Vaqt qadri


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


??Ustiga bos ??
https://telegram.me/joinchat/COU9mz_B0V29apmLFn8hvg
???????????

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Ingliz tili

👇👇👇

@prouserenglish














_Бир муддат ортимга ташладим назар,
Рангсиз хотиралар тушди ёдимга:
“Ёш бола пайтида йиғласам ОНАМ,
Қўшилиб йиғларди, оҳу – додимга”

Дард келса йўлиққан, мендан-да илдам,
Тунларин ўтказган бедор ПАРВОНАМ.
Турфа хил гулларни ҳидлаш ўрнига,
Менинг таглигимни ҳидлаган, ОНАМ.

Ушбу амаллардан воқиф – Аллоҳим,
Онамга...Жаннатни ҳидлат, илоҳим.
Мен-чи, мен? Не қилдим ВОЛИДАМ учун
Бирор бир амални эслай олмадим.

Ақалли бир марта кўзин қувнатиб,
Кўнглини олдимми, хеч билолмадим.
Менга бир ҳалимлик ҳадя эт, Роббим,
То рози қилишга етсин одобим.

ОНАМ кўзларинга қарадим, ногоҳ,
Гуноҳкор санадим фақат ўзимни.
Аллоҳим, сендан бир катта ўтинчим:
Ҳеч қачон намлатма, ОНАМ кўзини. _

#audio156

*БИЗГА ҚЎШИЛИНГ*
👉 @VAQTQAD




*БУЗИЛМАГАН ҲОВЛИ
(жуда ибратли)*

Иброҳим ва Илёсга бутун умр рўзғорга бир луқма ҳаром аралашмасин деган андишада ўтган ҳунарманд оталаридан кичкинагина ҳовли қолди. Ака-уканинг иккови ҳам меҳнаткаш, камсуқум, худди оталари сингари ҳалол, тўғри эди. Аммо нима бўлди-ю, ишхонасидан камомад чиқиб, Иброҳим аканинг бўйнига қўйилди. Иброҳим ака тушунди – кимлардир еган сомсанинг пулини унга тўлаттиришмоқчи. Нима ҳам қила оларди – осмон узоқ, ер қаттиқ. Ишдан бўшаш-ку, майли, аммо камомадни қандай тўлайди? Сотай деса, қўлга кирадиган бойлиги йўқ, хотини тақинчоқларини сотиб бераман дегани билан, унинг пули ҳам ҳеч қанча бўлмайди. Шундай ўйлардан эзилиб ёлғиз ўтирганида: «Ака, уйдамисиз?» дея укаси овоз берди. «Келавер», деган жавобни эшитиб, ичкарига кирди, акасига рўпарама рўпара ўтирди.
– Ака, «участка»га харидор топдим, пули камомадни ёпишингизга бемалол етади.

Иброҳим аканинг капалаги учди – нима деяпти укаси? Ҳовлини сотишса, кўчада қолишади-ку! «Ё ўзи томонни қолдириб, биз томонни сотамиз, деяптими?»
– Эсласангиз, пойдевор қуйилаётганда ўнг томондаги қўшни «айтган пулингизни бераман, ерингизни менга сотинг», деб роса ялинганди. У билан келишиб қўйдим, бугун-эрта пулни берадиган бўлди...

Иброҳим аканинг димоғига нимадир тиқилди. Укаси ҳақида ҳозиргина ўйлаган ўйларига уялиб кетди. Бечора Илёс, неча йил йиғиниб сотиб олган, яқинда Иброҳим ака, ўзи ва ўғиллари билан пойдевор қуйишган «участка»сини гапираётган экан.
– Раҳмат, ука, – дея олди зўрға. – Аммо...

Иброҳим ака бир пас ўйланиб қолди, кейин секингина гап бошлади:
– Бизда-ку иккита қиз, ортиқча уйга эҳтиёжимиз йўқ. Лекин сенга барибир жой керак, олдингда икки ўғилни уйлантириш бор. Майли, участкангни сотамиз. Кейинроқ, Худо берса, ўрнига жой олиб бераман. Агар олиб беролмасам, ўтирган уйимизни бўшатиб, чиқиб кетамиз.

