Бир киши оқшом машинасини ўғирлатди. Эртаси куни уни ўз жойида ювилган, озода ҳолда топди. Эшикни очган эди машина салонида қуйидаги мактубга кўзи тушди:
“Минг бор узр, машинангизни олиб турдим. Чунки аёлимни тўлғоқ тутаётган эди. Уни машинангизда туғруқхонага олиб бордим. Алҳамдулиллаҳ, биз фарзандли бўлдик. Сиз ва аҳлингизга ҳадия сифатида кинотеатр учун чипта ва баъзи ширинликлар, чақилган ёнғоқ ва писта қолдирдим. Уларни орқа ўриндиқдан топасиз. Мени маъзур тутасиз деган умиддаман.“
Киши табассум қилди ва кўзёшларини артиб:
“Аллоҳга ҳамд бўлсин. Биз ўйламаган томондан бизга ризқ ва ажр-савоб тақдим қилди“, деди. Шундан сўнг оиласи билан кинотеатрга йўл олди.
Уйга қайтгач уйини ўғри урган шип-шийдон ҳолда топди. Унда бир мактуб ҳам қолдириб кетилган эди:
“Қалай, сизга кино ёқдими?“.
Кейинида қандай мақсад яширинганини билмай туриб бошқаларнинг хатти-ҳаракатларига алданиб қолманг. Бугунги кун жамиятидаги кишилар билан муомалада ўта огоҳ бўлинг!
#таржима
🗣️tarjumaan
✅ @yaxshiilar