Yangi konstitutsiya moddalari va kodekslar😊


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Kanal egasi:Jo‘raqulova Rayxon

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлашади


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (847-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 5 турдаги давлат хизматлари проактив тарзда ҳамда 6 турдаги давлат хизматлари композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.

📌Бунда:


✅ Қуйидаги давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:


🔹 электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 ичимлик сувини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 хусусий бандлик агентликларини Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш.

❕Проактив давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларисиз ваколатли органлар ташаббуси билан кўрсатиладиган давлат хизматлари.

☑️ Шунингдек, қуйидаги давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:


🔸кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;

🔸 кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва ушбу манзилга вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш;

🔸 давлатга тегишли бино ёки иншоотни бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔸 “E-auksion” электрон савдо платформасида кўчмас мулк объектларини сотиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔸 тиббий фаолият учун лицензия билан бирга рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш;

🔸 хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса билан бирга ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ва қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш.

❕Композит давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг битта мурожаати асосида ваколатли органлар томонидан кўрсатиладиган икки ва ундан ортиқ давлат хизматлари мажмуаси.

📋Бундан ташқари, қуйидаги 2 турдаги рухсат этиш хусусиятига эга давлат хизматларини кўрсатиш паспортлари тасдиқланди:

➖махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини (БАД) олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома;

маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш.

📝 Қуйидаги 3 турдаги фаолият турларини хабардор этишни назарда тутувчи давлат хизматларини кўрсатиш паспортлари тасдиқланди:

▪️божхона брокери фаолияти;

▪️халқаро куръерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият;

▪️нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича фаолият.

⚠️Шу муносабат билан, белгиланган нодавлат архивлар фаолиятини ташкил этишга доир ортиқча тартиблар бекор қилинди.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қурилиш объектларида ишлаш мақсадида келган шахслар мазкур жойларда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори (868-сон, 21.12.2024 й.) билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️ Унга кўра, Ҳукуматининг айрим қарорларига қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларнинг яшаш учун мослаштирилган жойларида яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни мазкур қурилиш объектларига ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🏢 Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги бундай шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига қатъий риоя этилаётганлигини доимий назорат қилиб борилишини таъминлайди.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:

🔹Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди ➖ Манба: (рўйхат рақами 3583, 12.12.2024 й.);

🔹Сурхондарёда замонавий туристик марказлар ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-439-сон, 16.12.2024 й.);

🔹“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди ➖ Манба: (ПҚ-442-сон, 17.12.2024 й.);

🔹Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари донорлигига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди ➖ Манба: (рўйхат рақами 3585, 17.12.2024 й.);

🔹Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди ➖ Манба: (рўйхат рақами 3584, 17.12.2024 й.);

🔹Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди ➖ Манба: (ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.);

🔹Якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ташкил этиш амалиёти жорий қилинади ➖ Манба: (836-сон, 13.12.2024 й.);

🔹“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди ➖ Манба: (ПҚ-448-сон, 18.12.2024 й.);

🔹Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими ташкил этилади ➖ Манба: (849-сон, 18.12.2024 й.);

🔹Темир йўлда йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади ➖ Манба: (851-сон, 18.12.2024 й.);

🔹Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби белгиланди ➖ Манба: (рўйхат рақами 3587, 19.12.2024 й.);

🔹Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш янги босқичга олиб чиқилади ➖ Манба: (ПҚ-450-сон, 20.12.2024 й.).

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун тўлов миқдори камайтирилди

“Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2303-7, 23.12.2024 й.)

⚡️ Унга кўра, тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди:

🔹Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;

Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

🔹Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;

Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

🔹Йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида ундирилади;

Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

🔹Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;

🔹Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан (ярим тиркамаларидан) бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида;

🔹Автортанспорт воситалари, электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида.

