TAFAKKUR VA IJOD ROBIYA KAMOL BILAN


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Бешикдан то қабргача илм изла.
Шеърият-туйғулар фалсафаси.

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


​✍️Агар ризқ хоҳласангиз: «Ё Раззоқ, ризқлантир», денг...

Агар мол-мулк хоҳласангиз: «Ё Ғаний, бой қилгин», денг...

Агар кечиришини хоҳласангиз: «Ё Ғофур, кечиргин», денг...

Агар раҳматини хоҳласангиз: «Ё Раҳмон, раҳм қил», денг...

Агар илмни хоҳласангиз: «Ё Алийм, билдиргин», денг...

Агар дуойингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлганига кўра бўлса, сизни табриклайман.

Фақат ўзингиз учун сўраб қиладиган дуоларингизда ёмонлик йўқдир, фақат дуойингизда ҳаром бўлишидан ёки Аллоҳга қарши боришдан эҳтиёт бўлинг.

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!


👉 @Shayx_Muhammadsodiq


ПУЛ БИЛАН ТОПИБ БЎЛМАЙДИГАН НАРСАЛАР

✅ Пулингга диван сотиб олишинг мумкин, аммо уйқуни сотиб ололмайсан.

✅ Пулингга соат сотиб олишинг мумкин, лекин вақтни сотиб ололмайсан.
Пулингга дори сотиб олишинг мумкин, аммо шифони сотиб ололмайсан.

✅ Пулингга китоб сотиб олишинг мумкин, бироқ ахлоқни сотиб ололмайсан.

✅ Пулингга таом сотиб олишинг мумкин, аммо иштаҳа сотиб ололмайсан.

✅ Пулингга кенг уй сотиб олишинг мумкин, лекин сокинлик, хотиржамлик сотиб ололмайсан.😢😢😢




☝️САВОЛ ЖАВОБ:

– Қуръоннинг тўртдан бирига тенг келадиган сура қайси?
– Кафирун сураси.
– Қуръоннинг учдан бирига тенг келадиган сура қайси?
– Ихлос сураси.
– Қуръони каримдаги энг буюк сура қайси?
– Фотиҳа сураси.
– Фош қилувчи сура қайси?
– Тавба сураси.
– Қуръоннинг тенг ярмида жойлашган сура қайси?
– Каҳф сураси.
– «Бану Исроил» деган сура қайси?
– Исро сураси.
– «Қитол», яъни «Кураш» деб номланувчи сура қайси?
– Муҳаммад сураси.
– «Қуръоннинг келинчаги» деб номланган сура қайси?
– Ар-Роҳман сураси.
– «Қуръоннинг қалби» деб номланган сура қайси?
– Ёсин сураси.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!


​​#Биласизми

Нимага 30 календарь кунини “Ой“ деб номланган?

Тўлиқ ойни ҳар куни кўриш мумкин эмас. Биринчидан, осмонда тор ўроқ пайдо бўлади, кейин ой кенгроқ бўлиб, кундан-кунга семиради ва бир мунча вақт ўтгач бутунлай юмалоқ бўлади. Ва кейин, бир неча кундан сўнг, у кичрайиб бора бошлайди ва яна тор ўроққа айланади.

Ойнинг бундай ўзгариши ҳар тўрт ҳафтада ёки 29 ярим кунда содир бўлади. Бу эса қамарий ой деб номланади. Тақвим тузиш учун шу асос бўлиб хизмат қилди.

Биламизки, муқаддас динимиз Исломда ҳам ярим Ой рамзий маънога эга.




#БИЛАСИЗМИ

БИР ДАҚИҚАДА 6100 ТА ЯХШИЛИК.😳

Бир дақиқада Фотиҳа сурасини беш марта бемалол ўқиш мумкин бўлади.Фотиҳа сурасида 122 та ҳарф бор.Бир ҳарфга эса 10 та яхшилик ваъда қилинган. 122х10=1220 та яхшилик Фотиҳа сурасини бир марта ўқишга берилади.
Агар сиз 5 марта бу улуғ сурани ўқисангиз, 1220х5=6100 та яхшиликга эришасиз.Бунча яхшиликни сиз бор йўғи бир дақиқада қўлга киритасиз.
Агар сиз ҳар куни бир дақиқада Фотиҳа сурасини беш марта ўқиб олсангиз, номаи аъмолингизга қуйидагича яхшиликлар ёзилиб боради:
Бир кунда – 6100 та яхшилик.
Бир ойда – 6100х30=183000 та яхшилик.
Бир йилда – 183000х12=2196000 та яхшилик.
25 йилда – 54900000 та яхшилик.
Далил: Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръони каримнинг ҳар бир ҳарфини ўқишга бир яхшилик бор.Ҳар бир яхшилик ўнта яхшиликга тенгдир”
деганлар.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!