Албатта, Илёс бу гапга кўнмади. Лекин акаси қайсарлик қилиб туриб олгач, ноилож «хўп» деди. Шундай қилиб, камомад тўланди, Иброҳим ака бошқа жойга ишга кирди. Орадан бир неча йил ўтди, ака қизларини узатди. Иккала тўйни ҳам «аввал қарзингни узмайсанми, кейин тўй қилмайсанми?» деган гапни эшитиб қолишдан чўчиб, минг истиҳола билан ўтказди. Бу орада уканинг ҳам ўғиллари бўйига етди. Лекин Иброҳим ака жой олиб беролмади. Илёс ҳовлининг икки хона уй солса бўладиган очиқ жойи­га пойдевор қуйиш ҳақида маслаҳат солганида, ака уйни бўшатишга ишора деб тушунди. Зотан, бу келишув унинг ўзидан чиққан эди. Иброҳим ака шундан кейин бир жойдан ижарага уй топди. Аммо иддао қилаётгандек кўринмай деб укасига индамади, ҳамма иш битганда айтганим маъқул, деб ўйлади...
Кичик ўғли Илёсга телефон қилиб: «Дада, тез келинг, амакимлар кўчиб кетишяпти», деганда олдинига ишонмади. Уйга етиб келганида дарвоза олдидаги юк машинасини, акасининг айвонидаги тугун-бўғчаларни кўриб гап нимадалигини тушунди. Кўзида ёш билан уйдан айвонга нарса ташиётган янгасини, ўзи томон хижолатомуз табассум билан келаётган акасини кўриб кўнгли бузилди. Иброҳим аканинг: «Ука», деб бошлаган гапини бўлди:
– Ака, охиратда Худойимга нима деб жавоб бераман?
– Бу нима деганинг? Келишувимизга кўра...
*– Келишгандик, жондек акамга Сенинг розилигинг учун эмас, қарзга пул бергандим, дейманми? Бу ишни кўрганлар оқибат қолмаган экан, силаи раҳм деган гаплар бекор экан, демайдими? Наҳот мени сиздан пул ё жой талаб қилади деб ўйласангиз? Болалагимиз ўтган уйдан сизни чиқариб юбориб, келин тушириш, тўй қилиш татийдими менга, ака?..

Ака-ука янги қуйилган пойдевор устида ерга қараганча ўтиришар, аканинг хотини лаш-лушлар орасида тик турган кўйи кўзёшларини артарди. Илёснинг хотини, уч ўғли эса юк машинасига жойлаб улгурилган нарсаларни бир-бир амакиларининг уйига олиб кира бошлашди...*

#hikoya157

*БИЗГА ҚЎШИЛИНГ*
👉 @VAQTQAD




*Сахий дурадгор*

Кичкина қишлоқларнинг бирида дурадгор уста яшар эди. У ёғочларга чиройли нақшлар бериб қиммат нархга сотарди.
Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб:
- Сен бу мехнатинг орқали яхши топасан, лекин фақир мухтожларга ҳеч ҳам хайр эҳсон қилмайсан. Ана у қассобни қара, у оз топса хам, деярли ҳар куни фақирларга гўшт тарқатади, - дебди.
Дурадгор чолга қараб жилмайибди, лекин индамабди, шунда чол жавоб олмагач дурадгор ёнидан ғазабланиб чиқиб кетибди.
Бу воқеадан кейин қишлоқда:
- Уста бой лекин хасис экан, деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди.
Кунларнинг бирида, дурадгор хасталаниб қолибди. Ҳеч ким ундан хабар ҳам олмабди. Хаста дурадгор ёлғизланиб оламдан кўз юмибди.
Кунлар ўтиб одамлар қассоб гўшт тарқатмай қўйганини пайқашибди. Шунда қассобдан нега олдингидек гўшт тарқатмаётганини сўрашса, у:
- Дурадгор уста ҳаётлик чоғида ҳар сафар пул олиб келиб, мендан фақирларга гўшт тарқатишимни сўрарди. Хозир эса дурадгор йўқ. Энди ҳеч ким пул олиб келмаябди, - деб жавоб берибди.

*Қиссадан хисса шуки:
Хеч қачон инсонда кўрган нарсангизга қараб баҳо берманг, унинг қалбини фақат Яратган билгувчидир!*

#ibrat04

*БИЗГА ҚЎШИЛИНГ*
👉 @VAQTQ




⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️






Forward from: Vaqt qadri


Forward from: Vaqt qadri




Rus Tili O'rganamiz:
📚 Grammatika

📌 Олмошлар

Меники – Мой (Муж.род) Моя (жен.род) Моё (Ср.род)
Сеники – Твой (Муж.род) Твоя (жен.род) Твоё (Ср.род)
Уники - Его(Муж.род) Её (жен.род)
Бизники - Наш
Сизники - Ваш
Уларники - Их
Ўзимники - Свой (Муж.род) Своя (жен.род) Своё (Ср.род)
Ўзимизники – Наш (Муж.род) Наша (жен.род) Наше (Ср.род)
Ўзлариники - Их
Ўзим - Я сам
Ўзинг - Ты сам
Ўзимиз - Мы сами
Ўзингиз - Вы сами
Ўзлари – Они сами
У (ўша) - Тот
Бу(ни), шу(ни) - Этот
Ўша (айнан) - Тот самый
Улар (анавилар) - Они (те)
Булар – Эти
Ўшалар - Те самые
Ана бу (анави), ана шу, ана ўша - Вон тот (этот)

Telegram.me/ingliz

20 last posts shown.

139

subscribers
Channel statistics