Taqvo islom


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Makkah

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter




Forward from: Mehrob.uz
Намоз вақтлари
14.10.2020

@mehrob_uz


Forward from: ZAYDIBNSOBIT.UZ
#Нaмоз_вақтлари
Ҳижрий.1442 й 26-сафар
Милодий.2020й. 14-Октябрь
🌹ЧОРШАНБА тақвими🌹
⬇️. Б А Ғ Д О Д ⬇️
⏰ Тонг - 05 : 09
⏰ Бомдод - 05 : 38
⏰ Қуёш - 06 : 28
⏰ Пешин - 12 : 45
⏰ Аср. - 16 : 01
⏰ Шом - 17 : 50
⏰ Хуфтон - 19 : 10
Бағдод туманида истиқомат қиладиган намозхонларга МАСЖИДЛАРДА намозларини ушбу вақтлар асосида ўқишлари тавсия этилади.
"....Албатта,намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси 103- оят).

✅ Барчага улашинг✅⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ


Forward from: ZAYDIBNSOBIT.UZ
💐Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

🌹Мана яратган Аллоҳ сафар ойининг охирги чоршанбасига ҳам етказди. Алҳамдулиллаҳ.

❗️Бу ойнинг сўнг чоршанба кечаси ёки кундузи ер ва осмон билан боғлиқ офатлардан муҳофаза бўлиш учун икки ракат намоз ўқилади.
🌺Ушбу намознинг ҳар ракатида бир Фотиҳа ва 11 марта Ихлос сураси ўқилади.
🌺Намоздан сўнг 11 марта истиғфор ва 11 марта саловот ўқилади.

❗️Буни бошқаларга тарқатиб кўпчиликнинг бу муродбахш кунда эришажак тоат - ибодати савобига сабабчи бўласиз. Ўзингиз ҳам чексиз савоб эгасига айланасиз, иншааллоҳ.

📌 Барчага улашинг ✅⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ


МУҲАММАД АЛАЙҲИССОЛАТУ ВАСАЛЛАМ

- Муҳаммад алайҳиссалом қачон дунёга келганлар?
- Милодий тарихнинг 570 йили 27 саврда, 12 рабиул-аввалнинг душанба куни дунёга келганлар.

- Муҳаммад алайҳиссалом қаерда дунёга келганлар?
- Осиёда. Aрабистоннинг Макка номли шаҳрида дунёга келганлар. Эллик уч ёшгача Маккаи Мукаррамада, охирги ўн йил Мадина шаҳрида яшаганлар.

- Ул зот неча ёшларида пайғамбар этиб сайландилар?
- Қирқ ёшларида.

- Унгача умрлари қай ҳолда кечди?
- У зот ёшликлариданоқ ақлли, фаросатли ва диёнатли киши эдилар. У кишини бутун Макка аҳли иззат қиларди. Севиб «Муҳаммад ал-Aмин» (ишончли Муҳаммад), дерди.

- Пайғамбар бўлгунларича машғулотлари нима эди?
- Хадича исмли бой савдогар аёлнинг савдогарлик ишларига мутасадди эдилар. Йигирма беш ёшларида ҳазрати Хадичага уйландилар.

- Ҳазрати Хадича у пайтда неча ёшда эди?
- Қирқ ёшда.

- Исломгача Aрабистон аҳли қайси динда эди?
- Кўпчилик бутпараст ва мажусий, баъзилар яҳудий ва насроний динида эдилар. Баъзилари ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динида ҳисоблаб, унинг миллатиданмиз, деб айтар эдилар.

- Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари қандай бошланган?
- Муҳаммад алайҳиссалом қирқ ёшларида дунё ишларини тарк қилдилар. Aқлу эътиқод билан Aллоҳ таоло борлигини билдилар ва Маккаи Мукарраманинг четидаги Ҳиро тоғида ғорга бориб, Aллоҳга ибодат қилдилар. Бир куни ўша тоғда ўтирганларида фаришта Жаброил келиб «Иқро» сурасини ўқиди. Яна бир келганларида Aллоҳ таоло у зотни пайғамбар этиб тайинлаганини ва одамларни Ислом динига даъват қилмоғи учун элчи этиб сайлаганини сўзлади.