🚫 Шунингдек, қуйидаги тўловларнинг ундирилиши бекор қилинди:

▪️яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун БҲМнинг 70 фоизи миқдоридаги тўлов;

▪️йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун БҲМнинг 1 баравари миқдоридаги тўлов;

▪️йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдоридаги тўлов.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилди

Ҳукумат қарори (865-сон, 20.12.2024 й.) билан “2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси” тасдиқланди

⚡️ Унга кўра, Стратегия қуйидагиларни назарда тутади:

🔹барқарор давлат харидларини тизимли ривожлантириш, шу жумладан, “яшил” давлат харидларини кенгайтириш;

🔹давлат харидлари соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш;

🔹давлат харидлари иштирокчиларининг шартнома мажбуриятларига риоя этишини мониторинг, таҳлил ва назорат қилишнинг рақамли технологияларга асосланган комплекс дастурини жорий этиш;

🔹давлат харидлари соҳасида хавфни бошқариш, манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари, коррупция ва қонунчиликка зид ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;

🔹давлат харидларида тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш;

🔹давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув-услубий, илмий ва ахборот-таҳлилий базани такомиллаштириш.

📜 Шунингдек, 2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш тартиби белгиланди

“Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқнома” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3586, 19.12.2024 й.)

⚡️ Мазкур Йўриқнома атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тартибини белгилайди.

📝 Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

➖атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш учун тайёргарлик кўриш;

➖ атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказишда ўлчашлар олиб бориш ва ҳисоб-китоб ишларини бажариш;

➖атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш;

➖ атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижаларини келишиш ва тасдиқлаш.

🔍 Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи ташкилотлар томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

📋 Объект томонидан атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари бўйича тузилган материаллар расмийлаштирилади ва объект раҳбари томонидан тасдиқланади.

⚠️ Бунда, ушбу материаллар объект раҳбари тасдиқлаган кундан эътиборан бир иш кун ичида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органига кўриб чиқиш учун тақдим этилади ва улар тақдим этилган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Фармонга мувофиқ, ҳокимликларга қуйидаги ваколатлар берилади:

🗓 2025 йил 1 мартдан ҳудуди 10 минг метр квадратдан, баҳоланган қиймати 5 минг БҲМдан ошмаган ҳамда 6 ой давомида сотилмаган маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли кўчмас мулк объектларини 2 йил ичида янги лойиҳани ишга тушириш ва иш ўринлари яратиш шарти билан:

🔹 тадбиркорларга тўғридан-тўғри 10 йил муддатга ижарага бериш ҳамда давлат мулки учун 4 йил давомида узлуксиз ижара тўловларини амалга оширган ва ижара шартномаси шартларини бажарган тадбиркорга хусусийлаштириш ёки баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиш;

🔹халқаро тан олинган хорижий тил ва малака сертификатларини олишга ўқитадиган маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар ёки ташкилотларга дастлабки биринчи йили ижара тўлови ундирмасдан 5 йил муддатга кейинчалик унинг муддатини узайтириш шарти билан ижарага бериш.

🏢 Туман (шаҳар)лар ҳокимликларига қуйидаги йўналишларда маъмурий ваколатлар берилади:

▪️ давлат бошқаруви органлари ва тадбиркорлар ўртасида “доимий алоқа” тизимини яратиш мақсадида туман (шаҳар)ларда Тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини тузиш;

▪️ 2025 йил 1 январдан белгиланган вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларини масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, тегишли масъулларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;

▪️ 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача белгиланган рўйхат бўйича туман (шаҳар)ларда ҳуқуқий эксперимент тариқасида туман (шаҳар) ҳокимлиги фаолиятини “Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” янгича ёндашуви асосида ташкил этиш.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Фармонга кўра, 2025 йилдан қуйидагиларга рухсат берилади:

✔️ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига:

🔹туман (шаҳар)ларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, ЯТТлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ва энг юқори қатъий белгиланган ставкалари доирасида туман (шаҳар)лар кесимида ЯТТларга қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилаш;

🔹солиқ солиш мақсадида қўлланадиган кўчмас мулк ижара қийматининг 1 метр квадрат учун ўрнатилган минимал миқдорларига нисбатан туман (шаҳар)лар кесимида 2 баробаргача оширувчи коэффициент, хусусан, Тошкент шаҳрида ушбу оширувчи коэффициентни ер солиғи каби зоналар кесимида қўллаш;

📌 халқ депутатлари туман (шаҳар)лар кенгашларига:

🔸сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,7 баробардан 1,5 баробаргача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициент қўллаш;

🔸норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий белгиланган ставкаларига 1,3 баробаргача оширувчи коэффициент белгилаш ваколатларини бериш.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-223-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.

