Forward from: Ziyo Ashraf
#Закотга_доир_масалалар
(1)
Тижорат мақсадида олинмаган буюмлардан закот бериладими?
Тижорат ниятида олинмаган буюмлардан закот берилмайди. Уй бўлсин, машина бўлсин, хўжалик буюмлари бўлсин хизмат учун ёки мулк учун олинган бўлса, улардан закот чиқарилмайди. Лекин, мазкур мулклардан бирортасини сотиб пулга айлантирган бўлса, ўша пулларни ўз қўлидаги нисобга етиб, бир қамарий йил ўтган закотий молига қўшиб закотини беради.
Масалан, қўлингизда 85 грам тилла қийматидаги ва ундан ортиқ пул мавжуд бир неча йилдан бери. Ҳар йили улардан закот бериб келяпсиз. Бир машинангиз ҳам бор. Уни сотдингиз. Ва закот бериш вақти келганда ҳам машинанинг пули қўлингизда турибди. Бу ҳолатда ўша пулларни ҳам ўзингиздаги нисобга етган пулларга қўшиб закотини чиқариш мажбуриятидасиз.
Чунки, қўлингиздаги аввалроқ нисобга етган қийматга қўшилаётган ҳар бир пул бир қамарий йилни бошидан ўтказиши шарт эмас закот вожиб бўлиши учун. Балки, биринчи марта нисобга етган мулкка эгалик қилган пайтингиздагина закот бериш вожиб бўлиши учун бир йил ўтиши керак. Ундан кейин нисобга қўшилиб турувчи қийматлар мазкур нисобга қўшилиб кетади.
Лекин, қўлингиздаги нисобга етган пулдан закот берганингиздан сўнг маълум вақт ўтиб орада машинангизни сотиб, кўп ўтмасдан бошқа бир мулкни ёки бошқа бир машинани эҳтиёж учун олсангиз (эътибор беринг тижорат учун эмас эҳтиёж учун) орада бу пулдан закот бермайсиз. Чунки, ҳали закот берадиган муддат келмасдан туриб, у пулни эҳтиёж учун сарфладингиз.
@ziyo_ashraf