Toshkent shahar Raqobat boshqarmasi


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


O'zbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va iste’molchilar huquqlarini himoya qilish qo'mitasi Toshkent shahar hududiy boshqarmasi
🏢 100060, Toshkent sh. A.Temur shoh koʻchasi, 31-uy
☎️ 71 233 76 86
📧 tn@antimon.gov.uz

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рақобат қўмитаси томонидан Қашқадарё вилоятидаги "Марказий деҳқон бозори"да Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг чакана нархлари ўрганилди;
— Маҳаллий ун (1-нав) – 3 900 – 4 200 сўм;
— Импорт уни (1-нав) – 6 500 – 7 000 сўм;
— Қолипли нон – 2 500 сўм;
— Мол гўшти (суякли) – 60 000 - 80 000 сўм;
— Парранда гўшти – 27 000 – 28 000 сўм;
— Тухум – 1 100 – 1 400 сўм;
— Пахта ёғи – 14 000 – 17 000 сўм;
— Кунгабоқар ёғи – 16 000 – 18 000 сўм;
— Шакар – 13 000 – 14 000 сўм;
— Гуруч (аланга) – 13 000 – 16 000 сўм;
— Қадоқланган сут (маҳаллий) – 10 000 – 11 000 сўм;
— Картошка – 4 000 – 6 000 сўм;
— Пиёз – 2 000 – 3 000 сўм;
— Сабзи – 2 000 – 3 000 сўмдан сотилаётганлиги

📎 Бундан ташқари, арзонлаштирилган янги йил ярмаркаларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганилди.

🗓 Жорий нархлар 24.12.2024 ҳолатига кўра кўрсатилган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рақобат қўмитаси томонидан Сурхондарё вилоятидаги "Яшил дунё марказий деҳқон озиқ-овқат бозори" да Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларининг чакана нархлари ўрганилди;

—Қолипли нон – 2 800 - 3 000 сўм;
— Мол гўшти (суякли) – 75 000 – 85 000 сўм;
— Парранда гўшти – 28 000 – 30 000 сўм;
— Тухум
– 1 100 – 1 300 сўм;
— Пахта ёғи – 14 000 – 18 000 сўм;
— Кунгабоқар ёғи – 15 000 – 19 000 сўм;
— Шакар – 13 000 – 15 000 сўм;
— Гуруч (аланга) – 12 000 – 20 000 сўм;

— Картошка – 5 000 – 6 500 сўм;
— Пиёз – 3 000 – 4 000 сўм;
— Сабзи – 3 000 – 4 000 сўмдан сотилаётганлиги

📎 Бундан ташқари, савдо ярмаркалари хамда арзонлаштирилган янги йил ярмаркаларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганилди.

🗓 Жорий нархлар ўрганиш ўтказилган вақтдаги ҳолатига кўра кўрсатилган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
Медицинская ошибка в лаборатории: кто ответит за недостоверные анализы?

🏬 В Комитет по конкуренции поступило обращение гражданина В.Ч., который выразил недовольство результатами клинических лабораторных исследований.

👥 В частности, гражданин оплатил 698 000 сумов за проведение 15 видов лабораторных исследований в филиале ООО «SWISS LAB», расположенном в Чиланзарском районе города Ташкента. Согласно заключению лаборатории, показатели креатинина и мочевины у пациента оказались повышенными. Удивленный результатами, гражданин обратился к врачу за медицинской консультацией. Врач рекомендовал повторное обследование, после чего гражданин сдал анализы в ООО «Дармон Диагностика» и Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре неврологии и трансплантации почек. Оба анализа показали, что показатели крови находятся в норме.

📄 Для детального изучения обращения Комитет направил запрос в Главное управление здравоохранения города Ташкента. Согласно полученной информации, было установлено, что при заборе крови у гражданина В.Ч. в ООО «SWISS LAB» допущена халатность медсестрой на преаналитическом этапе (до лабораторного анализа), а именно, при маркировке пробирок была совершена серьезная ошибка. Кроме того, гражданину не была возвращена сумма, уплаченная за недостоверные анализы, несмотря на его запрос о компенсации.