🗓 2025 йилда республика ва ҳудудлар кесимида иқтисодий ўсиш, ишсизлик ҳамда камбағаллик даражасини пасайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

✅ Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидаги молиявий имконият ва ваколатлар берилади:

▪️2025 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, давлат активларини ижарага беришдан тушумларни тўлиқ ҳажмда ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоиз қисмини туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиш;

▪️маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган акциялар (улушлар)ни сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) бюджетига тенг улушларда тақсимланади.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


#2025_йил_1_январдан

📝 Қонунчиликка мувофиқ, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва объектларни фойдаланишга қабул қилишда қурилиш харажатларни баҳолашнинг “ҳажм” услубига (ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишга) ўтилади.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


O‘zbekiston xalq artisti Shafoat Rahmatullayeva 83 yoshda vafot etdi.

Innaa lillahi va innaa ilayhi rojiun.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Адвокатлар томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби белгиланди


“Адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги” низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3588, 23.12.2024 й.)

⚡️ Унга кўра, фаолият юритаётган адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотлар ҳар бир ҳисобот даври учун тақдим этилади.

🖥 Адвокатлик тузилмаси раҳбари томонидан статистик маълумотлар “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали адвокатлик тузилмаси жойлашган жойдаги Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига биринчи ҳисобот даври учун 10 июлгача, иккинчи ҳисобот даври учун келгуси йилнинг 10 январгача тақдим этилади.

📜 Адвокат адвокатлик тузилмасидан чиққан тақдирда, унинг адвокатлик тузилмасидан чиққунига қадар амалга оширилган фаолиятига оид статистик маълумотлар тақдим этилиши керак.

📢 Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан cтатистик маълумотлар Тизим орқали автоматик равишда умумлаштирилади ва ҳар бир ҳисобот даври якунлангандан сўнг келгуси ойнинг 15 санасидан кечиктирмай Адвокатлар палатасига юборилади.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


Оилавий муносабатларни тартибга солишга оид тегишли нормалар бўлмаган тақдирда нималар қўлланилади (нималарга асосан ҳал қилинади)?
Poll
  •   Қонунчиликка зид бўлмаган маҳаллий қадриятлар
  •   Қонунчиликка зид бўлмаган ижтимоий нормалар
  •   Қонунчиликка зид бўлмаган маҳаллий урф-одат ва анъаналар
  •   Қонунчиликка зид бўлмаган маҳаллий тамойиллар
8 votes


❗️2025-йилда қандай дам олиш кунлари бўлиши кутилмоқда

“2025-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳали қабул қилинмади.

Одатда қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги Фармон 20-декабрдан сўнг эълон қилинади.

“2025-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ЛОЙИҲАСИга кўра,  2025-йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланиши мумкин:

👉 барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш кунлари:

➖24-март – душанба
➖1-апрель – сешанба
➖2-сентябрь – сешанба

👉 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

➖22-март – шанба
➖2-апрель – чоршанба
➖9-июн – душанба
➖10-июн – сешанба
➖3-сентябрь – чоршанба

📌 2025-йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилиши мумкин:

➖5-апрель – шанба кунидан 2-апрель – чоршанба кунига;
➖14-июн – шанба кунидан 10-июн – сешанба кунига;
➖6-сентябрь – шанба кунидан 3-сентябрь – чоршанба кунига.

❗️Фармон  ЛОЙИҲАСИга кўра, 2025-йил январ ойида қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган!

Агар Фармон  ЛОЙИҲАСИга ўзгартириш киритилмаса 2-январь — пайшанба кунидан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар ишга чиқади.

       Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


Aliment to‘lovchi shaxs xorijga chiqishi uchun taqiqni qanday bekor qilish mumkin?

Aliment to‘lovchi shaxsning O‘zbekiston Respublikasidan chiqishi taqiqlangan bo‘lsa, bu holat uning qarzdorlik yoki majburiyatlarini bajarmaganligi bilan bog‘liq bo‘ladi. Lekin, bunday taqiqni bekor qilish uchun qonunchilikda bir necha imkoniyatlar belgilangan. Ularning har biri aliment to‘lovchi tomonidan amalga oshirilishi mumkin.

Birinchi navbatda, O‘zbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to‘g‘risida”gi Qonunning 40-moddasiga muvofiq, undiruvchining (ya’ni aliment oluvchi shaxs – ko‘p hollarda sobiq turmush o‘rtoq) roziligi zarur. Undiruvchi o‘z arizasida ijroni to‘xtatish haqida davlat ijrochisiga murojaat qilishi mumkin. Bunday rozilik berilganda, davlat ijrochisi xorijga chiqish taqiqini bekor qiladi.

