Расмий муносабат!
Жорий йилнинг 8 август куни тунги соат 01:00 да Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган “Туронбанк” АТБ тегишли банкомат ноъмалум шахс томонидан бузиб очишга ҳаракат қилинган.
Мазкур банкоматга ўрнатилган ускуналар томонидан "ташвиш хабари" жўнатилгандан сўнг, Миллий гвардиянинг тезкор гуруҳи ходимлари ушбу шахсни воқеа жойида — банкоматни махсус темир воситалар ёрдамида бузишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олганлар. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар!
Барча банкларнинг банкоматлари ва инфокиоск қурилмалари мижозларга хизмат кўрсатиш, шу орқали уларнинг оғирини енгил қилиш учун ўрнатилади. Бироқ, шуни афсус билан тан олиш жоизки, айрим нопок ниятдаги шахслар томонидан банкомат қурилмаларини, айниқса, банкдан ташқарида ва олис ҳудудларда жойлашган банкоматларни бузишга ҳаракат қилиш ҳолатлари учрамоқда. Ушбу шахслар банкоматлар тегишли ташвишгоҳ қурилмалари, шунингдек видеокузатув камералари билан жиҳозланганлигини билмасликлари шу каби "хунук" ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Натижада, банкомат қурилмалари ҳам жиддий зарар кўрмоқда.
"Туронбанк" АТБ ушбу ҳаракатларни қаттиқ қоралайди ва фуқароларимиздан шубҳали ҳолатлар тўғрисида милиция органларига хабар беришга чақиради!