2021 йил 12 февраль куни Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, «Бобурийлар» сулоласи асосчиси - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди санасига бағишланган маънавий- маърифий тадбир ўтказилди. Унда ҳудудий марказ профессор-ӯқитувчилари, "Тарих фани ӯқитувчилари", "Бошланғич таълим ӯқитувчилари" , "Она тили ва адабиёт ӯқитувчилари" курслари тингловчилари иштирок этишди. Тадбирда Бобур маънавий меросини ӯрганиш бӯйича таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида педагогика фанлари номзоди, доцент А. Саломов ва "Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси" кафедраси мудири Р. Усмоналиева маъруза қилдилар. Тадбир давомида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди тасвирланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Telegram|
Facebook|
Youtube|
Rasmiy sayt