➡️ Исходя из вышеизложенного, в действиях ООО «SWISS LAB» были выявлены нарушения статей 6 и 20 Закона «О защите прав потребителей». В связи с этим Специальной комиссией Комитета было возбуждено дело в отношении ООО «SWISS LAB», по результатам которого предприятию было выдано предписание об устранении выявленных нарушений законодательства.

✈️ Однако предприятие, не согласившись с этим решением, обратилось в Апелляционный совет Комитета. По итогам рассмотрения дело и предписание были оставлены без изменений.

🔝 Подробнее

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
Лабораториядаги тиббий хато: нотўғри таҳлиллар учун ким жавобгар бўлади?

🏬 Рақобат қўмитасига фуқаро В.Ч. қилган мурожаатида клиник лаборатор текширув натижаларидан қониқмаганини билдирган.
👥 Хусусан, фуқаро Тошкент шаҳрида жойлашган “SWISS LAB” МЧЖнинг Чилонзор тумани филиалида 15 турдаги лаборатория текширувидан ўтиш мақсадида 698 000 сўм миқдордаги тўловни амалга оширган. Лаборатория хулосасида фуқаронинг креатинин ва мочевина кўрсаткичлари юқори чиққанлиги билдирилган. Бундай натижадан ажабланган фуқаро “Дармон Диагностика” МЧЖ ва Республика ихтисослаштирилган неврология ва буйрак трансплантaцияси илмий-амалий тиббиёт марказларига қайта анализ топширишга мажбур бўлган ва иккала текширув хулосаларида қон кўрсаткичлари меъёрда чиққан.

📄 Қўмита бу ҳақда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармасига юборган сўров хатига берилган жавобида “SWISS LAB” МЧЖ томонидан фуқаро қон топширганда преаналитик (лабораторияга қадар) жараёнда қон олувчи ҳамшира томонидан масъулиятсизликка йўл қўйилиб, пробиркаларни маркировкаланишида жиддий хатоликка йўл қўйгани аниқланди. Фуқаронинг нотўғри хулоса бергани учун тўланган пул маблағларини қайтаришда “SWISS LAB” МЧЖдан сўраган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилмаган.

➡️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, “SWISS LAB” МЧЖнинг хатти-ҳаракатларида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6, 20-моддалари бузилиши юзасидан, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “SWISS LAB” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, якунлари юзасидан қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилган.

✈️ Бироқ, корхона мазкур қарордан норози бўлиб Қўмита Апелляция кенгашига мурожаат қилган, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор ва кўрсатма ўзгаришсиз қолдирилди.

🔝 Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИГА АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН 1 МЛРД СЎМГА ЯҚИН ҚАРЗДОРЛИК ҚЎМИТА АРАЛАШУВИ БИЛАН БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

🏬 Рақобат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига жорий йилнинг октябрь ойидаги “Шеробод цемент заводи” МЧЖнинг мурожаати келиб тушган.

🌫 Ушбу мурожаатда “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан “Шеробод цемент заводи” МЧЖга тариф режаларини ҳисоблашда хатоликларга йўл қўйилганлиги ҳамда олдиндан тўланган маблағлар инобатга олинмаганлиги, шу сабабли асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги келтириб ўтилган.

✍️ Ўрганиш жараёнида, “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан 2022 йил июль ва август ойларида газ учун қўлланилган тариф (нарх)лар нотўғри ҳисобланганлиги аниқланди.

📄 “Шеробод цемент заводи” МЧЖ 2022 йил 3 августгача “Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖ таркибига кирган. Ушбу вақтда газ таъминотига олдиндан тўлов қилинганлиги ҳамда “Шеробод цемент заводи” 2022 йилда МЧЖ сифатида ажралиб чиққандан сўнг 2022 йил август ойи учун эски тариф режаси бўйича бир метр куб учун 1300 сўм ечиб олинганлиги аниқланди. Аслида эса МЧЖ учун бир метр куб газ 1000 сўм этиб белгиланган. Шу сабабли тадбиркорлик субъектига ортиқча 1 млрд сўмга яқин қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланди.

✈️ Натижада, мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалига нисбатан иш қўзғатилиб, асоссиз ҳисобланган маблағни “Шеробод цемент заводи” МЧЖ фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида қарор ва кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рақобат қўмитаси томонидан Навоий вилоятидаги "Хатирчи деҳқон бозори" да Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларининг чакана нархлари ўрганилди;
— Маҳаллий ун (1-нав) – 3 900 – 4 400 сўм;
— Импорт уни (1-нав) – 6 500 – 7 000 сўм;
— Қолипли нон – 2 500 сўм;
— Мол гўшти (суякли) – 65 000 - 85 000 сўм;
— Парранда гўшти – 27 000 – 28 000 сўм;
— Тухум – 1 100 – 1 300 сўм;
— Пахта ёғи – 14 000 – 17 000 сўм;
— Кунгабоқар ёғи – 16 000 – 18 000 сўм;
— Шакар – 13 000 – 14 000 сўм;
— Гуруч (аланга) – 13 000 – 16 000 сўм;
— Қадоқланган сут (маҳаллий) – 10 000 – 11 000 сўм;
— Картошка – 4 000 – 6 000 сўм;
— Пиёз – 2 000 – 3 000 сўм;
— Сабзи – 2 000 – 3 000 сўмдан сотилаётганлиги


📎 Бундан ташқари, савдо ярмаркалари хамда арзонлаштирилган янги йил ярмаркаларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганилди.

🗓 Жорий нархлар 23.12.2024 ҳолатига кўра кўрсатилган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рақобат қўмитаси томонидан Тошкент вилоятидаги "Чирчик деҳқон бозори" да Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларининг чакана нархлари ўрганилди;
— Қолипли нон – 2 800 - 3 000 сўм;
— Мол гўшти (суякли) – 65 000 - 85 000 сўм;
— Парранда гўшти – 27 000 - 30 000 сўм;
— Тухум
– 1 000 – 1 300 сўм;
— Пахта ёғи – 13 000 – 16 000 сўм;
— Кунгабоқар ёғи – 17 000 – 18 000 сўм;
— Шакар – 12 500 – 14 000 сўм;
— Гуруч (аланга) – 14 000 – 20 000 сўм;

— Картошка – 4 000 - 4 500 сўм;
— Пиёз – 2 000 –  3 000 сўм;
— Сабзи – 2 500 сўмдан сотилаётганлиги

📎 Бундан ташқари, савдо ярмаркалари хамда арзонлаштирилган янги йил ярмаркаларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганилди.

🗓 Жорий нархлар ўрганиш ўтказилган вақтдаги ҳолатига кўра кўрсатилган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
ИЧИМЛИК ВА ОҚОВА СУВ ҲИЗМАТЛАРИГА ОИД ҚОНУНБУЗИЛИШ ХОЛАТЛАРИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛДИ

👥 Рақобат қўмитаси республикамиз миқёсида ичимлик ва оқова сувига оид қонунбузилиши ҳолатлари ўз вақтида аниқлаб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келмоқда.

➡️ Жумладан, Қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси “Жиззах сув таъминоти” АЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилаётганлиги бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.

💧 Ўрганиш давомида нархни (тарифни) қўллаш тартиби бузилиши натижасида 4 та улгуржи ва 573 та аҳоли истеъмолчиларга ичимлик суви етказиб бериш ҳизмати бўйича 151,1 млн сўм ва оқова сув ҳизмати бўйича 17,6 млн сўм, жами 168,8 млн сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланди.

📁 Тўпланган маълумотлар асосида ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб “Жиззах сув таъминоти” АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилиб 4 та улгуржи ва 573 та аҳоли истеъмолчиларга жами 168,8 млн сўм маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН “TEXNOMART” МЧЖГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида реклама қонунчилиги бузилиш ҳолатлари аниқланди.

“Texnomart” МЧЖ
телеграм каналида жойлаштирилган “Энг зўр таклиф” мазмунидаги мобил телефонлар рекламаларида маҳсулот нархи ва тўлов шартлари бўрттириб кўрсатилганлиги аниқланган. Масалан, VIVO Y03 телефони учун 213 167 сўм ойлик тўлов, HONOR X7b телефони учун эса 274 167 сўм этиб кўрсатилган.

