Иқбол Мирзонинг “Бону”романини ўқиганмисиз?..Бир бор ўқинг. Қаҳрамонимиз Айюбдан ҳам кўпроқ иложсиз синоатларга дуч келади. Йиғлаб ўқидим, юракларимни қиймалаб ўқидим ва тушундим: ўз юртидаги ҳар бир киши ватанпарвар бўлмаганидек, хориждаги ҳар бир инсон ҳам юртфуруш эмас.
Бонужон, аҳволинг тузукми,
Тушимда йиғладинг тинмайин.
Нозиккина елкангда тоғдай
Ғамларни кўтардинг синмайин.
Бири кам десалар ишонма,
Дунёнинг минглари кам экан.
Хиёнат, хўрлик-у алдовдан
Кўзинг ёш, кипригинг нам экан.
Сочларингга эрта қор тушиб,
Боғларингни босиб олди зоғ.
Уялма, доғларинг беркитиб,
Қара, менинг юракларим доғ.
Қадринг билмас қадрдонларга
Жонингни тутасан қўлингда.
Айт, бардошни қайдан олгансан,
Балки Айюб йўлдош йўлингда.
Бош эгмадинг аёл бўлсангда,
Илло қанча алам кўргансан.
Ватандаги ватангадолар,
Юрт севишни сендан ўргансин.
Тақдир экан, ўксима, асли,
Ошиқмидинг Хаққа- Ризога.
Менга сингил қилгани учун,
Олқишларим Иқбол Мирзога.
Муяссархон Эргашева.
@tomchidaquyosh