Yusufov fikrlari


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Тадбиркорлик, маркетинг ва бизнес хақида. Савол ва таклифлар учун @yusufovbot.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Одамлар учун ишлаш.
Корхонангизда маркетинг яхши ёки ёмонлигини асосий мезонларидан бири, бу сизнинг мижозларингиз сиздан қанчалик хурсандлиги билан белгиланади.
Бугун Сан Францискода яшайдиган венчур инвесторлардан бири Николай Давыдовнинг ҳикоясини ўқиб бу воқеа худди бошқа бир дунеда бўлаётгани каби фикр пайдо бўлди. Ушбу воқеани сизларга айтиб бермоқчиман. Николайнинг фейсбук ижтимоий тармоғидаги ҳикояси таржимаси.
Жуда ажойиб тажриба. Мен Тесла автомобилини бирон бир киши билан нафақат учрашмай, ҳаттоки гаплашмай ҳам харид қилдим.
Тесла сайтига кирдим ва Модел 3 автомобилини энди lease орқали харид қилиш мумкинлиги ҳақида кўриб қолдим (бизнинг тилда айтганда бу қуруқ аренда, яъни сиз машинага эгалик қилмайсиз, фақатгина ундан фойдаланган вақтингиз учун пул тўлайсиз ва 2-3 йилдан сўнг қайтиб топшириб юборасиз). Ушбу хизмат орқали машина сотиб олиш мен учун жуда қулай кўринди ва мен сайтда ўзим хоҳлаган функцияларни йиғиб, check out тугмасини босдим. Картамдан 100 доллар ечиб олинди ва менга сиз билан боғланамиз, деган ёзув чиқди.
Эртаси куни менга машина 2 кунда тайер бўлиши ва мен ҳужжатларни имзолаб суғуртага машинани қўшиб қўйишим керак, деган смс келди. Мен яна бир бор Тесла сайтига ўз логиним орқали шахсий кабинетга кириб, у ерда барча ҳужжатларга электрон имзо қўйдим ва ўша ернинг ўзида ҳужжатларни суғурта компаниясига жўнатдим. Икки соатдан кейин менга суғуртанинг сканер қилинган нусхаси келди, мен уни Тесла сайтига юкладим.
Бугун менга машина қаерда турганилиги ёзилган смс келди. Машинанинг ўзи эса менинг телефонимдаги махсус иловада пайдо бўлди. Мен у жойга бордим, машинамни кўриб, ўз иловамда машинани қабул қилганлигимни белгиладим. Иловада машинани очиш функцияси пайдо бўлди, у орқали машинани очдим. Машина ичида ҳужжатлар солинган конверт бор эди. Ҳужжатларда қаерга имзо қўйишим кераклиги бор эди. Конвертда штамплар тайер эди, мен имзо қўйиб ҳужжатларни исталган почта қутисига солиб юборсам етарли бўлди. Ушбу ишдан сўнг тез вақтда менга почта орқали машина давлат белгиси келади.
Агар мен автодиллер бўлганимда энди нима қиламан, қандай ишлайман деб бошимни ҳам оғритмасдим, сабаби энди кеч.


Коммуникация тили.
Ўз маҳсулот ёки хизматингизни тарғибот қилаётганингизда, реклама текстларини ёзаётганингизда қайси тилни танлаш керак? Бу саволга аниқ бир жавоб бор. Сизнинг маҳсулот/хизматингизни асосий харидорлари қайси тилда суҳбатлашса айнан шу тилда ёзиш/гапириш керак. Агар маҳсулот ёки хизматни маълум бир кичик туман/даҳада сотсангиз ва у ердаги аҳоли, айтайлик хитой тилида сўзлашадиган бўлса, демак барча коммуникацияни хитой тилида амалга ошириш керак.
Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда кўпчилик брендлар (айниқса оммабоп маҳсулот ишлаб чиқаручи компаниялар) асосий тил сифатида рус тилини танлашади, лекин бугунги кунда рус тилида сўзлашувчи аҳолининг сони Ўзбекистонда 3%дан кам. Шундай экан, агар самарали реклама кампанияларини ўтказмоқчи бўлсангиз, албатта креатив лойиҳани ўзбек тилида яратишга ва коммуникацияни ўзбек тилида (айрим ҳоллар бундан истисно, юқорида айтганим каби, асосий аудиториянгиз тилидан келиб чиққан ҳолда) олиб боришга харакат қилиш мақсадга мувофиқ.