Video is unavailable for watching
Show in Telegram


❗️Aгар кўзингиз ҳиралашса дарров кўз ойнак ишлатишга ҳаракат қилманг.

Кўзларингизни кафтингиз билан беркитиб иситинг ва ушбу видеодаги машқларни хар куни бажариб туринг.

Бир ҳил масофадаги нарсаларга узоқ тикилиб туриш (китоб ўқиш, телефон ковлаш) натижасида кўзнинг айрим мускуллари жойида қотиб қолади. Мазкур машқлар ёрдамида қотган мускуллар юмшаб қон айланиши яхшиланади.


Тухум ва помидорли канапе

Керакли масаллиқлар:
Черри помидори
Қайнатилган бедана тухуми
Бодринг
Хоҳишга кўра пишлоқ
Нон бўлаги
Таъбга кўра туз ва кўкатлар

Тайёрланиши: Тухум ва помидор ўртасидан тенг иккига бўлинади. Пишлоқ, нон тўртбурчак шаклда, бодринг айлана шаклида тенг қалинликда кесилади ва кетма-кетликда териб чиқилади.
Уйдаги бор масаллиқлардан ва таъбга кўра турли кўринишда тайёрлаш мумкин.


Олмали пирог

Керакли масаллиқлар:
3 та олма
3 та тухум
1 пиёла шакар
1 пиёла ун (тўла)
1 пакет ванилин
Қабартма (разрыхлитель)
Сариёғ (қолипни ёғлаш учун)

Тайёрланиши:
Тухумни чақиб, шакар, ванилин ва қабартма билан яхшилаб кўпиртирилади. Кейин унни солиб яна аралаштирилади, суюқроқ (сметана каби) хамир бўлади. Сариёғ билан яхшилаб ёғланган қолипга тозаланган ва тўртга бўлинган олмани паррак қилиб тўғралади ва қолип силароқ бўлгунича солинади. Устидан тайёрланган хамирни солиб, хамир қолипнинг энг тагигача етиб бориши, жойлашиши учун 15 дақиқага қўйиб турилади.
Кейин 150 даражада қиздирилган духовкада 35-45 дақиқа чиройли қизаргунча пиширилади. Совугандан кейин тайёр пирогни қолипдан олиб, устини қанд упаси билан безатилади.

Муаллиф: Сожида

#Муслималар_форуми
t.me/muslimaatuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Инсон қўли гул. Аллоҳ берган закийлиги ва меҳнати билан мўъжиза ярата олади!
Қирмизи олма...


​​☝️Маҳзунлигингни Аллоҳгина билади.
Шикоятингни Аллоҳгина эшитади.
Муаммоларингни Аллоҳгина билади.
Ғам ғуссаларингни Аллоҳгина аритади.

Ҳеч қачон ғамларингдан инсонларга шикоят қилма. Улар сен учун ҳеч нарса қила олишмайди. Муаммоларингни қисқартиргинда, ушбу дуо билан Холиқингга юзлангин:

"Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ бандаларини Кўриб тургувчидир" (Ғофир сураси, 44 оят).




Абдулла Орипов

Муаллим

Шоирга дедилар: сиз бахтли инсон,
Халқингиз ардоқлар, ҳамма танийди.
Шоир жавоб берди: менда бир армон,
Муаллим десалар мени қанийди.

✍ Абдулла Орипов
@abdullaorif




Шайтонни тугунини ечинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирингиз ухлаганда шайтон унинг гарданига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни тугаркан, (уни маҳкамлаб) "Сен учун тун ҳали узун, ухлайвер!" дейди. Агар уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Намоз ўқиса, яна бир тугун ечилиб, тетик, руҳи пок бўлади. Акс ҳолда руҳи чиркин, дангаса бўлиб ўрнидан туради", дедилар".
Муттафақун алайҳ.


"Риёзус солиҳийн" китобидан.


Бугун - Мавлоно Жалолиддин Румий туғилган кун.
Румий ўзи айтганидек, орифларнинг қалбида яшамоқда.
Румий ҳикматларида тангрини танитадиган шарафли йўл бор.
Унинг сўзлари қалбларни уйғотади, бир умр безовта қилади ва охирида руҳий хотиржамликка элтади.

Мавлоно фалсафасидан ўзим учун туйган ҳақиқатлардан бири шуки, "Умр бу - шунчаки туғилиш, ҳою ҳаваслар билан яшаш ва ўлиш дегани эмас. Умр бу - Англашдир.
Англадингми, ёниб яша, тутаб ўтма! Ҳеч бўлмаса, сенинг ёнганинг бошқаларни ўйга толдирар!".

Буюк ориф ва ошиқ Ҳазрати Мавлоно Румийнинг охирати обод бўлсин!

@shomuz - Yo‘limiz bir!

20 last posts shown.

3

subscribers
Channel statistics