🏠
Бутун Россия бўйлаб уй-жой ижараси қимматлашмоқда 2024 йилда Россияда барча турдаги квартираларни ижарага олиш нархи 31,4% га ошди. Экспертлар 2025 йилда ҳам нархларнинг фаол ўсишда давом этишини тахмин қилишмоқда. Бу ижарага бўлган юқори талаб ва уй-жой харид қилиш салоҳиятининг тушиши билан боғлиқ.
Бир хонали квартиралар ижараси учун энг баланд нарх ўсиши Чероповец (+71,8%), Курск (+69,5%) ва Орёлда (+65,5%) кузатилгани маълум қилинмоқда. Шу билан бирга, ижара нархи унчалик қимматламаган шаҳарлар орасида Якутск (+2%), Мурманск (+5,5%) ва Махачкала (+6,3%) қайд этилган. Нархлар динамикаси минтақага қараб фарқ қилиши кузатилмоқда.
Москвада эса бир хонали квартираларни ижарага олиш нархи 24,6% га ошиб, ойига 58 510 рублга етган. Москва вилоятида шунга ўхшаш квартиралар 23,5% га қимматлашиб, ўртача ойига 36 518 рублни ташкил этмоқда.
Аср Вакти.Дунё Янгиликлари