Ustaazanur✨


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Biz ham klubga yozildik😍
Tavsiya qilaman, Maryam bolalarni sevadilar
Bilimlari, tajriba-ko'nikmalari va fe'llari maa shaa Alloh🥹




Forward from: arabic.uz (hikmatlar)
12318. Ичи (қалби, ботини) кирланган одам ҳаётда тоза одамлар мавжуд эканини тушунмайди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Forward from: Abdulqodir Samarqandiy
ТАВОЗУ
"Дунёда ҳақиқий автобиография бўлиши мумкин эмас. Киши ўзи ҳақида гапирганда доим ёлғон гапиради!".

Феодор Достоевский

-----------
Достоевский бизнинг тарихимизда ўзи ҳақида гапирган мусулмон уламоларни кўрмаганда!

Таржимаи ҳол илмини ўрганадиганлар бу борада ер юзидаги энг олд китоблардан деб имом Заҳабийнинг "Сияру аъломин нубала" китобини зикр қилишади.
Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ бу китобида ўзидан олдин ўтган буюклар таржимаи ҳолини келтириш билан бир қаторда замондошларидан ҳам бир қанчасининг таржимаи ҳолини зикр қилган. Аммо ўзининг таржимаи ҳолини айтмаган.
Кейинчалик ўзининг "Мўъжамул мухтассу бил муҳаддисин" китобида ҳадис олимлари сафида ўзини ҳам зикр қилиб ўтган. Аммо жуда камтарона услуб билан. Эътибор беринг:
"Заҳабий, мусанниф. Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон ибн Қоймаз ибн шайх Абдуллоҳ Туркмоний Шофиъий. Муқриъ, муҳаддис. Ушбу мўъжамнинг соҳиби. 673 ҳижрийда таваллуд топган. Бир қанча китоблари бор. Уларни фойдали дейишади. Инсонлар уни ўзларидан устун қўйиб мақташади. У ўзини, илм ва амалдаги нуқсонини кишилардан яхшироқ билади. Ёрдам фақат Аллоҳдан. Куч ва қувват Уникидир. Агар иймонимни менга топширса жуда катта ютуқ бўлар эди!".

Мана бизга камтаринлик дарси. Буни тааммул қилишимиз лозим. Биз бўлсак турли жарангдор исмлар, ҳашаматли номлар ишқибозимиз.
Биздан бирортамиз ҳажга ёки умрага борсак дарров таклифномаларга "ҳожи фалончи" деб ёзиб инсонларга ҳожилигимизни эслатамиз.
Бирортамиз докторликни ёқласак борми, ишимиз бир тийинга қиммат бўлсада "фалонча фанлари доктори, профессор" деб ёзишдан бошлаймиз исмимизни.
Агар бирортамиз ижтимоий фанлар мутахассиси бўлсак кишиларга ўзимизни худди ибн Холдун бизнинг шогирдимиз бўлгандек кўрсатамиз.
Озгина азиятга учраса ўзини худди Аббосийлар қўлида дарраланган Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ каби қаҳрамон қилиб кўрсатмоқчи бўлади. Гўё исломни у сақлаб қолгандай...
Агар эшонлардан бўлса борми, исмининг олдида "саййид", "хожа", " хон" ва ҳоказоларни қўйиб охирида "ҳафизаҳуллоҳ" ҳам деб ёзиб қўйишади.
Агар бирорта атоқли илм даргоҳларида таълим олсак борми, исмимиз ортидан "Девбандий", "Азҳарий" каби нисбатларни ёпиштирамиз.
Агар бирор чет давлатда малака ошириб келсак олган сертификатларимизни қатор қилиб кишиларнинг кўзи тушадиган жойларга илиб ташлаймиз.

Инсон ўзини эҳтиром қилмоғи оддий нарса. Бу учун маломат қилинмайди. Аммо ғурур ва кўтарилган бурунда гап кўп...
Агар илминг сенда тавозуни зиёда қилмаса бизда сенга ҳам, илмингга ҳам эҳтиёж йўқ.
Шуни билсанг бўлди!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Obro' to'kkaningiz qadar obro'sizlanasiz..
Bexurmat qilganingiz qadar xurmatsiz bo'lasiz..
Yomon ko'rganingiz qadar yomon ko'rilasiz..
Atrofga nimani bersak, shubhasiz bizga qaytadi

773 0 11 2 24

Forward from: YAQIN
Aqlli bo‘lish yetarlimas. Yaxshi va yomonni ajratishning o‘zi yetarlimas toki amal qilmaguncha.