🔝 Қўмита томонидан бошқа савдо дўконларидаги ушбу маркали мобил телефонлар нархлари солиштирилганда, “Texnomart” МЧЖ савдо дўконларидаги муддатли тўлов нархлари нисбатан юқорилиги кузатилган. Бундан ташқари, рекламада “энг”, “энг яхши” каби орттирувчи нисбатлар ишлатилган, лекин бу даъволарни тасдиқлайдиган аниқ далиллар тақдим этилмаган.

🟢 Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Texnomart” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларининг тегишли моддалари талаблари бузилиши билан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рақобат қўмитаси томонидан Бухоро шаҳридаги «Бухоро Марказий деҳқон бозори» да Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларининг чакана нархлари ўрганилди;
🔘 Маҳаллий ун (1-нав) – 3 900 – 4 500 сўм;
🔘 Импорт уни (1-нав) – 6 500 – 7 000 сўм;
🔘 Қолипли нон – 2 500 – 3 000 сўм;
🔘 Мол гўшти (суякли) – 75 000 – 85 000 сўм;
🔘 Парранда гўшти – 29 000 – 32 000 сўм;
🔘 Тухум – 1 100 – 1 300 сўм;
🔘 Пахта ёғи – 14 000 – 16 000 сўм;
🔘 Кунгабоқар ёғи – 16 000 – 18 000 сўм;
🔘 Шакар – 13 000 – 13 500 сўм;
🔘 Гуруч (аланга) – 13 000 – 16 000 сўм;
🔘 Қадоқланган сут (маҳаллий) – 11 000 – 12 000 сўм;
🔘 Картошка – 6 000 – 6 500 сўм;
🔘 Пиёз – 3 000 – 3 300 сўм;
🔘 Сабзи – 3 000 – 3 500 сўмдан сотилаётганлиги


📎 Бундан ташқари, савдо ярмаркалари хамда арзонлаштирилган янги йил ярмаркаларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганилди.

🗓 Жорий нархлар 20.12.2024 ҳолатига кўра кўрсатилган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Axborot_дастурида

🔎 Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан эҳтиёжини тўлиқ қондириш ҳамда уларнинг бозорлардаги нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида барча шаҳар ва туманлардаги арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида доимий назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

➡️ Батафсил “O‘ZBEKISTON24” телеканалида

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Poytaxt_дастури

🌫 Қўмита фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

☑️ “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида ўтказилган мазкур тадбирда Қўмитанинг асосий фаолияти ва коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

🎥 Подробнее на русском

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


#сифат_назорати

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва Нефтгазинспекциясининг масъул лабаратория ходимлари иштирокида Тошкент шаҳрининг Олмазор, Шайхонтохур, Миробод ва Яшнобод туманларида фаолият юритаётган АЁҚШларда ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилиб, АИ-80 АИ-92 АИ-95 маркали бензин махсулотларидан олинган намуналар маҳсулот сифатини аниқлаш мақсадида лабароторияга юборилди.


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН “BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI” АТБга нисбатан МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

✈️ Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида реклама қонунчилиги бузилиш ҳолатлари аниқланди.

📄 Жумладан, ўтказилган мониторингларда Тошкент шаҳрида жойлашган реклама мониторларида, шунингдек интернет платформасида “BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI” АТБ томонидан тақдим этилган кредитлар ҳақидаги маълумотларда қарз шартлари тўлиқ ва аниқ кўрсатилмаган. Жумладан, “Бизнесга 1,5 миллиард, йиллик 17,5 фоиз” ва “От 17% годовых, ипотека на квартиру в новостройке” каби мазмунидаги рекламаларда кредитнинг муҳим шартлари, шу жумладан, фоиз ставкаларининг аниқ шарти, тўлов муддати ва бошқа талаблар қайд этилмаган.

🟢 Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI” АТБга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларининг тегишли моддалари талаблари бузилиши  юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН ЭСЛАТМА!

