ТАЛАБАЛАР УЧУН ЭСЛАТМА!!! Бир ўқув семестри (сессия) давомида талабанинг фанлардан академик қарздорлиги 4 та ва ундан кўп бўлган талабаларга имтиҳонларни қайта топширишга рухсат берилмайди ва университет ректорининг буйруғи билан курсдан қолдирилади. Бунда иккинчи олий таълимга ёки техникумларни битириб 2-курсдан қабул қилиш, ўқишини кўчириш, қайта тиклаш, академик таътилдан ёки академик мобилликдан қайтиш натижасида юзага келган фанлар фарқи буйича академик қарздорликлар алоҳида ҳисобга олинади;
талаба узрли сабабларга кўра оралиқ ва (ёки) якуний назорат турига кирмаган тақдирда ушбу талабага тегишли назорат турини қайта топширишга белгиланган тартибда рухсат этилади. Бунда, оралиқ ва якуний назоратлар бўйича академик қарздор талабалар учун ташкил этиладиган бир марталик қайта топширишдан сўнг ўзлаштирилмаган учтадан кўп бўлмаган фанлардан академик қарздорликлар талабанинг ташаббуси билан кейинги семестр ёки ёзги семестр давомида ўз ҳисобидан тўлов асосида топширади;
кўзда тутилмаган узрли сабаблар ёки аниқ ечими бўлмаган (пандемия, табиий офатлар, ҳодисалар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар, алоҳида давр оқибати ва ҳ.к.) ҳолатларда талабанинг ёзги семестрда иштирок этиш масаласи, истисно тариқасида Университет Кенгаши ва (ёки) ректор ваколати доирасида ҳал қилинади;
узрли сабабларсиз малакавий амалиётларда ўз вақтида иштирок этмаган ва амалиёт ҳисоботларини топширмаган талабалар GPA кўрсаткичидан қатъий назар тегишли курсда колдирилади;
узрли сабабларга асосан талаба томонидан малакавий амалиёт ўташ имкони бўлмаганда ёзги семестр муддатидан кўп бўлмаган (беш ҳафта ва ундан ортиқ муддатда бўлган амалиётлар бундан мустасно) малакавий амалиётлар учун ёзги семестр даврида талабага амалиёт ўташга рухсат этилиши мумкин;
талабалар томонидан узрли сабабларни тасдиқловчи маълумотлар узрли сабаблар якунланган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда деканатга тақдим этилади;
талаба кассалиги ёки бошқа сабабларга кўра, икки хафтадан ортиқ муддатда машғулотларда иштирок этмаган тақдирда, телефон ёки бошқа алоқа воситаси (телеграмма, хат) орқали деканатни хабардор қилади.
4 та ва ундан ортиқ академик қарздорлар бўйича агар узрли сабабларини тақдим этмаган бўлса буйруқ расмийлаштирилиши керак