Ikkinchidan,
aliment to‘lovchi shaxs alimentlarni oldindan to‘lashi mumkin. Bunda aliment summasi kelajakdagi davr uchun to‘liq qoplangan bo‘lishi shart. Yoki aliment majburiyatini ta’minlash uchun garov shartnomasi tuziladi. Bu holda garov qiymati qonun bo‘yicha belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining 250 baravaridan kam bo‘lmasligi lozim. Davlat ijrochisi buni tasdiqlagan hujjat asosida xorijga chiqish taqiqini bekor qiladi va manfaatdor tashkilotlarni bu haqda xabardor qiladi.

Uchinchi yo‘l esa taqiqqa nisbatan sudga shikoyat qilish yoki prokuror tomonidan qarzdorlikni bekor qilishga doir protest taqdim etilishidir. Agar sud yoki prokuror qarorni bekor qilsa, xorijga chiqish taqiqini olib tashlash mumkin bo‘ladi.

Shuni ta’kidlash lozimki, alimentlarni oldindan to‘lash yoki garov taqdim etish imkoniyati faqat aliment to‘lovidan qarzdorlik mavjud bo‘lmagan holda amalga oshiriladi. Agar qarzdor oldindan to‘lov qilsa yoki garov shartnomasi tuzilsa, davlat ijrochisi xorijga chiqish taqiqini bekor qilish bo‘yicha tegishli choralarni ko‘radi
.
Xulosa qilib aytganda, aliment to‘lovchi xorijga chiqishi uchun qonunga muvofiq uchta yo‘ldan birini tanlashi mumkin:

1) undiruvchi roziligiga erishish, alimentlarni oldindan to‘lash;
2)garov taqdim qilish;
3) sud yoki prokuror orqali qarorni bekor qilish.

Har bir holatda aliment to‘lovchining qonunchilik talablariga muvofiq ish yuritishi muhim.


Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


❗️Tuman va shahar hokimliklariga qo‘shimcha moliyaviy imkoniyatlar va vakolatlar berilmoqda

Bu bo‘yicha Prezident farmoni qabul qilindi.

Unga ko‘ra, 2025-yil 1-yanvardan quyidagi soliq va tushumlar to‘liq hajmda tuman (shahar)lar byudjetiga o‘tkaziladi:

🔹aylanmadan olinadigan soliq;
🔹yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq;
🔹yuridik shaxslardan olinadigan yer solig‘i;
🔹davlat aktivlarini ijraga berishdan tushumlar.

Shuningdek, jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘ining kamida 50 foizi ham tuman (shahar)lar byudjetiga o‘tkaziladi.

🔰Bundan tashqari, mahalliy davlat hokimiyati organlariga tegishli bo‘lgan aksiyalar (ulushlar)ni sotishdan tushgan mablag‘larning 90 foizi Qoraqalpog‘iston Respublikasining respublika byudjetiga, viloyatlarning viloyat byudjetiga va Toshkent shahrining shahar byudjetiga hamda obyekt joylashgan tuman (shahar) byudjetiga teng ulushlarda taqsimlanadi.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


Transport vositalari haydovchilarining yo‘l harakati qoidalarini buzishi jabrlanuvchiga yengil tan jarohati yoki ancha miqdorda moddiy zarar yetkazilishiga olib kelishi

🔰Transport vositalari haydovchilarining yo‘l harakati qoidalarini buzishi jabrlanuvchiga yengil tan jarohati yoki ancha miqdorda moddiy zarar yetkazilishiga olib kelsa, bundan jabrlanuvchiga yengil tan jarohati yetkazilishiga olib kelmagan yo‘l-transport hodisasi sodir etilganda yo‘l-transport hodisasida ishtirok etgan haydovchilar tomonidan yo‘l-transport hodisasi to‘g‘risida xabarnoma tuzilgan hollar mustasno —

➖bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan yetti baravarigacha miqdorda jarima solishga yoki transport vositalarini boshqarish huquqidan bir yildan uch yilgacha muddatga mahrum etishga sabab bo‘ladi.