✈️ Сўнгги вақтларда Рақобат қўмитасига кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар кўпайган. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 1700 га яқин мурожаатлар келиб тушган. Кўрилган чоралар натижасида 20 млрд сўмга яқин маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан республикадаги 129 та қурувчи корхоналарнинг шартномалари таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди:

☑️ 80 фоиз шартномада қурувчи корхоналарга қайта ҳисоб-китоб ҳуқуқ устуворлиги берилган бўлса, атиги 20 фоизда ҳар иккала тарафларга мазкур ҳуқуқлар белгиланган;

☑️58 фоиз шартномада кўрсатилган умумий майдон қурилиши якуни бўйича майдонлар орасида тафовут мавжуд бўлганда қайта ҳисоб-китоб ҳуқуқи белгиланмаган;

☑️37 фоиз шартномаларда хонадон ичида амалга ошириладиган қурилиш ишлари тўғрисида мажбуриятлар киритилмаган;

☑️ 18 фоиз шартномаларда қурувчи ва истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида бандлар киритилмаган;

☑️ 39 фоиз шартномаларда қурилиш объектининг топшириш муддати кўрсатилмаган;

☑️ 51 фоиз шартномаларда қурилиш топширилишининг ҳар бир кечиккан куни учун қурувчи томонидан тўланадиган пеня белгиланмаган;

☑️ 86 фоиз шартномаларда қурувчи ва истеъмолчи томонидан шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқи белгиланган, (шундан, 41 фоизида шартномани ҳар иккала томоннинг манфаатлари кўзланган бўлса, 59 фоизида фақатгина қурувчи корхонанинг манфаатлари кўзда тутилган) 14 фоизида эса шартномани бекор қилиш тўғрисида банд киритилмаган;

☑️ шунингдек, шартнома тузилгандан сўнг, дастлабки тўлов муддати 30 кундан ошмаслиги қайд этилган бўлса, 74 фоиз ҳолатда шартнома бир томонлама бекор бўлганда харидорга тўловни қайтариш муддати 30-180 кун ва айримларида эса 24 ойдан 36 ойгача этиб белгиланган;

☑️ 84 фоиз шартномаларда хонадонни харидор томонидан қабул қилиб олингандан сўнг, қурувчи томонидан унга кафолат муддати белгиланмаган;

☑️ Яъни кафолат муддати давомида хонадонда нуқсонлар аниқланса, қурувчи томонидан бартараф этиш мажбурияти 82 фоиз ҳолатда белгиланмаган.


🗒 “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан,
🔘давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиши ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлаши;
🔘истеъмолчи сотувчи билан шартномавий муносабатларда қонунчиликда назарда тутилган ўз талаблари қаноатлантирилиши учун устувор ҳуқуққа эгалиги белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4732-сон қарорига мувофиқ, кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағларини жалб қилиш фақат юридик шахс мақомига эга бўлган ҳамда улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига киритилган қурувчилар томонидан амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.

🔘Бунда, Электрон рўйхатга киритиш учун қурувчилар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:
🔘кўп квартирали уйларни қуриш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкаси ва қурилиш ишларини амалга оширишга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги;
🔘лойиҳа-смета ҳужжатлари ва ижобий экспертиза хулосаси мавжудлиги;
🔘техник ва муаллифлик назорати ҳамда давлат назоратини амалга ошириш бўйича тегишли шартномалар тузилганлиги ва бошқа талаблар мавжуд.


👥 Ҳурматли истеъмолчилар, уй-жой сотиб олишда қуйидагиларга эътибор беринг:
шартнома шартлари билан батафсил танишиб чиқинг;
асосий жиҳатлар (қурилиш муддатлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг ўзаро мутаносиблиги, қурилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари, муддатлар юзасидан жавобгарлик назарда тутилганлигини текширинг);
✅компаниянинг иш тажрибаси ва қурувчининг ишончлилигига ишонч ҳосил қилинг (электрон рўйхат ва “Шаффоф қурилиш” тизимида мавжудлигини очиқ манбалардан текшириш мумкин);
тўловларни фақат банк кассалари орқали амалга оширинг!

➡️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#сифат_назорати

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан тегишли ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Тошкент телеканали билан ҳамкорликда Истеъмолчилар ҳуқуқий саводхонлиги ошириш ҳамда маҳсулотлар сифати юзасидан маълумотлар бериш мақсадида, доимий равишда сифат назорати тадбирлари амалга оширилиб, оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиб келинмоқда.


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 16-21 декабрь кунлари)

🗓 16 декабрь

7,2 млрд сўмлик тендер савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинди;

Республика бўйлаб қурилиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқлари тикланмоқда;

Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг;
_______

🗓 17 декабрь

Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинмаган бозорлар бўйича таҳлил натижалари;

Қўмита томонидан 2024 йил давомида автомобиллар билан боғлиқ мингдан ортиқ мурожаатлар ижобий ҳал этилди;

⭕️ “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди:
Хоразм вилоятида;
Қорақалпоғистон Республикасида;
Қашқадарё вилоятида;
Самарқанд вилоятида;
Сурхондарё вилояти;
_______

🗓 18 декабрь

Қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан нодавлат таълим муассасаларига тегишли чоралар кўрилди;

"УМРА" зиёрати рекламасида қонун бузилиши ҳолати юзасидан молиявий жарима қўлланилди;
_______

🗓 19 декабрь

Тошкент шаҳрида 6,3 млрд сўмга яқин тендер савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинди;

Республика бўйлаб тижорат банклар фаолиятида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилинмоқда;

Самарқанд вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда;

Қўмитада “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида очиқ эшиклар куни ўтказилди;
_______

🗓 20 декабрь

Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан бир неча банклар ва микромолия ташкилотига нисбатан иш қўзғатилди;

Қўмита қарорини суд яна бир бор тасдиқлади;

Такси сервис хизматлари сифати қай ҳолатда? Даракчи газетасида;

Тошкент шаҳридаги "Фарҳод деҳқон бозори" ва "Миробод деҳқон бозори"да Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларининг чакана нархлари ўрганилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рақобат қўмитаси томонидан Тошкент шаҳридаги "Фарҳод деҳқон бозори" ва "Миробод деҳқон бозори"да Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларининг чакана нархлари ўрганилди;
— Мол гўшти (суякли) – 65 000 сўм;
— Товуқ гўшти – 24 000 сўм;
— Тухум
– 1000 – 1 300 сўм;
— Пахта ёғи – 12 000 – 16 000 сўм;
— Кунгабоқар ёғи – 16 000 – 18 000 сўм;
— Шакар – 12 500 – 14 000 сўм;
— Гуруч – 5 000 – 22 000 сўм;

— Картошка – 4 000 – 5 500 сўм;
— Пиёз – 1 500 –  2 500 сўм;
— Сабзи – 2 500 – 4 000 сўмдан сотилаётганлиги

🎹 Бундан ташқари, савдо ярмаркалари хамда арзонлаштирилган янги йил ярмаркаларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганилди.

🗓 Жорий нархлар 19.12.2024 ҳолатига кўра кўрсатилган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
#Даракчи_газетаси

ТАКСИ СЕРВИС ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИ ҚАЙ ҲОЛАТДА?

📰 Рақобат қўмитасига таксиларда кўрсатилаётган хизматларда тўловлар ва ҳисоб-китоблар,, ҳайдовчиларнинг муомаласи, манзилга етказиб қўйилмагани, асоссиз равишда нархларни ошириш каби мавзуларда мурожаатлар келиб тушмоқда...

АНТИФРИЗ МАХСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ТАЛАБ ДАРАЖАСИДАМИ?

📰 3 та антифриз маҳсулотлари қадоғи маркировка талабларига номувофиқ деб топилди...

➡️ Батафсил "Даракчи" газетасида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Forward from: Raqobat qo‘mitasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диёр_янгиликлари

МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИК ОИЛАВИЙ БЮДЖЕТНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

🔝 Батафсил "SAMARQAND MTRK" телеканалида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

20 last posts shown.