Hokim yordamchilari


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Respublika miqyosida hokim yordamchilariga oid yangiliklar yoritib boriladi

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Қарши шаҳар бозорларида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари давом этмоқда.

Қарши шаҳар аҳолисини арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан доимий таъминлаш мақсадида, шаҳар ҳудудидаги аҳоли гавжум масканлар ҳамда бозорларда арзонлаштирилган ярмаркалар давом этмоқда.

Каналга уланиш: @Tadbirkor_uz_24


1 январдан нималар ўзгарди

Хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатларга эга ходимларга қўшимча устама тўланиши, ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилиши, 15 турдаги маълумот ва ҳужжат аҳолидан талаб қилинмаслиги, чек бермасдан товар сотганлар ҳақида хабар берганларнинг мукофотланиши — 2022 йил 1 январдан нималар ўзгарди?

🟩 Пенсия ва нафақаларни тўлаш тижорат банклари томонидан амалга оширилади

🟩 Хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга ходимлар маошига қўшимча устама тўланади

🟩 Пилла ҳосилининг ҳар килоси учун жисмоний шахсларга 5 минг сўмдан субсидия берилади

🟩 Табиий ва кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғи 1 сўм этиб белгиланади

🟩 «Меҳр дафтари»га киритилган етим болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағларини шакллантириш тартиби белгиланди

🟩 ҚҚСнинг салбий суммасини қайтариш учун солиқ органларига мурожаат қилиш тартиби бекор қилинади

🟩 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти саволнома бўйича текширилади

🟩 ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилади

🟩 Педагогларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилади

🟩 Қарздорликни тўламаган тадбиркорларнинг маблағларини музлатиб қўйиш уларни огоҳлантирган ҳолда амалга оширилади

🟩 Юридик шахсларнинг кўчмас мулкини ижарага бериш солиқ органларида ҳисобга қўйилади

🟩 Чек бермасдан товар сотган ва хизматларни кўрсатган тадбиркорлар ҳақида хабар берганлар мукофотланади

🟩 Метро поездлари ҳаракатини кўрсатувчи мобил илова ишга туширилади

🟩 Уяли алоқа операторлари учун акциз солиғи пасайтирилади

🟩 Камерал текширувларда аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар бекор қилинади

🟩 «Евро-4» экологик тоифа талабларига мос келмайдиган транспорт воситаларини вақтинча олиб кириш ёки импорт қилиш тақиқланади

🟩 Республика бўйича қўшимча 10 мингта ўрта тиббиёт ходимлари учун штатлар ажратилади

🟩 Автомототранспорт воситаси нотариал тасдиқлашсиз ижарага берилади

🟩 Энди 15 турдаги маълумот ва ҳужжат аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилинмайди

🟩 Тугалланмаган қурилишни молиялаштириш тўхтатилади

🟩 Мажбуриятларини бажармаган шахслар билан ер ижараси шартномалари бекор қилинади

🟩 Паралимпиячилар учун коллежларда қўшимча квоталар ажратилади


Томорқада сабзавот, полиз ва картошка етиштириш!

🇺🇿Халқимизнинг шахсий томорқаларида 6 муддатларда сабзавот, полиз ва кратошка экинларини етиштирса бўлади :
1️⃣- эрта баҳорда февраль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, то 10 мартгача эртаги картошка, сабзи, оқбошли ва гул карам, пиёз, редис ва барча кўкат сабзавотларни ;
2️⃣ - кеч баҳорда апрель-май ойларида иссиқсевар сабзавотларни кўчати билан помидор, бодринг, ширин қалампир, бақлажон, полиз экинларини ҳаммасини ҳамда ўрта муддатларда етиштириладиган оқбош карам уруғи билан экилади ;
-3️⃣ эртаги сабзавотлардан ва ғалладан бўшаган ерларга июнь ойида картошка ва карамнинг кеч пишар навлари ҳамда 15 июлгача сабза, ош лавлаги, картошкани ўртапишар ва эртапишар навлари ва бодринг экинлари эилади ;
4️⃣ - ёзнинг охири август ойининг бошида турп, шолғом ва ойнинг иккинчи ярмидан бошлаб пиёз уруғи сепилади ;
5️⃣- куз ойининг бошида сентябрнинг ўрталарида саримсоқ пиёз (чеснок) экилади. Гул карамни кўчатини, редис ва барча кўкат сабзавотлар экилади.
6️⃣Кузнинг охирги ойида тўқсонбости қилиб, ноябрдан то 10 декабргача пиёз, сабзи, ош лавлагининг эркаклаб кетмайдиган навлари экилади.

