Savdo-sanoat palatasi Toshkent viloyati boshqarmasi


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Savdo-sanoat palatasining Toshkent viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy Telegram kanali
https://instagram.com/uzchamber_tv/
https://www.facebook.com

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇰🇿 22-25 декабр кунлари Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида “Made in Uzbekistan” ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Тадбир мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини намойиш этиш, аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлари ўртасида янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

🌐 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

Telegram   📱Instagram  📱 Facebook


Forward from: Savdo-sanoat palatasi
13 та номинация бўйича тақдирланганлар:

▪️"Яшил бизнес" — "Mustang group distribution" МЧЖ таъсисчиси Комил Исламов

▪️"Бизнес таълим тренери" — “Moliya.uz” ижтимоий тармоғи асосчиси Шоҳида Ибрагимова

▪️"Дунёга танилган ҳунарманд" — моҳир ҳунарманд Мадина Касимбаева

▪️"Эко ферма" — “Султон” фермер хўжалиги раҳбари Нуриддин Ходжабеков

▪️"Йилнинг интизомли солиқ тўловчи" — “International beverages Tashkent” МЧЖ таъсисчиси Шухрат Эргашев

▪️"Энг кўп давлат активларини харид қилган тадбиркор" — "Yorqin taraqqiyot kelajak ulugvor" МЧЖ раҳбари Элбек Хайдаров

▪️"Йилнинг энг яхши экспортёри" — “Procаb” МЧЖ таъсисчиси Тохир Шарипов

▪️"Йилнинг энг яхши аёл-тадбиркори" — "Тўмарис нур чорва" фермер хўжалиги раҳбари Максуда Абдуллаева

▪️"Катта тажрибали тадбиркор" — “Anglesey Food” МЧЖ кузатув кенгаши раиси Зафар Ҳошимов

▪️"Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг энг фаол аъзоси" — “Сhust Тextile” МЧЖ таъсисчиси Жамшид Исматуллаев

▪️"Ўзбекистон брендини дунёга танитган тадбиркор" — "Еrmakplus” МЧЖ таъсисчиси Валиджан Салихов

▪️"Меҳрли юрак" — "Bobur qishloq xo'jaligi" МЧЖ раҳбари Шавкатжон Мукумов

▪️“Чексиз имконият” номинацияси ғолибалари — “Келажак ёрқин юлдузлари” МЧЖ раҳбари Зебохон Азибаева ва BBC томонидан тузилган дунёнинг “100 аёли” рўйхатига кирган тадбиркор Дилором Йўлдошева.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube


Forward from: Savdo-sanoat palatasi
Пойтахтимизда тадбиркорлар байрами бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23 декабр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Тошкент шаҳрида тадбиркорлик соҳасида эришилган натижалар бўйича йил сарҳисоби сифатида «Uzbekistаn Business Awards» тақдирлаш маросими ҳамда «TADBIRKOR» журналининг учинчи сони тақдимоти ўтказилди.

Унда республиканинг энг таниқли 600 нафарга яқин бизнес вакиллари, жумладан 2022-2024 йилларда мукофотланган тадбиркорлар, шунингдек вазирлик ва идоралар, тижорат банклари раҳбарлари иштирок этди.

Таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг ўзида тадбиркорлар фаолияти учун ғоят муҳим бўлган 5 та қонун, 101 та фармон ва қарорлар қабул қилинди, ишчилари эса 5 мингдан зиёд, йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган 142 нафар “чемпион” тадбиркор бор.


Бундай салоҳиятли тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёш тадбиркорларга эса катта мотивация бағишлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда «Uzbekistаn Business Awards» доирасида 13 та номинация бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube


Forward from: Savdo-sanoat palatasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

🖥 ҲУДУД | "Uzbekistan Business Awards" тақдирлаш маросими

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube


Forward from: Savdo-sanoat palatasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔥 ПРЕМЬЕРА!!!

🎶 «Uzbekistаn Business Awards» тадбири доирасида «Тадбиркорлар» қўшиғининг премьераси бўлиб ўтди.

Ижрочи:
Даврон Абдусаломов
Бастакор ва шеър муаллифи:
Фарҳод Максудов

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube


Forward from: Savdo-sanoat palatasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴Бироздан сўнг «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» давомида тадбиркорлик соҳасида эришилган натижаларни эътироф этишга бағишланган «Uzbekistаn Business Awards» тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Унда республиканинг энг таниқли 500 нафардан ортиқ бизнес вакиллари, жумладан 2022-2024 йилларда мукофотланган тадбиркорлар, шунингдек вазирлик ва идоралар, тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.