➖Ancha miqdordagi moddiy zarar deganda, bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari miqdoridan oshib ketgan zarar tushuniladi.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


KIMLARGA NISBATAN YOSHGA DOIR PЕNSIYA MUDDATIDAN AVVAL TAYINLANADI?

"Fuqarolarning Davlat pensiya ta’minoti to‘g‘risida"gi Qonunining 14-moddasiga ko‘ra,Texnologiyadagi, ishlab chiqarish va mehnatni tashkil etishdagi o‘zgarishlar, xodimlar soni (shtati) yoki ish xususiyatining o‘zgarishiga olib kelgan ishlar hajmining qisqarganligi yoxud korxonaning tugatilganligi munosabati bilan ishdan ozod etilgan va ishsiz deb e’tirof etilgan shaxslar:

▪️erkaklar — 58 yoshga to‘lganda va ish staji kamida 25 yil bo‘lgan taqdirda;

▪️ayollar — 53 yoshga to‘lganda va ish staji kamida 20 yil bo‘lgan taqdirda pensiya olish huquqiga ega bo‘ladilar.

Xulosa: Agar ishxonangizdagi qisqartirish sababli ishdan bo‘shatilsangiz hamda maxalliy mehnat organlarida ish qidiruvchi sifatida ro‘yxatdan o‘tib, ishsiz deb e’tirof etilgan bo‘lsangiz, shuningdek, yoshingiz va ish stajingiz yuqorida belgilangan chegaraga yetsa, muddatidan avval pensiyaga chiqishingiz mumkin.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


❗️Chet el valyutasidagi operatsiyalarni buxgalteriya hisobida aks ettirish tartibi belgilandi

O'zbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (22-sonli BHMS) “Chet el valyutasida ifodalangan aktivlar va majburiyatlarning hisobi” Adliya vazirligida davlat ro'yxatidan o'tkazildi (ro'yxat raqami 3587, 19.12.2024 y.)

✅ Mazkur BHMS byudjet, banklar va nobank kredit tashkilotlaridan tashqari mulkchilik shaklidan qat'iy nazar O'zbekistonda faoliyat yuritayotgan yuridik shaxslarning chet el valyutasidagi operatsiyalarini va chet eldagi bo'linmalarning ma'lumotlarini buxgalteriya hisobida aks ettirish hamda ularni moliyaviy hisobotda yoritib berish tartibini belgilaydi.

📋 Quyidagi operatsiyalar chet el valyutasidagi operatsiyalar hisoblanadi:

▪️tovarlar, ishlar va xizmatlarni chet el valyutasida xarid yoki realizatsiya qilish;

▪️to'lanadigan yoki olinadigan summalari chet el valyutasidagi pul mablag'larini qarzga olish yoki qarzga berish;

▪️chet el valyutasida aktivlarni xarid yoki realizatsiya qilish yoxud chet el valyutasida majburiyatlarni qabul qilish yoki so'ndirish.

⚠️ Chet el valyutasidagi operatsiyani tan olishda uni amalga oshirish sanasidagi chet el valyutasining so'mga nisbatan Markaziy bankning kursi bo'yicha tan olinadi.

Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari


❗️Tuman va shahar hokimliklariga qo‘shimcha moliyaviy imkoniyatlar va vakolatlar berilmoqda

Bu bo‘yicha Prezident farmoni qabul qilindi.

Unga ko‘ra, 2025-yil 1-yanvardan quyidagi soliq va tushumlar to‘liq hajmda tuman (shahar)lar byudjetiga o‘tkaziladi:

🔹aylanmadan olinadigan soliq;
🔹yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq;
🔹yuridik shaxslardan olinadigan yer solig‘i;
🔹davlat aktivlarini ijraga berishdan tushumlar.

Shuningdek, jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘ining kamida 50 foizi ham tuman (shahar)lar byudjetiga o‘tkaziladi.

🔰Bundan tashqari, mahalliy davlat hokimiyati organlariga tegishli bo‘lgan aksiyalar (ulushlar)ni sotishdan tushgan mablag‘larning 90 foizi Qoraqalpog‘iston Respublikasining respublika byudjetiga, viloyatlarning viloyat byudjetiga va Toshkent shahrining shahar byudjetiga hamda obyekt joylashgan tuman (shahar) byudjetiga teng ulushlarda taqsimlanadi.


Guruh👉 https://t.me/yangikonstitutsya

Kanal👉 https://t.me/yangi_konstitutsiya_moddalari

20 last posts shown.