✍️Деҳқонлар ўз томорқларида аввало эртаги биринчи ва кечки такрорий экинларнинг ҳар қайси турига ҳос қулай муддатларни аниқлаб, ана шу фурсатларга мос навларни тўғри танлаш ва уларни алмашлаб экишдаги ўринларини тупроқ ҳолати, унумдорлиги, бегона ўтлар, зараркунандалар, касалликларга муносабатларига кўра, тўғри режалаштириш 2-3 ҳосиллик учун замин ҳисобланади.


https://t.me/yordamchiuchun


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Огоҳлик давр талаби. ☝️
Қозоғистон хақида қисқа метражли филм ишлашибди. Кўринг ва хулоса қилинг.


#Қарор

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори мазмун моҳияти ҳақида қисқача

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram


⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.


🐣Бройлер жўжаларни гўштликка боқиш 💵бизнеси✅

Гўшт учун бройлер жўжаларини ўстириш муҳим соҳа ҳисобланади. Бунинг учун дурагай, тез ўсиш қобилиятига эга, озиқадан самарали фойдаланадиган жўжалар керак. Дурагай бройлер жўжалари 8 ҳафталикда 1,5-1,7 кг тирик вазнга эришади. Бройлер жўжалари 1 кг вазн қўшиши учун ўртача 2,2-2,6 кг озиқа сарфланади. Жўжалар йирик ва кичик корхоналарда қалин тушамалар устида ўстирилади. Бройлер жўжалари тўшамалар устида 1м² юзада 12-20 бошдан сақланади. Паррандахонага 1 кунлик жўжалар келтирилгандан кейин 50-56 кундан кейин гўштга сўйилади. Бройлер жўжалари ўстириш хонасида ҳарорат 24-25°C дан паст бўлмаслиги талаб этилади. Ёритиш бутун ўстириш давомида 24 соатни ташкил қилади.
Катта парранда гўшти ишлаб чиқариш корхоналари берк доирада ишлай...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/broyler-jojalarni-goshtlikka-boqish

Дўстларга ҳам улашамиз

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг


👉 https://t.me/yordamchiuchun


Маҳалла институти фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда
7 yanvar 2022. Muallif: MOQQV
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизлар ва кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири Н.Норматов, вазирлик бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди.
Таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йилнинг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинганлиги маҳалла тизими ходимлари олдига қатор муҳим вазифларни қўймоқда. Шу мақсадда жорий йилда соҳа фаолиятини янада самарали ташкил этиш, бунда аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш давр талаби эканлиги айтиб ўтилди.
Айниқса, ҳар бир соҳа вакили ўз ишини пастга тушган ҳолда олиб бориши, мавжуд муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиши зарур.
Йиғилиш давомида маҳалла институти фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича вазирликнинг тегишли мутасадди ходимларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.

https://t.me/yordamchiuchun


Маҳалла институти фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизлар ва кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

👉 Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири Н.Норматов, вазирлик бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди.

Батафсил

🇺🇿 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга обуна бўлинг


#янгиликлар

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони лойиҳасидаги муҳим масалалар билан таништиришда давом этамиз.

👉 Фармон лойиҳасига кўра, стратегияда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2022 йилда:

— ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади;

— ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестр юритилиши йўлга қўйилади;

— “Е-патруль” тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш ўрнига барча маълумотларни жойида текшириш тартиби йўлга қўйилади;

— қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби — “айбдорлик презумпцияси” ва “суднинг фаол иштироки” тамойиллари жорий этилади.

📌 Фармон лойиҳасининг муҳокамаси 2022 йил 14 январда якунланади.

🇺🇿 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга обуна бўлинг


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

📍 Навоий вилояти, Навоий шаҳри

🇺🇿 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга обуна бўлинг



12 last posts shown.

648

subscribers
Channel statistics