Тўғри йўналишда энергияни сарфлаш.
Сўнги вақтларда дунёда бўлиб ўтаётган воқеалардан ва улар ҳақидаги ўйларга кетказган вақтимдан кейин бир нарсага амин бўлдим. Фақат ўзингиз таъсир қила оладиган нарсалар ҳақида ўйлашингиз ва қайғуришингиз керак экан. Агар сиз бирон бир ҳолатга таъсир ўтказа олмасангиз, ушбу ҳолат бўйича ўйлаб вақт кетказиш бефойда. Америка ва Россия ўртасидаги муаммолар, Суриядаги уруш ва ҳ.к. шулар жумалсидан. Ундан кўра ўз бизнесингиздаги муаммоларни ҳал қилишга, кўпроқ мижоз жалб этишга фикр ва энергиянгизни сарфласангиз фойда кўпроқ оласиз.

Дунени ўзгартира оладиган бизнес яратиш бу зўр, лекин у ҳолатдаги бизнесга етишиш учун ҳар кунги жорий ишларни мукаммал қилишни эсдан чиқармаслик зарур.


Тадбиркорлик ёки ёлланма ишчи.

Ўз фаолиятим давомида ҳам тадбиркор ҳам ёлланма ишчи бўлганлигим учун, қайси бири афзалроқ эканлиги ҳақида жуда кўп саволлар беришади. Ўз каналимни айнан мана шу саволга жавоб бериш орқали бошлашга қарор қилдим.

Демак тадбиркор бўлиш яхшими ёки ёлланма ишчи? Бу саволга аниқ бир жавоб бериш жуда қийин, сабаби ҳар бир инсон ўзи учун нимани хохлаётганини ўзи аниқлаб олиши керак. Агар сиз бўш вақтингиз кўпроқ бўлишини истасангиз, хар ойда стабил равишда бир ойлик олиб тинч яшамоқчи бўлсангиз ва энг асосийси таваккалчиликни ва бошқалар учун жавоб беришни маъқул кўрмасангиз албатта ёлланма ишчи бўлиб ишлаганингиз яхшироқ.

Агар, тадбиркор бўлсам пулим кўп бўлади, исталга вақтда ишга келаман, исталган вақтда кетаман, бир йилда бир неча мартта чет элга чиқиб айланиб юраман деб фикрласангиз, қаттиқ адашасиз. Ўзим мисолимда айтишим мумкинки, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаетган давримда оила аъзоларим, дўстларим, яқинларим билан ўтказадиган вақтим кескин равишда камайиб кетди. Хаттоки уйда ҳам иш хақида уйлайман ва қандай қилиб у ёки бу нарсани яхшилаш кераклиги хақида фикр юритаман. Бирон нарсага эришиш учун, афсуски, бирон нарсадан воз кечиш керак.

Энг асосийси, сиз иш берувчига айланган захотиз, доимо нафақат ўзинигиз ва ўз оилангизни, балки барча ишчиларингиз оиласи учун жавобгар эканлигингизни унутмаслигинигз зарур. Ишчилар буни англайдими йўқми бу алохида мавзу.

Қайси йўлни танлаган тақдиризда ҳам, ўз ишингизни устаси бўлишга ва доимо ўз соҳангизда энг зўри бўлишга интилин. Бу жуда оддий ва рус тилида айтганда банальный гап бўлиши мумкин, лекин кўпинча мана шу оддий маслахатга ўзимиз риоя қилмаймиз.


Ассалому алейкум. Менинг исмим Азизбек Юсуфов, бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келяпман. Касбим буйича маркетологман. Ушбу каналим орқали Ўзбекистондаги бизнес, маркетинг, реклама соҳасидаги янгиликлар билан ўртоқлашиб, ўз фикрларимни бериб боришга ҳаракат қиламан. Агар савол ва таклифларингиз бўлса, уларга доимо жавоб беришга тайерман.

5 last posts shown.

207

subscribers
Channel statistics