Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ–4375-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 ноябрдаги 41/96/33/32/30/26/60-сонли қўшма қарори талабларини бажариш, шунингдек, ижодий фикрловчи, илмий салоҳиятли, юқори интеллектуал қобилият ва маънавий сифатларга, касбий билим ҳамда илмий ютуқларга эга бўлган, таълим жараёнида илғор технологияларни қўллаган ҳолда, иқтидорли болаларни ўқитиш ва тарбиялашга лойиқ бўлган малакали педагог ходимларни танлаб олиш мақсадида,2021 йил 15 июль куни Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби" ҲАЛ да Математика, Физика, Рус тили, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (ЧҚБТ), Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш фанларидан танлов ўтказилди. Танловнинг 1 (тест) босқичи Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Қашқадарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди