Амир Темур хотинлари
Амир Темурнинг умумий 42 та хотини бўлиб, улардан 18 таси аслзода қизлар, қолганлари эса сурайё, канизак ва жориялардан иборат бўлган (сурайё, каниказ ва жориянинг бир –биридан фарқли жиҳатлари хусусида кейинг мақолаларда фикр билдирилади. – А.З.). Амир Темур хотинлари орасида энг машҳури Биби Хоним, ёки Сарой Мулк Хоним бўлган. Сарой Мулк хоним Чиғатой улусига мансуб бўлган мўғул хонларидан Қозонхоннинг қизи бўлиб, 1341 йилда туғилган эди. Сарой Мулк хоним балоғатга етгач, 1355 йилда амир Ҳусайн ўз никоҳига киритади. 1370 йилда амир Ҳусайн қатл қилингач, Амир Темур никоҳига киради. Соҳибқирон Амир Темур мазкур Сарой Мулк хоним туфайли “Курагон” унвонига мушарраф бўлади. Курагон ибораси мўғулча сўз бўлиб, “куёв” деган маънони ифодалар эди. Сарой Мулк хоним хон авлодига мансуб бўлгани туфйли ҳарамдаги барча маликалардан улуғ ҳисобланиб, “катта хоним” (Бибихоним) деган унвонга эга бўлди. Соҳибқиро Амир Темур Сарой Мулк хонимдан фарзанд кўрмаган. Дастлабки хотини Туршуш Оғадир. У Мовароуннаҳрнинг йирик амирларидан Жоку Барлоснинг қизи бўлган. Амир Темурнинг катта қизи Ўги Беги Хоним ва иккинчи ўғли Жаҳонгир Мирзнинг онаси. 1382 йилда Ўги Беги Хоним тўсатдан оғир бедова касалга учрайди шу йил охирида вафот этади. 1376 йил Жаҳонгир ҳалок бўлган. Соҳибқироннинг иккинчи хотини Ўлжой Туркон Оғо бегим Амир Қазағаннинг невараси, Амир Абдулланинг қизи, Амир Ҳусайннинг синглиси эди. Амир Темурнинг иккинчи қизи Султон Бахт бегимнинг онаси. Унинг 1366 йилдаёқ вафот этганлиги маълум. Амир Темурнинг харамларидан яна бири Чўлпон Мулк Оғо бегим бўлиб, Ҳожибек мўғулларининг қизи ди. У соҳибқироннинг 1391 ва 1394 йиллардаги ҳарбий юришларида бирга юрган. Темурга ғаним бўлган тарихчи Ибн Арабшоҳнинг таъкидлашича, вафосизлик қилгани учун Темур уни ўзи бўғиб ўлдирган. Менглик Қурбон оғадан ўғли Мироншоҳ туғилган. Амир Темурнинг чевараси бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам Менглик Қурбон оға авлодидан бўлган. Темур харамларидан яна бири Дилшод Оғо бегим бўлиб, Султон Увайс Шайх Ҳасан Жазойирнинг қизи эди. У 1374 йилда Амир Темур никоҳига киради ва 1383 йилда касалликдан вафот этади. Дилшод оғодан кенжа ўғил Шоҳрух мирзо (1377-1447) дунёга келган. Яна бир суюкли хотин Туман Оғодир. Туман Оғо Сарой Мулк хонимнинг акаси амир Мусонинг қизи ва Сарой Мулк хонимнинг жияни бўлган. У 1366 йилда туғилиб, 1378 йилда 12 ёшида Амир Темурга никоҳ қилинган. Унинг шарифага Темур Самарқандда Боғи Биҳишитни барпо эттирган. Темурнинг ката ўғли Умаршайх Мирзо (баъзи адабиётларда ката ўғил сифатида Жаҳонгир Мирзо эътироф этилади. Бунинг сабабларини навбатдаги мақолаларда баён этамиз. – А.З.) Турмуш оғодан туғилган. Темур вафотидан кейин Ҳалил Султон 1406 йилда Шайх Нуриддин билан бўлган жангда енгилиб, Туман Оғони шулҳ шартномасини мустаҳкамлаш учун унга хотинликка беришга мажбур бўлади. Шайх Нуриддин вафот этгач уни Хиротга олиб келадилар. Амир Темурнинг яна бир хотини Тукал хоним Мўғулистон хони Ҳизр Хўжанинг қизи эди. 1397 йилда соҳибқирон Амир Темур Конигулда катта тўй ўтказиб, Тукал хонимни ўз никоҳига киритади. Тукал хоним харамда (хон қизи бўлгани туфайли) Сарой Мулк хонимдан кейинги ўринда турган ва “кичик хоним” деб аталган. 1397 йилда соҳибқирон Тукал хоним шарафига Самарқандда “Боғи Дилкушо”ни барпо эттиради. Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, 1408 йилда Ҳалил Султон Мирзонинг хотини Шод Мулк Тукал хонимни заҳарлаб ўлдирган. Соҳибқиронинг кейинги пайтларда олган хотини Руҳ Парвар Оғо бўлиб, Амир Темурнинг хос канизларидан эди. Руҳ Парвар Оғо ҳам ёш ва гўзал аёл бўлган. Унинг соҳибқирондан фарзанди бўлмаган. Амир Темур вафотидан сўнг Руҳ Парвар Оғони Темурнинг 4 нуфузли амирлари бирин кетин ўз никоҳига олганлар. Руҳ Парвар Оғо 1423 йил вафот этган. Қолган маликаларнинг айримлари номлари манбаларда сақланган бўлса-да, етарли маълумотлар мавжуд эмас. Буни, мусулмон анъаналари ҳукмрон жамиятда тарихий асарлар ёзиш тамойили асосида аёллар билан боғлиқ маълумотларга эътибор қаратилмаганлиги билан боғлаш мумкин.
Каналга уланиш:👇🏻
http://t.me/tarixchilarga