Маросим доирасида энг фаол тадбиркорларга бир қанча номинациялар бўйича мукофотлар топширилади ҳамда “TADBIRKOR” журналининг учинчи сони тақдимоти бўлиб ўтади.

📺 Жонли трансляцияни Uzreport TV телеканалида соат 19:00да ҳамда YOUTUBE саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube


Forward from: Savdo-sanoat palatasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇰🇿 22-25 декабр кунлари Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида “Made in Uzbekistan” ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Тадбир мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини намойиш этиш, аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлари ўртасида янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

🇺🇿 Тўрт кун давомида ярмаркада Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Андижон, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 50 дан ортиқ корхона маҳсулотлари намойиш этилади. Ташриф буюрувчилар озиқ-овқат, тўқимачилик, ҳунармандчилик, чарм, электротехника ва қурилиш саноатининг юқори сифатли маҳсулотларини харид қилиш имконига эга.

“Made in Uzbekistan” ярмаркаси миллий маҳсулотларни оммалаштириш, рақобатбардошлигини намойиш этиш, Қозоғистонлик ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube




Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз сўзининг якунида барча тадбиркорларга мурожаат қилди:

“Бир фикрни доимо эсда тутишларингизни истар эдим. Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди.

Биз давлат миқёсида қандай катта мақсад ва вазифаларни ўз олдимизга қўймайлик, уларни амалга оширишда бутун халқимиз билан бирга аввало сизларга таянамиз.

Сизларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида ҳал қилувчи куч, деб биламиз.

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”.


Давлатимиз раҳбари тадбиркорларнинг эзгу мақсад билан илгари сурадиган ҳар қандай ғоя ва ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида улар ҳам жамиятимизнинг энг илғор вакиллари бўлиб, ислоҳотларимизни янада илгари суришда таянч ва суянч бўлишига ишонч билдирди.

Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Facebook|Instagram|X


Тадбиркорлар мева-сабзавотни асосан томорқадан олаётгани учун экспортга бир турдаги маҳсулотни узлуксиз ва сифатли етказиб беришга қийналмоқда. Шунинг ҳисобига экспортдан тушум ҳам паст.

Келгуси йилда 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди.

Шу боис, 1 миллион гектар мева-сабзавот ерлари 760 та уруғ берувчи ва 824 та экспортчи корхонага боғланди.

Шунингдек, Тошкент вилояти ва Наманганда янги тажриба бошланмоқда. Бунда пахта-ғалладан қисқарадиган ерлар 50 гектаргача йирик лотларда аукционга қўйилиб, саноатлашган плантация қилиш учун профессионал инвесторларга сотилади.

Бу ерлардаги 20 сотихгача майдонда “шок” усулида музлаткич, калибровка ва қадоқлаш цехлари қуришга рухсат берилади.

Етиштирилган мева-сабзавотни қайта ишлаш учун харид қилинган ускуналарга 1 миллиард сўмгача субсидия ажратилади.

Facebook|Instagram|X


Йиғилишда ички бозор билан чекланмасдан, экспортни янада кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Салоҳияти юқори бўлган тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат каби соҳаларда имкониятлар тўлиқ ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда ип-калавани қайта ишлаш даражаси 50 фоиз бўлса, хом ипакда – 75 фоиз, мисда – 64 фоиз, мева-сабзавотда эса 16 фоизни ташкил қилмоқда.

Мамлакатимиздаги 1 мингга яқин конларда 100 дан ортиқ турдаги минерал хомашё базаси мавжуд. Тасдиқланган захиралар қарийб 1 триллион долларга баҳоланган.

Йилдан йилга қазиб олиш кўпаймоқда. Лекин саноатда юқори технологик ишлаб чиқариш улуши 25 фоиз.

Шу боис Президентимиз хомашёни чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қиймат ва экспортни кескин оширишга чақирди.

Мутасаддиларга тармоқлар билан биргаликда ҳар бир хомашё кесимида чуқур қайта ишлаш ва юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди. АҚШ, Хитой каби йирик давлатлар билан келишувларга эришилди.

Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига зид бўлган имтиёзлар бекор қилинаётган бўлса-да, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, адолатли рақобат муҳитида ишлаши учун зарур бўлган барча шароитларни яратишда давом этиши таъкидланди.

Бу йил қўшни мамлакатлар билан чегарадан ўтиш билан боғлиқ бир қатор масалаларга ечим топилди.

Хусусан, 13 йил ёпиқ бўлган Андижоннинг “Хонобод”, “Мингтепа” ва “Қорасув” ҳамда 8 йил ишламаган “Учқўрғон” чегара постлари тикланди. Натижада аҳоли ва тадбиркорлар йўли 100 километрга қисқарди.

Умуман, ўтган 11 ойда чегара орқали ҳаракатланган транспорт сони 400 мингга ошиб, 3 миллионга етди.

Келгуси йилда “Ғишткўприк”, “Навоий”, “Довут-ота”, “Шовот” ва “Гулбаҳор” чегара постларида қўшимча коридорлар қурилиб, ўтказиш қуввати 5 карра оширилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз минтақадаги энг қулай ва жозибадор бизнес муҳитини сақлаб қолиш учун барқарор солиқ сиёсати давом эттирилишини таъкидлади.

Жумладан, ҳаётий зарур харажатларни молиялаш учун бюджет тушумлари қанчалик зарур бўлмасин, асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди.

Шунингдек, 1 январдан бошлаб ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз) бекор қилинади.

Шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади. Нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади.

Бундан ташқари, IT-park резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади.

Хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчи ва мутахассислар учун берилган барча солиқ имтиёзлари 2030 йилгача амал қилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Тадбиркорлар бу йилда 11,5 триллион сўмлик 3 мингта давлат мулки ва 4 минг гектар ерни сотиб олиб, бизнесини бошлади.

Келаётган йилда яна 4,5 мингта бино ва 6 минг гектар ер тадбиркорларга таклиф қилинади.

Узоқ йиллардан бери давлат монополиясида бўлган йўлларни таъмирлаш ва сақлашга хусусий секторни жалб қилиш ишлари кенгайтирилади. Бу йил 260 километр йўлларни сақлаш ишлари тадбиркорларга берилди. Келаси йили бу 3 минг километрга етказилади.

“Ташаббусли бюджет” доирасида йўлларни таъмирлаш ишларининг 92 фоизи хусусий пудратчилар томонидан амалга оширилди. Бу 100 фоизга етказилади.

Осиё тараққиёт банки иштирокида 86 та туманда қуриладиган 841 километр йўллар тўлиқ маҳаллий пудратчилар томонидан амалга оширилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Туризм соҳасида ҳам катта ишлар қилинди. Тадбиркорларнинг 6,5 триллион сўм сармояси билан 24 минг ўринли меҳмонхоналар ишга тушди.

Келгуси йилда меҳмон ўринлари яна 30 мингга ошади. Тадбиркорлар бунга 10 триллион сўм инвестиция киритишга тайёр.

Бу йил ишга тушган 17 та йирик савдо ва туристик масканга қўшимча яна 25 та шундай мажмуа қўшилади.

Бўстонлиқда 10 миллиард долларлик “Sea Breeze” номли йирик марказ қурилишини бошлашга келишиб олинди. Шунингдек, мамлакатимизга дунёни нуфузли Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келаяпти.

Савдони ривожлантириш бўйича алоҳида компания очилиб, экспортни молиялаштириш учун 350 миллион доллар ажратилди. Натижада берилган ҳар 1 доллар ҳисобига тадбиркорлар 6 долларлик экспорт қилди.

Келгуси йилда бунга яна 300 миллион доллар берилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Факторингга кенг йўл очиб берилгани натижасида шу йилнинг ўзида 100 миллион долларлик бундай хизматлар кўрсатилди.

Бизнес учун йўл, сув, электр, газ, темир йўл каби инфратузилма объектларини яхшилашга бу йил 35 триллион сўм йўналтирилди. Келгуси йил яна 43 триллион сўм ажратиш режалаштирилган.

Корхоналарни барқарор энергия билан таъминлаш учун электр ишлаб чиқариш 82 миллиард киловатт-соатга етди.

Бу йил ишга тушган 6,3 миллиард долларлик 17 та йирик “яшил” ва янги технологияга асосланган энергия қувватлари ҳисобига келгуси йилда қарийб 90 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилади.

Бу ишлар давом эттирилиб, 2025 йилда яна 6,4 миллиард долларлик 25 та лойиҳа доирасида 4,8 гигаватт янги қувватлар барпо этилади.

Энди энергия соҳасида ҳам рақобатли бозорга ўтиш вақти келгани қайд этилди. Ҳозирги кунда юртимизда мустақил энергия ишлаб чиқарувчилар сони 24 тага етди. Илк бор 2025 йилда электр энергиясининг онлайн улгуржи бозори ишга тушади.

Facebook|Instagram|X

16 last posts shown.