириб ариза бериш мумкин.

Автотранспортда ҳаракатланиш учун керак бўладиган махсус QR-кодли рухсатномани принтер орқали чоп этиш лозим. У ариза юборилган кундан бошлаб бир иш куни ичида шакллантирилади.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҳар бир солиқ тўловчига алоҳида стикер квоталари белгиланади. Рухсат берувчи стикер у олинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради.


лектрон рақамли имзонинг муддати тугаган калити энди онлайн равишда янгиланиши мумкин

Бунинг учун, ЭРИ калитлари эгалари e-imzo.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетга кириш ва менюдан “ЭРИ калитини яратиш”ни танлаш керак.

Операцияни тасдиқлаш учун телефон рақамини киритиш лозим.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/elektron-raqamli-imzoning-muddati-tugagan-kaliti-endi-onlayn-ravishda-yangilanishi-mumkin
Ushbu kanal orqali Davlat xizmatlariga oid yangiliklar yoritib boriladi. Shuningdek davlat xizmatlari bo'yicha savollaringizga quyidagi havola orqali tezkor javob olishingiz mumkin https://t.me/surxondavxizmat


Forward from: Sevara Urinbayeva
#УйдаҚолинг
#ОставайтесьДома

👉 Уйда қолинг ва электрон калит олинг!🔑

Тelegram | Facebook | web-sayt


Forward from: Diyor24.uz | Ўзбекистон
Ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш 1 сентябргача узайтирилди

👉https://diyor24.uz/4744

Diyor24.uz расмий канали👇

📩 https://t.me/diyor24uz




Ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш 1 сентябргача узайтирилди

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ карантин эълон қилинганидан сўнг фуқароларда электр таъминоти, газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини қиёслаш жараёни қандай ташкил этилади деган саволлар туғила бошлади.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш ва аҳолига енгиллик яратиш учун Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси навбатдаги баёни қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, ушбу даврда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ва коммунал ташкилотларнинг ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш — долзарб масалалардандир.

Шу боис, Давлат хизматлари марказлари томонидан табиий газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш бўйича келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш муддатлари 2020 йил 1 сентябрга қадар узайтирилди.

Бундан ташқари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг табиий газ, электр энергияси, ичимлик ва иссиқ сувдан бўлган қарздорликлар учун судга бериш ва таъминот тармоқларидан узиш вақтинча тўхтатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу синовли кунларда ҳам Давлат хизматлари марказлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ. Бироқ, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш биринчи навбатдаги масала бўлганлиги боис, Марказларда фақатгина электрон рақамли имзо бериш хизмати кўрсатилмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали, шунингдек, Марказлар ходимлари томонидан электрон хизматларни олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг!
https://t.me/surxonDXA


Forward from: FARHOD SURXONDARYO DXA AKT
Video is unavailable for watching
Show in Telegram




Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд, прокуратура, вазирлик ва идоралар икки ҳафта ичида солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан жамланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобида жорий йил 16 апрель ҳолатида мавжуд қолдиқ маблағлари, шу жумладан, банклардаги депозитларининг миллий ва хорижий валютадаги қолдиқларининг 50 фоизини республика бюджетига ўтказади.

Бир ой ичида устав капиталида 50% ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган мавжуд акциядорлик жамиятлари — йирик корхоналар кузатув кенгашлари таркиби қайта кўриб чиқилади ва улар таркибига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги вакиллари киритилади.
https://t.me/surxonDXA


Forward from: Davlat xizmatlari yangiliklari
Продолжаем рубрику #Оформляем_госуслуги_онлайн!

По запросу наших уважаемых получателей услуг мы представляем видеоинструкцию о том, как отправить заявку на получение субсидии в электронной форме 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=l40DNimC73M&feature=youtu.be

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/yeXkW8cm/

Берегите себя и своих близких. Пользуйтесь электронными услугами. Оставайтесь дома!

Мы в социальных сетях:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube






Туман ва қишлоқларда машиналар учун стикер талаб қилинмайди
Махсус рухсатнома вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланиш учун талаб этилади.
Ўзбекистоннинг туман ва қишлоқларида автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома талаб этилмайди. Агар ички ишлар ходимлари бундай рухсатномани талаб қилса, прокуратурага мурожаат қилиш лозим.
Бу ҳақда 8 апрель куни АОКАда ўтган брифингда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов маълум қилди.
Расмий “Чирчиқ шаҳрида яшаймиз. Кеча ўғлим автомашинада нон ва фармацевтика воситалари сотиб олиш учун кўчага чиққанди. Уни ДАН ходими тўхтатиб, карантин қоидаларини бузганликда айблади ва автомашинани жарима майдонига жойлаштирди. Шу ҳолат қонунан тўғрими?” деган саволга:
"Республика махсус комиссияси қарорига кўра, махсус рухсатнома вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланиш учун талаб этилади. Қарор қишлоқларга, туман марказларига ТААЛЛУҚЛИ ЭМАС. Бу масалада яшаш жойингиздаги ИИБ ёки прокуратура органларига мурожаат қилишингиз мумкин", деб жавоб берган.
Коронавирус тарқалишига қарши курашга масъул республика махсус комиссияси қарори билан 30 мартдан 20 апрелга қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари фақат махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланиши мумкин.


Forward from: Davlat xizmatlari yangiliklari
❗️Ҳурматли фуқаролар, энди махсус стикер олиш учун рухсатномангиз тайёр бўлганлиги ҳақида хабар Аризада кўрсатилган телефон рақамига боради.

Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари марказларига боришдан фойда йўқ.

Барча аризалар тартиб бўйича кўриб чиқилади.

Аризалар ҳолатини онлайн тарзда кузатинг.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram




⚡️Давлат хизматлари агентлиги хабари

Ҳурматли фуқаролар!

4 апрель 17:00 ҳолатига Марказларга 165 619 та ариза келиб тушди, улардан республика бўйича 23 546 та рухсатнома берилди, 81 241 таси рад этилди, 10 004 – ариза олувчиларнинг ўзлари томонидан қайтариб олинди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Давлат хизматлари марказлари куну-тун ишламоқда. Шунга қарамасдан, шу пайтгача кўриб чиқилмаган бир қанча аризалар тўпланиб қолган. Ҳозирги вақтда мутахассисларимиз томонидан 60 832 аризаларни кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.

❗️Уларни сифатли саралаш ва ЙҲХДХ идоралари билан биргаликда кўриб чиқиб асослантирилган қарорларни қабул қилиш учун 2020 йил 4 апрель соат 18:00дан бошлаб аризалар қабулини вақтинча тўхтатишга мажбурмиз.

Аризаларни қабул қилиш 2020 йил 6 апрель 18:00 дан бошланади.

❗️Рад этилган аризаларни қайта юбормасликни сўраймиз, чунки бу ҳолат бошқа аризаларни кўриб чиқиш жараёнини сезиларли даражада секинлаштиради. Агар сиз рад жавобни асоссиз деб ҳисобласангиз, тушунтириш олиш учун https://t.me/surxondavxizmat орқали мурожаат этишингизни сўраб қоламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва бизларни тушунишингизга умид қилиб қоламиз.

Саломат бўлинг! Уйда қолинг.



20 last posts shown.

129

subscribers
Channel statistics