#Хотира
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни. Шу кунда юрагига она юртига муҳаббат, садоқат туйғусини жо қилиб, ширингина жонини Ватан осойишталиги, юртдошлари тинчлиги йўлига қурбон қилган мард ўғлонларни хотирламаслик мумкин эмас.
❇️Ёшлар кундалиги
шундай қаҳрамонларни ёдга олади.
✅2021 йилнинг 11 сентябри. Сержант
Дилмурод Ўрмонов ўшанда
30 ёшда эди. У ЙПХ ходими сифатида Пискент тумани ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган эди.
🚓Жиноятчиликни олдини олиш юзасидан ўтказилаётган профилактик тадбир давомида у
29 ёшли маст ҳолдаги ҳайдовчи бошқарувидаги
Lacetti'га тўхташ ишорасини берди.
⚠️Ҳайдовчи эса спиртли ичимлик таъсирида ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмай ҳаракатни давом эттиради ва Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ қидирув ва суриштирув бўйича инспектори, сержант
Дилмурод Ўрмоновни уриб юборади.
🚑Кўрсатилган тиббий муолажага қарамай Дилмурод Ўрмонов олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди. Ёшгина бир умр, орзуларга тўла бир юрак машина ғилдираклари остида қурбон бўлди.
⏳Умр инсонга бир марта берилади. Кимдир узоқ, кимдир эса кам умр кўради. Лекин ўша умрида ўзидан эзгу ном, ўчмас из қолдириб кетиш барчага ҳам насиб қилавермайди. Сержант Дилмурод Ўрмонов ҳам ватандошлари қалбида абадий барҳаёт бўлган қаҳрамонлардан бири бўлиб қолади.
Lotin yozuvida o'qish📲
Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi