Forward from: Durposhsho Xudaynazarova
Ойдиннисога
Атирлар уфуриб елади насим,
Бугун бироз эрта уйғонар Қуёш.
Қушлар нигоҳида некбин табассум,
Гизли сирларини айлаб қўяр фош.
Ишқ билан ёзаман юракка қайдин,
Сенинг аҳд кунингми,азизим ОЙДИН?!
Самовий мактублар битади ҳилол,
Пичирлашар ял- ял юлдузлар- рашшок:
Настарин, ёсуман- гулбарглари ол..
Ҳатто қизғалдоқнинг кўксин қилган чок...
Рашк билан ёзаман юракка қайдин,
Сенинг аҳд кунингми, гўзалим ОЙДИН?!
Мозийдан дилафрўз сазолар келар:
Тақдирга тадбир йўқ,музаффар қисмат.
Улуғ қисматингга бошим эгилар.
Ассалом УЛУҒ ИШҚ, ҲУР ТАСЛИМИЯТ!
Нур билан ёзаман бугуннинг қайдин,
Аҳд кунинг муборак,азизим ОЙДИН!!!
Бугун ўзбекнинг дилбар, дилором, дилсўз қизининг таваллуд куни...
Бугун ўзбекнинг жоннисор, жонсўзон, жонсўз шоирасининг таваллуд куни...
Бугун жоннисор сўзлари билан, аввало, ҳушимни ўғирлаган, кейинчалик эса руҳимни эргаштириб олиб кетган жигарсўз синглим- Ойдиннисонинг таваллуд куни...
Тугилган кунингиз муборак бўлсин,азизим.Ўзингиз-у сўзингизга , мурод- у мақсадларингизга икки дунё саодатини тилайман.Доим омон, хуш- хандон, ИШҚ томон бўлиб ,
гул- гул ёниб юринг...
Хоразмлик опангиз Дурпошшо.💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