- Сўнг нима бўлди?
- Сўнг Aллоҳнинг расули халойиқни Ислом динига таклиф қила бошладилар.

- Дастлаб кимлар имон келтирди?
- Ҳазрати Aбу Бакр Сиддиқ, хотинлардан Хадичаи Кубро, ёш болалардан ҳазрати Aли.

- Пайғамбар бўлганларидан сўнг Маккаи Мукаррамада неча йил турганлар?
- Ўн уч йил. Сўнг Aллоҳнинг амри билан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлар. У зот билан бирга мусулмонлар ҳам ҳижрат қилишди. Биз Муҳаммад алайҳиссалом Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларидан бошлаб ҳижрий тарих, деб ҳисоб юритамиз.

- Aллоҳнинг расули Мадинада бўлган вақтларида қайси ишлар юзага келди?

- Шаҳар аҳолиси исломий ҳукм асосида умр кечира бошлади ва иймонсиз халқларни Исломга киргизмоқ ва Ислом давлати яратмоқ учун курашди. Кофирларга қарши жанглар бўлди. 8-ҳижрий санада Макка ҳам мусулмонлар қўлига ўтди. 10-санада барча мусулмон аҳли Маккаи Мукаррамага ҳажга борди. Ушбу ҳаж вақтида Aллоҳ таолодан Каломи шарифнинг сўнгги оятлари нозил бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом у оятларни айтиб Aллоҳ таолонинг каломи – Қуръон ниҳоясига етганини ва Ислом динининг ҳукмлари бутунлай баён қилинганини сўзладилар, ўзларининг қазолари яқинлашаётганини айтиб, халойиққа ваъз-насиҳатлар қилдилар.

- Муҳаммад алайҳиссалом неча ёшда қазо қилдилар?
- Мадинаи Мунавварада ўн йил тургандан сўнг олтмиш уч ёшларида милодий 632 санада, ҳижрий 11 сананинг 12 рабиул-аввалида, душанба куни бақога сафар қилдилар.

- Ул зотнинг қабрлари қаерда?
- Мадинаи Мунаввара шаҳрида, Масжиди набавийнинг ичида махсус бир гумбазнинг остида. Ҳожилар Равзаи мутаҳаррага зиёратга келиб кетадилар.

Aҳмад Ҳодий Мақсудий “Ибодати исломия”.
Manba:Mehrob.uz
Каналга
уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAElkPpl-gD3V9vGvzA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Менинг қулларга эҳтиёжим йўқ!"☝️

😢Жуда ҳам ибратли
Manba :Muslim tv

🌸Барчага улашинг🌸
Каналга уланиш👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAElkPpl-gD3V9vGvzA




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Эслатма😊

Акси урганда: Алҳамдулиллаҳ ✅

Унга жавобан: Ярҳамукаллоҳ ✅
(Дейишлик суннат).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам юборинг
👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAElkPpl-gD3V9vGvzA


Forward from: Islom.uz
ТАЪЗИЯ

«Hilol NASHR» нашриёт-матбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳнинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумнинг Ислом йўлида қилган хизматлари учун ажру савобларни кўпайтириб берсин. Барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, жаннати фирдавсдан жой ато қилсин, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.
Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.
Марказий Осиёнинг энг забардаст ва етук уламоларидан ҳисобланган шайх Шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳ 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган. Замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказди.
Олим Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991-1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди. Шундан кейин шайх Алоуддин Мансур 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази»ни ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус, туркман, қозоқ ва қирғиз тилларига таржима қилинди. шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳ Қорасув шаҳри марказидаги «Имом Ал-Бухорий» жоме масжиди имоми ҳам бўлганлар.
Шайхнинг «Имом Аъзам буюк имомимиз» номли асари ҳам нашр этилган эди.
Аллоҳ таоло марҳумни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байтлари ва фарзандларига сабру салвон берсин!


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Islom.uz портали таҳририяти

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Taksichi hikoyasi
Tarmoqdan olindi
°°°°°○○○🍃🍃🍃○○○°°°°°
Yaqinlaringgizga tarqating
Kanalga azo bo'lish:
👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAElkPpkoH7lHoy9yTw





















20 last posts shown.

224

subscribers
Channel statistics