Мени “шокка” туширган хабар!
Журналист Аброр Зоҳидовнинг асли касби тиббиёт соҳаси бўлган, аммо у журналистикани танлади. Самарқандлик бу йигит ҳаётида Андижон ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Аброрнинг Тошкент шаҳри гематология шифохонаси рўпарасидан хонадон сотиб олиб, 3 она-болани бепул ётоқ билан вақтинча таъминлаш ишини йўлга қўйганини эшитиб “бир муддат музлаб қолдим”.
Тошкентдан квартира сотиб олиб, таъмирлаб устига 3-4 сўм қўйиб сотиб, топган даромадини хайрия ва эҳсон қилиб юрадиган бу инсон ўта камтарин, ҳашамат ва дабдабани ёмон кўради.
Аммо, бу қилган савобли иши уни нақадар улуғлашини ўйлаб одамни яхши маънода “ҳасади келади”.
“Ҳа айтмоқчи муҳтожлар
http://t.me/Abror_Zohidov телеграм аккаунти орқали боғланишлари мумкин экан.
Нима ҳам деймиз, ота-онангга раҳмат Аброр Зоҳидов! Сенга ўхшаган бой бўлмаган саховатпешалар кўпайсин!
@kompromatuzb