Sog‘lom ovqatlanish lozimligini bilish bu aql, unga amal qilish yoki qilmaslik esa bu nafs masalasi.

Jismoniy mashq qilish foydali deb e’tiqod qilish, bilish va ishonish bu aql masalasi, unga amal qilish yoki qilmaslik esa nafs masalasidir.

Hasad avvalo insonning o‘zi uchun zararligini bilish, tushunish bu aql ishi, unga amal qilolish yoki qilolmaslik bu nafs masalasi.

Gunoh va harom ishlarni qilayotganlar noto‘g‘ri ish ekanini juda yaxshi biladi. Islomga iymon keltirmaganlar ham Islom haqida bexabar ekani uchun kofir bo‘lmaydi. Nafsiga qul bo‘lgani uchun shunday qilgan va qiladi. Abu Jahl sizdan va mendan yaxshiroq tushungan Islom aqidasini va uning haq din ekanini.

Har qancha aqlli bo‘lmang, fikrlash qobiliyatingiz naqadar kuchli bo‘lmasin nafsingizni yengolmas ekansiz aqlli hayvon bo‘lib qolaverasiz.

Shuning uchun Qur’oni Karimda " Qalbini tozalaganlar najot topdi" deyilgan.

Islomda o‘timsizlik o‘timlilikdan, harakatsizlik harakatdan, sukut saqlash gapirishdan ustun turadi.

Foyda keltirishdan ko‘ra zarar keltirmaslik, solih amaldan ko‘ra gunoh qilmaslik ustun turadi.

Najot tiyilishda. Ko‘zingizni, qulogʻingizni , tilingizni, qo‘lingizni va oyog‘ingiz orasidagini haromdan va yomonlikdan tiying, inshaalloh najot topasiz. Olamshumul ishlar qilib tashlashingiz shartmas, nafsingizni yengsangiz bo‘ldi, mana shu eng katta muvaffaqiyat bo‘ladi.

Dunyodagi hamma kulfat va ofat nafs bandalarining kasofatidan keladi.

https://t.me/YaqinOzbek



761 0 10 1 13

Forward from: Mubaşşir Ahmad
Во Умаро!!!

Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.

- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.

Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.

Хазинабон: "Нега, ё амирал-муъминийн", деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.

Умар: У қандай шарт экан, дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг", деди.

Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.

Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.

Қанийди бизда ҳам мана шу учлик бўлганда эди; Умар, хазиначи ва Умар болалари...

@MubashshirAhmad


Forward from: My library 📚
Ustoz talabasini huddi bolasidek ko'rmog'i, shundoq muomala qilmog'i lozimdir. Ulamolarimiz talabalari bilan shunday edilar, ularni doim nazorat qilar, kuzatib turar edilar.

Imom Abu Hanifaning shogirti Abu Yusuf badavlat oiladan emasdi. Tirikchilik sabab darslardan qolib ketayotganda Abu Hanifa 100 dirham berib "Tugasa xabar bergin" deganlari lekin u pullar tugamasdan turib doimiy o'zlari ta'minlab turganlari mashxurdir.

Yoki Hanbaliy ulamolarining biri Abu Bakr ar-Roziyning o'quvchisi Abu Yalo al-Farro 100 kun betob bo'lib qoladilar. Shayxlari Abu Bakr Roziy shu 100 kunda uni 50 martta ziyorat qiladilar. Ziyorat uchun safarda qiyinchilikka duch kelar, olamonning tiqilinchligi, Dejlani bir sohilidan ikkinchisiga o'tishlik, yo'l mashaqqati bilan birga yana talabasidan 50 kun ziyorat qilib xabar olganlar. Va yana undan uzr so'rab, "Senga 100 kun bemorlik yetdi, 50 martta ziyorat qildim, lekin sening haqqing bundan kattaroq edi".
Bu uzr so'rashlik talaba uchun ziyoratdan ham ko'ra qalbiga yupanch bo'lgan.

@maktabaat


🌓

Hech qachon: “Qani endi bunday bo‘lganida” yoki “Mana bunday bo‘lmaganida”, deb nolimang.
Mudabbir Zot bizni sinovlar, qiyin kunlar va musibatlarda sinaydi.

Kimdir bu yashamlardan saboq olib, o‘zini isloh qiladi va Robbisiga yaqinlashadi.
Kimdir esa isyon yo‘lini tanlab, xatodan xatoga qarab yashashni davom ettiradi.




Forward from: Mubaşşir Ahmad
Аллоҳдан хавф қилганинг қадар халойиқ сендан ҳайбатланади. Аллоҳни севганинг қадар халқ сени севади. Аллоҳга машғул бўлганинг қадар халқ ишинг билан машғул бўлади.

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad


Umr o'taverarkan..
Farzandlarimizda faqat xotiralar qolar ekan..
Ba'zan iliq, ba'zan og'riqli🥺




Forward from: Iqtibos...
"To'g'ri biz ibodat qilamiz, farishtalar ham ibodat qiladi, xatto ularniki bizning ibodatlardan ko'proq. Ular bizga o'xshab uxlamaydi, yeb-ichmaydi. Har onda bandalikda, toatda. Lekin biz ulardan o'zib ketamiz. Sen esa buni tushunmaysan. Malaklarni ham ortda qoldiruvchi bandalik asrorimizni bilmaysan. Ular ibodat bilan Allohga yetishadilar. Bizning bandaligimiz esa boshqacha. Iztiroblar, azoblar, dardlar, ko'z yoshlari...yuraklar yonganda, U Zotning huzuriga nochor-nochor borishlar... o'shal onda ojizlikni, faqirlikni his etishlar...farishtalar bunday ojizlikni, faqirlikni, chorasizlikni his qiladilarmi? Bizniki kabi Allohga yo'nalgan ko'z yoshlar kimda bor yana? Kimda biz kabi farzand muhabbati bor? Sen g'urbatda qolgan biror farishtani ko'rganmisan? "G'arib malaklar" degan sifat bormi? Ular yolg'izlik degan narsani biladilarmi? Bu hislar Robbimizga yetishish uchun zinapoyalardir. Biz ana shu bandalik pog'onalaridan oldimlab chiqib boramiz..."

"Har bir ayol Hojardir" kitobidan.

#iqtibos

894 0 12 2 16

Sevimli ishxonamda maroqli mutolaa😌

1k 0 2 13 27



Forward from: Abdulqodir Samarqandiy
ФИТРАТ
Ибнул Асир роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Усудул ғоба фий маърифатис саҳоба" номли китобида келтиради:
"Ҳорис ибн Ҳорис ал-Ғомидий ривоят қилади. Унинг отаси саҳоба бўлгани айтилади. У отаси билан жоҳилиятда Маккага келади. Узоқдан шовқин-сурон эшитилди. Ҳорис отасидан сўради:
- Ота! Булар нега жамланишган?
Отаси деди:
- Булардан бири динини тарк қилган экан. Ўшанга унинг қавми жамланишган!
Биз жамланган инсонларнинг олдига бордик. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қавмни исломга даъват қилаётган эдилар. Улар эса у кишини уриб азият бераётган эди. Кун кўтарилганида улар тарқалишди.
Шунда бир аёл қўлида қадаҳ ва рўмолча билан келди. У йиғлаган, бўйинлари очиқ эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қадаҳни олдилар, сувни ичиб таҳорат олдилар. Сўнгра аёлга қараб дедилар:
- Қизим! Бўйнингни ёп. Отангни мағлуб бўлишидан ёки хор бўлишидан ташвишланма!
Мен кишилардан у аёл кимлигини сўрадим. Улар менга уни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Зайнаб эканлигини айтишди!".

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам оғир аҳволда турганларида ҳам қизларининг кийимига эътибор қилишни унутмабдилар. Шунча бало ичида ҳам қизларининг бўйни очиқлиги у кишини рози қилмабди...
Бизни ҳам қизларимиз, аёлларимиз кийимига эътибор қилишимиздан дунёйимиз чалғитиб қўймасин.
Баъзилар бу ҳадис ҳақида турли гапларни гапиришган. Ўша пайтда ҳижоб фарз бўлмаганини ҳам айтишган.
Хўп майли, инсонда агар дин бўлмаса мурувват, шараф ва рашк ҳам бўлмаслиги керакми?!
Оддий ҳайвон ҳам урғочисини бошқа ҳайвонлардан қизғанади-ку ахир!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov



962 0 10 1 22


20 last posts shown.